Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винченцо Монтелла: «Милан»да ўсишни кўряпман

«Милан» бош мураббийи Винченцо Монтелла La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида клубнинг айни ҳолатидан кўнгли тўқлигини алоҳида таъкидлади.

У шунинг борабарида янги раҳбарият бошқарувидаги илк 100 кун якунлари ҳақида илиқ фикрда.

- Марко Фассоне жорий ёз ўз фаолиятидаги энг қизиқ ва ҳиссиётни қўзғатувчи давр бўлганини тилга олди Сизчи, охирги 2-3 ойга қандай таъриф берасиз?

- Бу орзумандлар ёзи ва энг муҳими, орзулар рўёбга чиқмоқда. Биласиз, ёз ҳали тугагани йўқ. Сафимизга янги қўшилган футболчилар сони ва улар учун сарфланган маблағ миқдори масаласида кўтарилган шов-шувларни эътиборга олмасак ҳам, клуб қандайдир ақл бовар қилмас ишларни амалга оширяпти.

- Бу ҳаракатлар якунда нимага олиб бориши мумкин?

- Ишончим комил, ҳозирги жамоа тарихда қолади ва йиллар ўтса-да, қард-қиймати пасаймайди. Ҳаттоки, мураббийнинг ишлари юришмаган тақдирда ҳам...

- Айни ҳолатда ушбу гапнинг сизга тааллуқли жойи йўқ. Аммо шундай вақтлар ҳам бўлдики, жамоада қолишингизга ишонч қолмаганди...

- Йўқ, йўқ, шахсан мен жамоадаги келажагимга заррача шубҳаланмадим. Шунга мувофиқ, «Милан»дан бошқаси ҳақида ҳаттоки, ўйламадим ҳам. Чунончи, ҳар куни салоҳиятимга ишонишлари ва хизматимга юқори баҳо беришларини қалбан ҳис қилиб турдим.

- Фассоненинг айтишича, қабул қилинган лойиҳага кўра, «Милан» 2022 йилга бориб, дунёнинг энг кучли 5та клуби қаторидан жой олиши лозим. Ўша вақтгача Монтелланинг жамоа билан бирга бўлиши имконияти қандай?

- Очиғи, билмадим. Аммо белгиланган вақтга қадар жамоани бошқаришни истардим. Бу мен учун мўъжизавий профессионал ўсиш, яъни максимал натижа  бўларди.

- Жамоангиз Халқаро чемпионлар кубоги турнирида «Бавария»дек рақиб дарвозасига 4та гол урди. Янги мавсум арафасида хурсандчилик даражаси ҳаддан ташқари ошиб кетмаяптими?

- Асло. Яширмайман, айни пайт ҳаммаси кутилганидан анча осондек туюляпти, ахир клуб сафида вазиятга реал кўз билан қарайдиган чин профессионаллар йиғилишган.

«Бавария» билан ўйинга келсак, бу ёзги футбол. Табиийки, «Боруссия»дан қабул қилиб олинган мағлубият ранжитди, «Мюнхен»ни таслим қилганимиз хушнуд этди.

Умуман, мавсумолди ўйинларида жамоадаги ўсишни яққол сездим. Айниқса, футболчиларнинг бўш зоналарни қандай ёпишаётгани ва рақибларга нисбатан фаолроқ ҳаракатланаётганлари ёқди. Муҳими, улар яхлит куч сифатида тўп сура бошлашди.

- Ҳа, ихтиёрингизда жуда қизиқарли таркиб тўпланди...

- Жамоанинг умумий савияси ҳам талаб даражасида. Мана, Ньянгни олайлик, у бир қатор баҳсларда идеал футбол кўрсатди. Бу йигит яқин келажакда мега-юлдузлар қаторига қўшилиши мумкин, агарда ўз устида жиддий шуғулланишда давом этса, албатта.

- Демак, Ньянгнинг кетиш масаласига ҳозирча нуқта қўйилмаган...

- Унга ишонч билдирмаслигимизга бирор сабаб йўқ. Умуман, ҳозирда ҳаммаси фақат ўзига боғлиқ.

- Назорат баҳсларида яна нималарга эътибор қаратдингиз?

- Кайфиятга. Жамоам бирор учрашувда пассив ҳаракатланмади, хусусан, янги футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишга интилишди. Масалан, Бильяни алоҳида мақташим мумкин.

