Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Хўш,“Насаф” олий лигада қачон ва қай тариқа пайдо бўлишган? Барчага маълумки, одатда ҳар бир мамлакатнинг ҳар қандай жамоаси юқори лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун дастлаб ундан бир поғона пастдаги табақада ғолиб чиқиши лозим бўлган. Аммо бошқа жамоалардан фарқли равишда «Насаф» ўзига хос услубда олийда пайдо бўлган. Гап шундаки, 1994 йилда қашқадарё вилояти тарихида илк маротаба Муборакнинг «Машъал» жамоаси биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, келгуси мавсумдан кучлилар сафида қатнаша бошлади. Аммо ёш, тажрибасиз, асосан маҳаллий йигитлардан ташкил топган жамоа икки йил бир амаллаб олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўша таркибда ҳозирда барча яхши танийдиган Асрор Алиқулов, Анвар Бердиев, Олег қаҳҳоров сингари чарм тўп усталари ҳаракат қилишган. 1997 вилоят раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан «Машъал» олий лигадаги ўз ўрнини «Насаф»га бўшатиб берди. Бунгача биринчи лигада қарши шаҳри шарафини «Динамо-Насаф» (Аввалги номлари «Геолог», «Насаф») жамоаси ҳимоя қилиб келарди. «Машъал» эса биринчи табақада «Динамо-Насаф» ўрнини эгаллади.

Шу тариқа вилоятнинг икки жамоаси ўзаро рокировкасидан сўнг 1997 йилги мавсумдан бошлаб «Насаф»нинг олий лигадаги фаолияти бошланди. Ўша йили қаршидаги «Меҳнат» стадиони қайта реконструкция қилиниб, «Насаф» марказий стадионига айлантирилди. қаршиликлар дебют мавсумни Виктор Борисов мураббийлигида кучли олтиликда якунлашга эришишди.

1998 йилги мавсумда ҳам «Насаф» янада юқорилашда давом этди. Гарчи «Андижон»дан қабул қилинган қақшатқич (0:6) мағлубиятдан кейин бош мураббий Виктор Борисов истеъфога чиққан бўлсада, унининг адаши Виктор Макаров билан жамоа финишга бешинчи бўлиб етиб келди. Аммо ўзининг учинчи мавсумини клуб ўз тарихидаги ҳозиргача энг ёмон натижа - 11-ўрин билан якунлади. Ўша 1999-йилги омадсизликдан кейин жамоада туб ўзгаришлар рўй берди. Таркиб 80 фоизга янгиланди. Жамоага қўқонлик мутахассис Баҳром Ҳакимов бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу мураббий қўл остида «Насаф» бирин-кетин ўз тарихидаги энг юқори чўққиларни забт эта бошлади. ХХ асрнинг илк йилларидаёқ «Насаф» чемпионатимизда пешқадамлардан умуман ҳайиқмайдиган жамоа сифатида гавдаланди. қаршида ўтган беллашувларда амалдаги чемпион «Дўстлик» ва “Нефтчи”, “Навбаҳор”у «Пахтакор» ҳам мағлубият аламини татиб ортларига қайтишди.. Ўша йaили жамоа чемпионатда 85 очко тўплаб, 20 жамоа орасида мавсумни учинчи поғонада якунлади. Бу қаршиликларнинг олий лига тарихидаги дастлабки медаллари эди. Жамоа ҳужумчиси Зафар Холмуродов ҳам чемпионат тўпурарлари баҳсида жамоаси сингари «бронза» поғонани банд этди. Жамоа рақиблари дарвозасини 92 марта ишғол этган бўлса, шу голларнинг салкам учдан бир қисмига Холмуродов муаллифлик қилди. 2001 йилги мавсумда ҳам «Насаф» яна бронза медалини ўз музейига олиб кетди.

2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш «Насаф»нинг чекига тушди. «Дўстлик» ва «Нефтчи» жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа «Насаф»га юкланди. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БАА да ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. «Насаф»чилар мамлакатимиз жамоалари орасида «Нефтчи»дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб келишди. Албатта мамлакатнинг учинчи жамоасининг қитъа турнирида тўртинчи поғонани эгаллаши ҳам анча юқори натижа ҳисобланади. Ўзбекистон кубогида ҳам жамоа финалга қадар етиб келди ва “Пахтакор”га мағлуб бўлди (1:3).

2003-2004 йилларда жамоа совриндорлар сафига киролмай қолиши натижасида Баҳром ҳакимовнинг «Насаф»даги беш йиллик фаолияти ниҳоясига етди. 2005 йилда украиналик Олег Морозов жамоани бошқарувига олгач, қаршиликлар биринчи даврани биринчи поғонада якунлашди. Аммо мавсум охирига келиб жамоа учинчи бор бронза медалларга сазовор бўлди. 2006 йили Баҳром Ҳакимов яна “Насаф”га қайтди ва жамоа билан тўртинчи марта бронзани қўлга киритди.

Олий лигадаги 11-мавсумга келиб асосий таркибнинг ўзаги бир неча йиллардан бери сақланиб қолган бўлсада, барибир вақт ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Натижада 2007 йили иккинчи даврани Фомичёв қўл остида ўтказган қаршиликлар кучли олтиликда якунлашди.. 2008 йилги мавсумда эса «Насаф» 9 – ўрин билан чекланди. Натижада йил сўнгги келиб клуб раҳбариятида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. «Насаф»ни олий лигадаги муваффақиятларига тамал тошини қўйган Баҳром Давлатов жамоа раҳбари ва менежери этиб тайинланди. Нафақат Қашқадарёда, балки мамлакатимиздаги етакчи саноат корхоналаридан бири ҳисобланган “Шўртангазкимё” мажмуаси клуб муассиси ва бош ҳомий қилиб белгиланди.

2009 йилда Виктор Кумиков қўл остида “Насаф” футболчилари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, уч йиллик танаффусдан кейин бешинчи бор бронза медал эгасига айланишди. Мавсум-2010 да эса биринчи даврада жамоани Виктор Кумиков, иккинчи даврадан эса украиналик таниқли мутахассис Анатолий Васильевич Демяненко бошқара бошлади. Натижа эса яна – 3-ўрин. Шунингдек, кейинги икки йил ичида клубқошида футбол академияси иш бошлади ва ўзининг илк куртакларини берди. Унга украинадан Сергей Петрович Кучеренко таклиф этилди. Жамоа қошидаги футбол мактаб тарбияланувчилари (1994 - 1995 йилда туғилган) ўз тенгқурлари орасида 2010 йили мамлакат чемпионлигига айланди.

2011 йил жамоа тарихидаги энг эсда қоларли мавсум сифатида ёдда қоладиган бўлди. Мавсум аввалида таркибга бир қатор тажрибали ва иқтидорли футболчиларни жалб этган қаршиликлар олдига бир йўла учта мусобақа – Осиё футбол конфедерацияси кубоги, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилди. Украиналик таниқли мутахассис Анатолий Демяненко қўл остида қаршилик футболчилар 2011 йили Осиё Футбол Конфедерацияси кубогини қўлга киритишди.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.