Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўёбга чиққан орзу ёхуд Патрик Кутроне ҳаёт йўлига назар ташлаймиз

Football.ua «россонери»нинг ёш ҳужумчиси Патрик Кутроненинг ҳаёт йўлига назар ташлайди.

2017|2018 йиллар мавсуми аввалида «Милан»нинг энг яхши ўйинчиси сифатида айнан Патрик Кутроне эътироф этилишини ким ҳам ўйлабди дейсиз?

Май-июнь ойларида бу ҳақда гапиришса, айримлар шок ҳолатига тушиб қолиши мумкин эди. «Россонери» ёзги трансфер бозорида ҳайрон қоладиган даражада сахийлик кўрсатди:

бу нарса айниқса, бир йўла икки ҳужумчи - Андре Силва ва Никола Калиничнинг хариди орқали кўринди. Зеро, бу футболчиларнинг иккиси ҳам таниқли, терма ўйинчилари бўлибгина қолмай, салкам юлдузлар сифатида тилга олинишарди.

Шу боис, клуб уларнинг хариди учун 65 млн. еврога яқин маблағ сарфлади, лекин асосий таркибдан ўрин олиш уларга осон бўлмайди. Чунки бу позицияда 19 ёшли Патрик Кутроне ҳаракат қилмоқда. Умуман олганда, бу иқтидор қаердан пайдо бўлди?

Кутроне 1998 йилнинг 2 январида Комода - Швейцария билан чегарадош курорт шаҳарчасида туғилди. Мовийликка бурганган Альп адирликлари, кўлнинг бетакрор табиати, кишига илҳом берадиган жаннатмакон ерда.

Шовқин-суронга тўла Милангача эса электричкада ярим соатлик йўл. Шундай экан, Патрик жаннатмонанд ҳудуддан жаҳоннинг футболга ошно шаҳарларидан бирига 8 ёшидаёқ бош олиб кетганини тушуниш қийинроқ.

Яна бир қизиқ томони, айнан унга бир пайтнинг ўзида «Милан» ҳам, «Интер» ҳам харидор бўлишган, лекин миланлик болакайларни тарбиялаган Луижи Рампольдининг меҳнатлари самараси ўлароқ, Кутроне ҳозир «қизил-қора» либосда майдонга тушмоқда.

Патрик «Милан»нинг турли ёшдаги жамоалари орасида ҳам ажралиб турарди. Жами 136та гол - ажойиб натижа!

Айниқса, унинг примаверада - «ёшлар» орасидаги анчайин каттароқ бўлган биринчиликдаги самарадорлиги эътиборни тортади: 2014|2015 йиллар мавсуми - 11та баҳс, 8та гол; 2015|2016 йиллар мавсуми - 21та баҳс, 14та гол; 2016|2017 йиллар мавсуми - 22та баҳс, 19та гол.

Ўтган мавсум охирларига бориб Кутроне катталар жамоасида ўйнашга муносиб топилди ва «Болонья»га қарши уй учрашуви (3:0) ниҳоясига етишига 5 дақиқа қолганида ўйинга қўшилди.

«Милан»нинг биринчи жамоасида эса уни эски дўстлари кутишарди. «Россонери»нинг 1998 йилда туғилган тарбияланувчилари сўнгги ўн йилликдаги битирувчилар орасида энг иқтидорлилари саналишади.

Кутроне билан бирга Жанлуижи Доннарумма ҳам футболдаги фаолиятини бошлаганди. Патрик ушбу кипер ҳақида қизиқ маълумот берганди:

«У аксарият зарбаларимни қайтаравериб, дастлаб мени асабийлаштирди. Кейинчалик эса Жанлуижининг ҳаракатларини диққат билан ўргандим ва ҳозир бизда дуранг». Кутроненинг болаликдаги яна бир оғайниси Мануэль Локателли ҳам эски дўстлар орасида. «Милан»нинг «олтин авлоди» ёшлар доирасида турлича аҳамият касб этган кўплаб совринларни қўлга киритди.

Қаҳрамонимиз эса доимо жамоанинг етакчи форварди бўлди. Унинг ажойиб финтларидан мутахассислардан тортиб мухлисларгача бирдек қойил қолишди. Йиллар давомида Патрикдан мўъжизалар кутишди ва у «россонери» таркибида буни кўрсатяпти ҳам.