Андре Сильванинг салоҳияти эса жуда баланд. Унинг тимсолида халқаро даражадаги топ-ўйинчини кўряпман. Тўғри, бу вақт ҳукмидаги масала. Хуллас, футболчиларнинг ўз ўйинларини намойиш этишаётганини кўриш чиндан ҳам, мароқли.

- Оддий айтганда, янги мавсум стартидан олдин мутлақо хотиржамсиз.

- Ростини айтсам, «Бавария»га қарши ўйингача умумий хулосаларим айқаш-чуйқаш эди. Хусусан, айрим масалалар устида бош қотириш зарурлигини ўйлагандим. Ахир табиатан реалликка мойилман. Ҳозир эса кўтаринки кайфиятдаман.

- «Реалликка мойил» - бунда нимани назарда тутяпсиз?

- Ҳозир 90 дақиқа давомида бирдек тўп суришга тайёр 8 нафар футболчи топиш ҳам қийин. Хуллас, мавсум бошида шунча ўйинчи лоақал 70 фоиз шай ҳолатга келса ҳам,  хурсанд бўламан. Бироқ бу масалада ишонч билан гапиролмайман...

- Жамоанинг руҳий тайёргарлиги қандай?

- Очиғи, илк ўйинлар бўйича хавотирим йўқ эмас. Аммо чинакам курашга илҳақмиз. Хусусан, ЕЛга ҳам катта умид боғлаяпмиз. Зеро, «плей-офф» босқичи жамоани ЧЛга анча яқинлаштиради.

- Анчелотти эса «Милан» скудеттони кўзлаши лозимлигини айтди.

- Унга илиқ сўзлари ва ишончи учун раҳмат, аммо ўйлашимча, ҳозирча бунга бироз эрта. Аниқроғи, айни ҳолатда чемпионликни ўйлаш - сароб. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам, жамоа иштиёқи ва мақсадини сира чекламайман.

- Трансферлар бюджети ҳақида эшитганингизда, аввало, нималарни ўйлагандингиз?

- Ўз-ўзидан орзуга берилдим. Яна шунча кўп маблағ қандай сарфланишини тушунмадим. Мана, бир қатор савияли футболчиларни сотиб олдик. Очиғи, трансферлар учун тасаввуримдагидан анча кўп маблағ ажратилди.

- Жаноб Ли кам гапиради, аммо кўп ишлайди...

- Хитойлик сармоядорлар ҳар бир масъул кишининг ишига ҳурмат билан муносабатда бўлишяптики, бунақаси замонавий футболда кам учрайди. Шундай бўлгач, асосий бурчимиз  - олдимизга жиддий вазифалар қўйиш. Президент доимо ёнимизда ва бир сафар «Миланча руҳ» нималигини кўрсатишимни илтимос қилди. Бундай муносабат кишини илҳомлантиради. Жамоа ҳам шунга мослашмоқда.

- Трансферлар бозорида иш ҳали якунланмаганини айтдингиз. Хўш, яна қандай харидларни кутиш мумкин?

- Ҳозир марказий ҳужумчи хусусида ишлаяпмиз. Кейин балки янги вингер ва ярим ҳимоячига эгалик қилишни ҳам хоҳлаб қолармиз. Аммо буёғига ҳеч ким шошилмаяпти.

- Шахсан сиз учун идеал ҳужумчи қандай?

- У вазиятни олдиндан ҳис қилиши, «ифлос» голларни ҳам ура олиши ва жамоа учун ўйнаши лозим.

- Умуман, бу даражадаги фаол трансферлар кампанияси табиатингизга тўғри келадими?

- Ҳаммаси клуб билан келишиб ҳал қилинди. Лойиҳа бўйича қарашларимиз бир хил - иқтидорли ёшлар ва тажрибали ўйинчиларга бирдек эътибор қаратамиз.

Агар дейлик, лоақал Европада бинойидек футбол намойиш этаётган  «Наполи»га яқинлашишни истасанг, трансферлар бозорида шундай иш тутишингга тўғри келади.

«Рома» ва «Наполи»дан илгарилаб кетганимиз ҳақида гапиришга ҳали эртаю, аммо ниятимиз шу ва буни яширмайман. Хуллас, клубдаги янгиликка интилиш ҳаракатини қўллаб-қувватлайман.

- Бонуччидек ижрочилар билан юқори мақсад сари интилиш нисбатан енгилроқ кечади. Фассоне мазкур трансфер сиз туфайли амалга ошганини яширмаяпти.

