Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидовдан: «Менинг «Милан»им»

Ўтган йилги Европа чемпионатида дадам Венгрия терма жамоасига мухлислик қилдилар. Қизиғи, ҳатто чемпион бўлади, деган умид-ла кузатдилар. Венгрия эса, гуруҳдан сенсацион тарзда чиққанини исботлаш ниятида плей-оффнинг дастлабки босқичидаёқ қақшатқич зарба қабул қилиб енгилиб қўя қолди. Дадамнинг ҳолатларини тушунгандек бўлдим. Ёшликларидаги Венгрияни қўмсаганлари, ўша Венгрияни кўргилари келганини тушундим. Ностальжи ҳар ҳолда…

Ўзим ҳам ўрта ёшли авлодга мансуб бўлсам-да, футбол борасида “қарияпман”. Чунки яхши кўрган ўйинчиларим, жамоаларим ҳақида завқу шавққа берилиб гапиришни бошласам, охирги пайтда ўғилларимдаги ҳайратни кўряпман. Бу ҳикоялар билан уларга гўё Алпомиш даврини ёдга соляпман. Оддий мисол, яқинда “Милан” ҳақида гапириб қолдим. Зўр жамоа бўлганини, таркибида юлдузлар ўйнаганини сўзлашим билан, эээ, олдинги даврни айтманг-да, ада, деб қолди каттаси. Мен унга “Милан”нинг юлдузли ўтмишига у қадар кўп бўлмаганини исботлаш ниятида yotubeга мурожаат қилдим ва Шевченко, Индзаги ҳамда Кака томонидан киритилган голларни қўйиб бердим. Томоша қилиб ўтирди ва “қариган” Роналдиньони кўрибгина бу воқеалар “милоддан аввал бўлмагани”ни ҳис қилди. Йўқ, йўқ, у йилларини билиб турарди, фақат тасвирдаги ўйинчилар у қадар танишмаслиги учун ҳам эски даврдагидек тасаввурга эга бўлиб қолаверар экан одам.

Хуллас, мен нима демоқчиман, ўша “Милан” тирилмоқда. Росмана тирилмоқда (Атай бу феълни қўштирноққа олмадим). Чунки жамоа чин маънода ўлиб бўлган эди. Охирги пайтларда унинг шонли ўтмиши қайтиб келмаса ҳам керак, деган қўрқинчли фикрга-да келиб қолгандик. Формасидаги бир рангга мансуб китобдан жой олмасин, ишқилиб, деб ҳам тургандик. Хайрият, қайдандир хитойликлар етиб келишдию, жамоани уйғотиш учун жадал ишларга қўл ура кетишди.

Тўғри, айтишингиз мумкин, Бонуччидан бошқа кўзга кўринган юлдузни сотиб олмадику, деб. Ҳали таркиби “Ювентус”га рақобатчилик қила олмайди, дейишингиз ҳам мумкин. Қўшиламан. Бироқ, менга ёқаётган жиҳат бошқа.  “Милан” клубининг савияси, обрўси йилдан йилга пастлаётган эди. Нолдан ҳам пастга шўнғиб, олдига минус қўйиладиган даражада катталашиб бораётганди рақамлар. Аввало, ана шу пастлаш нуқтаси тўхтади. Нолга қараб қайтиш бошланди. Юқорига силжишдаги энг катта воқеа Бонуччи трансфери бўлса, кейинги навбатда португалиялик Андре Сильванинг сотиб олиниши. Ушбу иқтидор эгаси ҳақида Роналдунинг сўзи кифоя: “Мен энди терма жамоадан бемалол кета оламан, уни қабул қилиб оладиган ишончли йигит топилди”.

172 миллион евролик харидлардан хабарингиз бўлса керак, а?! Бу пулга ҳатто ҳозирги кунда ҳам ўртача жамоа буткул янгиланиб кетади. Ташриф буюраётган ўйинчиларнинг кўпини таниймиз ҳам. “Қизил қоралар”нинг анчайин янги таркибини тасаввур қилиб олаверинг.  Чалҳаногли, Мусаккьо, Кессиэ, Родригес ҳамда аввал А сериядаги ўйинлари орқали, кейин “Ливерпуль” ва “Сандерленд”даги фаолияти орқали анчайин таниш бўлиб улгурган Фабио Борини… Шунингдек, жамоанинг ёрқин юлдузи, суперклубларга кетиш учун жомадонини тахлаб қўйган Доннаруммани клубда олиб қолиш ҳам катта трансфердан қолишмайдиган воқеа.

