Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Келаётган мавсумда «Милан» қандай кўриниш ҳосил қилади?

Хитойлик ишбилармонларнинг қўли остига ўтган “Милан” жамоаси тез орада ўзининг бой ўтмишини яна такрорлай бошлаши мумкин. Трансферлар бозорида анча фаоллик кўрсатаётган миланликлар келаси мавсумда қандай кўриниш ҳосил қилади? France Football нашри бу ҳақда тўхталиб ўтди.

Ёзги трансферлар бозори очилиши ва бош мураббий Винчентсо Монтелланинг шартномасини узайтириши ортидан, жамоа раҳбарияти қисқа фурсат ичида умумий қиймати 100 миллион евро бўлган тўрт трансферни амалга оширди. Матео Мусаккё (“Вилярреал”), Франк Кессиэ (“Аталанта”), Рикардо Родригес (« Волфсбург ») ва Андре Силва (“Порту”) фақатгина ягона мақсад – клубнинг бой берилган шарафини қайта тиклаш учун олиб келинди. Адриано Галлианининг ўрнига келган Марко Фассоне жамоа имкон қадар тезроқ Чемпионлар Лигасини ютишни мақсад қилганини айтиб ўтди.

Барча чизиқларда янгиланиш

Буни амалга ошириш учу 13 апрелдан буён клуб раҳбариятига келган хитойлик ишбилармонлар маблағни тежашни ўйламаяпти. Клубнинг янги спорт ишлари бўйича директори Массимилиано Мирабелли ана шу мақсадларни амалга ошириши учун азалий рақиб “Интер”дан олиб келинди. Якунига етган мавсумда 6-ўринни банд этган “Милан” жамоасини катта ўзгаришлар кутмоқда. Ҳимоя чизиғига катта тажрибага эга Мусаккё сотиб олинди. Аргентиналик ҳимоячига шерик сифатида 22 ёшли Романьоли қаралмоқда. “Вольфсбург”дан сотиб олинган Родригес эса чап қанот ярим ҳимоясига мустаҳкамлик олиб кириши умид қилинмоқда. Ўйинида пасайиш кузатилган Де Шильо эса жамоани тарк этиши кутилмоқда. Яримҳимоя марказига 20 ёшли Кессиэ янги куч бағишлаши керак бўлади. Унга Бонавентура ва Локателли ёрдам беради. Ҳужум чизиғига эса “россонери”лар 38 миллион евро эвазига “Порту”нинг иқтидорли аъзоси Андре Силвани олиб келди. Бир қатор гранд жамоалар эътиборида бўлган 21 ёшли ҳужумчи Карлос Баккага рақобатчилик қилади.

Тузатилиши керак бўлган чизиқлар

Жамоада ўз ечимини кутаётган яна бир қатор масалалар бор. Дастлабкиси 18 ёшли дарвозабон Доннарумманинг жамоадаги келажагига ойдинлик киритиб олиш. Келаси мавсумда якунига етадиган амалдаги шартномасини узайтиришни истамаётган Доннарумма шу мавсумдаёқ жамоани тарк этишни ният қилган. Скй Спорт Италиа нашрига кўра жамоа иқтидорли дарвозабонидан айриладиган бўлса «Женоа” посбони Маттия Перинни олиб келишни мақсад қилган. Бундан ташқари, « Ювентус » посбони Нето, Пепе Рейна (« Наполи ») ёки Шченсни (“Арсенал”) номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, яримҳимояни янада кучайтириш мақсадида “Лацио”дан Лукас Биглия келиб қўшилиш эҳтимоли юқори. Унинг трансфер қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Шу билан бир қаторда чап қанот ҳужумчиси масаласига ҳам ойдинлик киритилиши керак. Ўтган мавсумда бу нуқтада Ньянг, Окампос ва Деулофеу ҳаракат қилишган эди. Нянг « Уотфорд »га мавсумнинг иккинчи қисмида ижарага берилган бўлса, Окампос ва Деулофеу « Марсел » ва «Эвертон»дан ижарага олинган эди. Клуб Деулофеуни ўзида сақлаб қололмаса, унинг ўрнига Кейта Балде («Лацио») ёки Эмил Форсберг («Лейпциг»)лар олиб келиниши ҳам мумкин. Икки ёш иқтидор эгалари ўтган мавсумда ажойиб ҳаракат қилишди ва «Милан»нинг янги лойиҳаси учун албатта мос келади.

Киритилди: 20.06.2017 21:45. Ўқилди: 12286 марта. Фикрлар: 8 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 29 76
2 Милан 29 62
3 Ювентус 29 59
4 Болонья 29 54
5 Рома 29 51
6 Аталанта 28 47
7 Наполи 29 45
8 Фиорентина 28 43
9 Лацио 29 43
10 Монца 29 42
11 Торино 29 41
12 Женоа 29 34
13 Лечче 29 28
14 Удинезе 29 27
15 Верона 29 26
16 Кальяри 29 26
17 Эмполи 29 25
18 Фрозиноне 29 24
19 Сассуоло 29 23
20 Салернитана 29 14

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 6 14
2 ПСЖ 6 8
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

17.03.2024. «A» Серия. 29-тур.
19:00
Верона
1-3
Милан

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. «A» Серия. 30-тур.
00:45
Фиорентина
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.