Кутроненинг ўйин услубини идеал даражада дейиш мумкин. Асосий ютуғи - тезлик, аммо Патрик жисмоний томондан ҳам кучли ва рақибларга босим ўтказа олади.

Ҳайратланарлиси, уни ёшлигида Кристиан Виерига, яъни таран типидаги форвардга солиштиришарди. Кейинроқ Филиппо Инзагига - офсайддан қочиб кетадиган тезкор ҳужумчига ўхшатишди (дарвоқе, Супер Пиппо бошчилигида Кутроне примаверада ўйнашга улгурган).

Хўш, уларни нима бирлаштиради? Энг аввало, голни сезиш ҳисси. Яна бир плюс томони - ҳар икки оёқда ҳам аниқ зарба бера олиш ва бош билан гол уриш:

«Кротоне» ва «Бавария» дарвозасидан жой олган тўпларни Кутроне айнан «иккинчи қават»даги устунлиги эвазига киритди. Андрей Шевченкога ҳам ўхшаб кетади, шундай эмасми? Дарвоқе, Патрик ҳозир, худди икки йил аввалгидек, Альваро Моратанинг ўйинларидан завқланади.

Ўз-ўзидан савол туғилади: ёш йигитчанинг ўйинидаги стабиллик яна қанча давом этиши мумкин? Омадли дебютдан сўнг «юлдузлик касали»га чалинмасмикан?

Винченцо Монтеллани ҳам «Милан»нинг ҳар бир ўйинчиси каби бўлғуси юлдузга бўлаётган босим ташвишлантираётгани табиий. Ҳозирча эса, Патрик фақат футбол билан банд ва бошқа ташвишлар уни қизиқтирмаяпти.

«У футбол билан яшаяпти, ухлаётганида ҳам ёнида тўпни олиб ётади. Яқинда уйнинг ичида ўйнаб, гултувакни синдириб қўйди. Патрик ёқимли лаҳзалардан ҳузурланишни билмайди, Скопьедаги голдан сўнг дарров Кальяри ҳақида ўйлай бошлади», — бу ёш юлдузнинг отаси Паскуалнинг Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсидан иқтибос. Ёмон тавсифнома эмас, тўғрими?

Кутроненинг ёшликдаги дўсти Андреа Теттаманти шундай хотирлайди: «Комо кўчаларида тўп тепиб юрганимизда, ўзимизга футбол юлдузлари номларини қўйиб олиб, «Сан-Сиро» майдонида ўйнашни орзу қилардик».

Патрикнинг бу орзуси ушалди - 27 августда афсонавий стадион трибуналари «Кальяри» дарвозасига урилган голлардан сўнг уч бора унинг номини айтиб, олқишлади, Патрик майдондан чиқиб кетаётганида эса тик турган ҳолда унга миннатдорчилик билдиришди. Ҳа, «Il bomber del futuro» кўз олдимизда янги «Милан»нинг асосий ҳал қилувчи кучига айланмоқда.

Киритилди: 11.10.2017 13:26. Ўқилди: 1848 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Европа лигаси

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Милан 3 7
2 АЕК 3 5
3 Риека 3 3
4 Аустрия 3 1

Италия кубоги

Нимчорак финал
11.01.2017
01:00 Наполи
3:1
Специя
21:30 Фиорентина
1:0
Кьево
12.01.2017
00:45 Ювентус
3:2
Аталанта
13.01.2017
01:00 Милан
2:1
Торино
18.01.2017
01:00 Интер
3:2
Болонья
21:30 Сассуоло
1:2
Чезена
19.01.2017
01:00 Лацио
4:2
Женоа
20.01.2017
01:00 Рома
4:0
Сампдория
Чорак финал
25.01.2017
00:45 Наполи
1:0
Фиорентина
26.01.2017
00:45 Ювентус
2:1
Милан
01.02.2017
00:45 Интер
1:2
Лацио
02.02.2017
00:45 Рома
2:1
Чезена
Ярим финал
01.03.2017
00:45 Ювентус
3:1
Наполи
02.03.2017
00:45 Лацио
2:0
Рома
04.04.2017
23:45 Рома
3:2
Лацио
05.04.2017
23:45 Наполи
3:2
Ювентус
Финал
17.05.2017
23:59 Ювентус
2:0
Лацио

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
13.08.2017
23:45 Ювентус
2:3
Лацио

Сўнгги учрашув

22.10.2017. «A» Серия. 9-тур.
18:00
Милан
0-0
Женоа

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.