- Барча харидлар устида бирга ишладик ва айтишим мумкинки, уларда хизматим  49 фоизга тенг, фақат Бонуччи трансфери бошқа масала. Зеро, бизда Леонардони ўз сафимизга қўшиб олиш имконияти юқори эканлигига ишонардим. Аммо раҳбарият бу борада бошқача фикрда эди...

- Қизиқ, раҳбарлар қарашини қандай ўзгартирдингиз?

- Мирабеллига ҳар куни камида 10 марта атиги 4та калимадан иборат SMS-хабар ёздим: «Хайрли тонг (ёки оқшом), директор: Бонуччи». У билан муносабатларимиз аъло даражада, ҳаттоки, камчиликларимиз ҳам ўхшаш (кулади).

- «Милан» Бонуччи тимсолида нимага эга бўлди? Ахир у оддий ўйинчи эмас.

- Ҳа, гап олий даражадаги профессионал ҳақида кетяпти. Леонардо энг юқори мақсадлар сари интилишга ўрганган. Шу хислати билан ёшларга ибрат кўрсата олади. Билмадим, «Юве» кучсизландими ёки йўқ, аммо «Милан»нинг кучайгани аниқ. Ўйлайманки, Бонуччи кийиниш хонасида катта «фигура» сифатида ўз сўзини айтишга қодир. Бу фикрга унинг фақат муаммоларини кўришни истайдиганларгина қўшилмасликлари мумкин.

- Энди Лео ёрдамида ўйинни 3 нафар ҳимоячи билан ташкиллашингиз мумкин...

- Бу ғоя жуда қизиқ ва менга ёқади. Умуман, турли схемаларни бемалол қўллаш имкониятига эгамиз, чунки танлов жуда катта.

- Айтишларича, Доннарумма масаласи ҳам бевосита аралашувингиздан сўнг ҳал бўлибди...

- Йўқ, бунисига алоқам йўқ. Ҳаммасини Мирабеллининг ўзи бир ёқли қилди. Тўғри, бош мураббий сифатида Жанлуижининг яқинлари билан гаплашиб кўрдим, чунки улар шуни кутишаётганини сездим. Аммо суҳбат жараёнида мураббийлик ваколати хусусида сўз очмадим, шунчаки, тажрибам билан ўртоқлашдим.

- Жижо тўғри қарорга келганини тўлиқ тасдиқлай оласизми?

- Тушунарлики, у аввало, клуб эмас, ўзи учун шундай тўхтамга келди. Жижо фантастик даражадаги дарвозабон, қолаверса, клубда турли авлод вакилларини бирлаштириб турибди.

Қаранг, Доннарумма шунча гап-сўзлардан сўнг шартномаси муддатини узайтирганида, 7 ёшли жияним Мартина йиғлаб юборди. Қаердадир 70 ёшли онахон ҳам шундай қилганига имоним комил. Зеро, Жанлуижини фақат «миланчи»лар эмас, балки бошқалар ҳам яхши кўриб қолишган.

- Бироқ Райоло ва клуб ўртасидаги муносабатларга дарз кетди...

- Унинг ишига яраша жавоб бўлди, бор гап шу. Шахсан менда Мино билан муаммоларим йўқ. Ўйлайманки, у ҳам шу гапларни такрорлайди.

- Дарвоқе, муаммолар ҳақида. Биринчи расмий мағлубиятдан кейинги зарбани қабул қилишга тайёрмисиз?

- Мураббий ҳар доим бунга тайёр туриши керак. Ҳа, ҳар бир омадсизлигимиз қатъий муҳокама қилиниши тайин, аммо бундай муносабат ишимизга халақит бермаслиги лозим. Эҳтимол, танқидлар ҳаддан ошиб кетар, аммо бу ҳам ишимизнинг бир қисми.

- Кейинги 100 кундан айнан нималарни кутяпсиз? 1000 кундан-чи?

- Умид қиламанки, яна 100 кундан сўнг «Милан» тимсолида  меҳнатларим маҳсули кўринади. 1000 кундан кейин эса скудетто орзу эмас, аниқ мақсадга айланишини хоҳлардим...

Киритилди: 16.08.2017 10:46. Ўқилди: 3601 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 32 63
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Аталанта 30 50
7 Наполи 32 49
8 Лацио 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 31 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 31 30
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

14.04.2024. «A» Серия. 32-тур.
18:00
Сассуоло
3-3
Милан

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.