Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечирасиз, бу Олий лигами?

Олий лига-2015 деганлари бизга миллий биринчилик баҳсларимизга нисбатан мана шундай савол билан мурожаат қилишга мажбур қилиб қўймоқда. Сарлавҳани жуда ҳам ошириб юборибсиз дейсизми? Йўқ, ҳозирча меъёрида. Тўғри, эндигина икки тур ортда қолди. Ҳозирча чемпионатга нисбатан қандайдир муносабат билдиришга бироз эртадир. Бироқ ўйинларга қаранг!

Гапирмай бўладими буларни? Қайд этилётган ҳисоблар, натижалар, кутилмаган тўпурар ижрочилар бизни ҳайратга қўймоқда. Илк турда “Қўқон-1912” жамоаси Самарқандда ғалаба қозонди, “Локомотив” клуби икки турдан бери зафар нима эканлигини билмаяпти, “Олмалиқ” эса “Пахтакор” ва “Насаф” билан кетма-кет тўқнашиб улардан қимматли очколарни тортиб олди. Менимча, булар бошланиши бўлса керак. Дуранглар сони ҳам кўп. Бу ўйинларни муросасиз ўтишидан далолат беради.

Тўртта грандимиздан ташқари “Олмалиқ” ва “Нефтчи” ОЧЛ учун ҳаракат бошлади. Бу тўғрисида жамоалар мураббийлари айтиб ўтишган. Бу дегани 6 та жамоамиз ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Бу ҳам турнир жадвалининг дастлабки қисмида жиддий кураш бўлишига замин яратиб беради. Яна бир тарафдан қарайдиган бўлсак, қуйи лигадан чиққан “Шўртан” ва “Қўқон 1912”нинг иштаҳаси ҳам ёмон эмас. Ўтган йилни биринчи лигада ўтказган бу жамоалар кучлилар сафида қолиш учун ёки бўлмаса ўз ўрнини топиш мақсадида борларини беришлари аниқ.

Келишилган ўйинлардан қутулганга ўхшаймиз чоғи. Сездингизми, икки тур ажойиб ўтди ва кутилмаганда МТЖмиз сафида Олий лиганинг оддий жамоаларидан ўйинчилар пайдо бўлиб қолди. Муҳими, улар янги номлар, янги ижрочилар. Ҳатто, МТЖ таркибида гол уришга ҳам улгуришди. Ниҳоят, оддий жамоаларимиз сафида ҳам Миржалол Қосимовнинг кўнглидагидек ижрочилар етишиб чиқмоқда. Натижада “МТЖда ўйнаш учун грандлар таркибида ўйнаш шарт эмас экан-да” деган фикр билан бошқа футболчилар ҳам бош жамоамиз сари олға боришларини юзага келтиради.

Олий лигадаги 16 та жамоа мураббийлари ҳалол футбол ўйнашга келишиб олишгани ҳақиқатга яқинга ўхшайди ва биз бундан хурсандмиз. Ана энди мухлислар яна стадионларга қайтишади, яна ареналаримизни тўлдириб футбол томоша қилишади ва балки мухлисларни стадионга чорлайдиган қандайдир лотерея ўйинларига ҳам ҳожат қолмайди.

Олға, Олий лига-2015!

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” телерадиоканали (Фарғона)

Киритилди: 01.04.2015 10:39. Ўқилди: 9926 марта. Фикрлар: 29 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.