Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» - «Локомотив». Превью

1 май куни олий лиганинг 7-тур баҳсларига старт берилади. Шу куни "Локомотив" сафарда "Насаф"га қарши майдонга тушади. Қуйида ўзаро ўйинлар билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.   Олий лига. 7-тур. 1 май   «Насаф» (Қарши) - «Локомотив» (Тошкент) Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Болтаев (Навоий) Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).   Бу икки клубнинг йўли олий лига ўйинларида 20 бор кесишган. Ҳозирча устунлик “Насаф” томонида. 11та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 4та учрашувда “Локомотив” ғолиб бўлган. Беш учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 30та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 19 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Насаф” 38 очкони, “темирйўлчилар” эса 17 очкони қўлга киритишган.   “Насаф” олий лигада “Локомотив” устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинда воҳаликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 5:2 бўлиб турибди.   Ўтган йил 2-турда Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳисобни мезбонлар вакили Иброҳим Раҳимов очганди. Бунга “аждарлар” учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан урилган гол билан жавоб беришган - 1:1. Қаршида эса “Локомотив” йирик ғалабага эришган. Фарҳод Тожиев, Дилшод Раҳматуллаев, Александр Гейнрих (иккита) ва Садриддин Абдуллаевнинг голларига мезбонлар сафида Илҳом Шомуродов ва Кенжа Тўраев жавоб беришган - 2:5.   Қаршида ўтган охирги беш учрашув: 11.04.2009 «Насаф» - «Локомотив» 1:1 26.10.2010 «Насаф» - «Локомотив» 2:0 17.11.2012 «Насаф» - «Локомотив» 0:2 25.05.2013 «Насаф» - «Локомотив» 2:1 10.08.2014 «Насаф» - «Локомотив» 2:5   Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Қаршида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. Икки ўйинда “Локомотив” уч очко эгасига айланган. Яна битта учрашувда дуранг қайд этилган.
Киритилди: 30.04.2015 17:55. Ўқилди: 3378 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.