Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Асосий эътиборимиз ОЧЛ ўйинларига қаратилган»

Олий лига 2-тур доирасида “Олмалиқ” — “Насаф” ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги ўз фикрларини айтиб ўтди ва журналистлар саволларига жавоб берди.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманига жуда асабий ҳолда кириб келди, буни тушунса бўларди, чунки учрашувда жамоанинг ўйини ҳам натижа ҳам кўнгилдагиек бўлмади.

— Биз бугун оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келганди. Ҳа, “Олмалиқ” кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало “Олмалиқ” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни биз уддалай олмадик.

— Олександр Каблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи, сизнингча, легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
— Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламан. Шундан сўнг ёки яхши ўйин кўрсатади ёки у билан хайрлашишимизга тўғри келади. Каблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

— Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
— Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда.Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур.

— Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
— Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

— Артур Геворкяннинг жароҳати ва унинг ҳозирги аҳволи тўғрисида маълумот берсангиз.
— Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғуллана бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

— Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда “Насаф” олдига аниқ вазифа қўймай келади.
— Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга аниқ вазифа қўймаган. Лекин биласизлар, биз ҳар доим юқори мақсадлар учун ўйнаймиз.

Киритилди: 24.03.2015 10:20. Ўқилди: 3541 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.