Хитойлик Ли Йонхонг бундан ташқари трансферларга яна 100 миллион евро ажратган, унга лойиқ икки футболчи сотиб олиш мумкин. “Савдо кечаси” давом этар экан, бу кечанинг “қурбонлари” бўлиши кутилаётган йигитлар ичида “Лацио” сардори Лукас Бегли ҳамда флоренцияликлар ҳарчандики олиб қолишга уринаётган “Фиорентина” аъзоси Николь Калинич ҳам бор. Ушбу фактлар россонери мухлисларини фақат ва фақат шодлантиради.

Фабио Капелло сотиб олинаётган йигитларни кўра туриб: “Бу хитойликларни футболни тушунмасликда айблашимиз ноўрин, чунки бир-бирига жуда ҳам мос йигитлар харид қилинмоқда”, деди. Машҳур мутахассис “Милан”нинг ҳозирги трансфер сиёсатини жамоа шўнғишни бошлаган 2008 йиллардаги сиёсатидан устун қўйган: “Ўша пайти клубга қария юлдузлар келарди, уларда номдан бошқа нарса қолмаган эди. “Милан” ҳам бу иши билан гўё ўзининг даври сўниб бораётганини тушунтирарди…”

Мухлисларнинг стадионга қайтиши ҳам жиддийлашган. Охирги марта Златан келган 2010 йилдагина шундай энтузиазм гувоҳи бўлган эдик. Ҳозирда эрталабки машғулотларга 5 мингдан зиёд томошабин чипта олиб ташриф буюрмоқда, қалай, бундеслига!)  Италия матбуоти бу йилги трансферларни Фотиҳ Терим даврида жамоага оқиб келган юлдузлар плеядасига (Индзаги, Кошта, Пирло, Морено, Контра, Лаурсен ва Брокки) қиёс қилмоқда. Тўғри, уларнинг ҳаммаси ҳам ўша даврда жамоага қовушиб кета олмаган бўлиши мумкин, лекин сал кейинроқ Европани забт этган Анчелоттининг олтин авлоди айнан шу ўйинчилар ҳисобидан кашф этилганди.

Дарвоқе, “Милан” билан бунақа воқеалар кўп бўлганини ҳам эслаб ўтиш керак. 80-йиллар ўртасида А серия билан В серия ўртасида сарсон бўлиб юрган суперклубга Берлускони, Сакки, Барези ва Ван Бастен келган ҳамда буёғига нималар бўлганини биласиз. Кўряпмизки, гап фақат мураббийда қолган, Монтелла иккинчи Сакки бўла оламиди? Ҳамма гап шунда.

Майли, ҳозирча унга омад тилаб турайлик-да, “Милан”га скудетто учун курашни юкламайлик. Европа лигасидаги шарафли юриши билан-да элитага қайтиб олиш имконият топсин.  Бу турнир ўтмиши билан бугунги ўртасида сарсон қолган “Манчестер Юнайтед”га ҳам ўзини ушлаб қолишга ёрдам бериб юборди-ку, тўғрими?

Хулоса ўрнидаги гапим шу:

… Дадамнинг Венгрияси қайта олмаганига яраша менинг “Милан”им қайтиб келсин!

… Спорт моллари дўконларига яна Шева, Кака ва Индзаги либослари бошқа номлар остида қайтишини истайман.

… Энг муҳими, сўнгги йилларда Европа Чемпионлар Лигасида “Барса” ва “Реал”га муносиб қаршилик қиладиган клуб топилмаётган бир пайтда айнан “Милан” қайтиб қолса, зап иш бўларди-ди ўзиям

Киритилди: 21.07.2017 11:56. Ўқилди: 8768 марта. Фикрлар: 4 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 32 63
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Аталанта 30 50
7 Наполи 32 49
8 Лацио 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 31 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 31 30
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

14.04.2024. «A» Серия. 32-тур.
18:00
Сассуоло
3-3
Милан

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.