Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф" сафарда "Бухоро"ни мағлуб этди

“Насаф” жамоаси бугун 6-туридан жой олган учрашувни Бухорода “Бухоро” жамоасига қарши ўтказди.

Жамоамизга бугунги учрашувда Артур Геворкян дисквалификацияси туфайли ёрдам бера олмади. Шунингдек Эркин Бойдуллаев ва Илҳом Шомуродовлар ҳам жароҳати туфайли умумий рўйхатдан жой олишмади. Мақсуд Каримов сардор сифатида ўз жамоасини майдонга бошлаб тушди.

Шу туфайли жамоамиз мураббийи Рўзиқул Бердиев бир неча ёш футболчилар хизматидан фойдаланишга қарор қилди.

Бугунги учрашувни томоша қилиш учун Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасига жуда кўп мухлислар ташриф буюришди. Ўйин бошланишига чамаси бир соат қолганда стадион мухлислар билан тўлди. Учрашувга 24105 томошабин ташриф буюрганидан ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқорилиги сезилиб турар эди.

Учрашувни жамоамиз бошлаб берди. Дастлабки дақиқалардан ҳар иккала жамоа майдонда устунликни қўлга киритишга ҳаракат қилишди. Жамоамиз эса учрашув бошидан бурчак тўпи ишлаб олди. Бурчак тўпини Шароф Муҳиддинов амалга оширди. Ошириб берилган тўпга биринчи бўлиб Шерзод Аъзамов сакради ва боши билан дарвозага аниқ зарба берди, тўп дарвоза тўридан жой олди – 0:1.

Ушбу голдан сўнг майдон эгалари ҳужумларга зўр берди, жамоамиз эса ҳимояланишга мажбур бўлди. Биринчи бўлимнинг яримларига бориб ўйин суръати яна барқарорлаша бошлади. Энди жамоамиз кўпроқ тўп билан муомала қилиб, олдинга боришга ҳаракат қилди.

Учрашувнинг 33-дақиқасига келиб, бир неча хавфли ҳужумлар уюштирилди. Айниқса жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми жуда хавфли кўриниш олди, Дилшод Раҳматуллаевнинг чамаси 25 метрлардан тепган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўз ўрнида майдон эгаларининг ҳам қарши ҳужуми хавфли чиқди, Шавкат Саломовнинг дарвозамиз томон берган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашув биринчи бўлимининг сўнгги дақиқаларида майдон эгалари яна ҳужумлар ташкил қилишди, бу вазиятларда ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз Элдорбек Суюнов ўз маҳоратлари эвазига дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишди.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлим дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган майдон эгалари 48-дақиқада 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Дарвозага тепилган тўп ҳимоячимиз Шерзод Аъзамовнинг қўлига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирган эди. Бунда ҳакам Ш.Аъзамовга сариқ карточка ҳам кўрсатди. Пенальтини Руслан Мельзетдинов аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Вақт ўтган сайин майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумлар ташкил қила бошладилар. Уларнинг 55-дақиқада ташкил этган ҳужуми гол билан якунланишига сал қолди. Бу вазиятда яна ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз маҳоратларини кўрсатиб, гол бўлишига йўл қўйишмади. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларигача жамоамиз ҳимояда ўйнашга мажбур бўлишди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида жамоамиз томонидан уюштирилган қарши ҳужум гол билан якунланди, жамодошлари А.Алланиёзовни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. А.Алланиёзов эса дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, дарвозани аниқ нишонга олди – 0:2.

Шундай қилиб, оғир кечган учрашувда жамоамиз ғалаба қозонди ва Бухородан қимматли уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 28 апрел пайшанба куни соат 18:30да бошланади.

 

24.04.2016. ЎзПФЛ 6-тур.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2 24 105 томошабин

Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент),

Ҳакамлар: А. Усмонов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент),

Захира ҳаками: И.Ибрагимов (Нукус).

 

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент)

 

ЎзПФЛ вакили: А.Фролов (Тошкент)

 

Гол: Шерзод Аъзамов, 9’-0:1, Азамат Алланиёзов, 89’-0:2/

 

Ноаниқ пенальти – Руслан Мельзетдинов, 48.

 

Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов (19.Жасур Ҳасанов 46), 16.Артём Филипосян, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов (18.Баҳодир Пардаев 73), 85.Руслан Мельзетдинов, 87.Алишер Саноев (7.Суҳроб Неъматов 78), 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.

 

Захира: 30.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 17.Исомиддин Убайдуллаев, 21.Павел Смоляченко.

 

Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 6.Азизжон Ғаниев (27.Ислом Рашидхонов 90+5), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёржон Нарзуллаев 90+1), 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 16.Дилшод Хушбаков, 19.Деян Больевич, 29.Акбар Муродов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

 

Огоҳлантириш: Азиз Ибрагимов 51, Саламат Қуттибоев 90, Александр Мерзляков 90+2 - Шерзод Аъзамов 47, Азамат Алланиёзов 90+2.

Киритилди: 24.04.2016 21:12. Ўқилди: 4748 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.