Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” – “Бухоро”. Превью

Мамлакатимиз футбол майдонларида 9-10 сентябр куни бўлиб ўтадиган миллий чемпионатимизнинг 21-тур учрашувлари доирасида жамоамиз ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 19:15да бошланади.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 37 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 19 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

 

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 64-37. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

 

Қаршидаги учрашувлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 18 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 12тасида жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида ўтган ўзаро учрашувларда умуман “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган.

 

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси жорий чемпионатда 20та учрашув ўтказиб, 43 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам 20та учрашув ўтказиб, 36 очко тўплаган. Улар турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз иккинчи даврадаги ўтган 5 учрашувда ҳам ғалабага эришган. “Бухоро” жамоаси эса 4 учрашувда ғалаба ва 1 учрашувда дурангга эришган.

 

Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта чемпионат доирасида  “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз эса Азамат Алланиёзов бўлиб турибди.

 

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

 

Бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидаги 24 апрелда Бухорода бўлиб ўтган 6-тур учрашувида “Насаф” жамоаси “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Учрашувдаги голларга Шерзод Аъзамов ва Азамат Алланиёзовлар муаллифлик қилишган.

 

Бўлажак учрашув ҳакамлари ҳақида

 

ЎзПФЛ 21-тур. 09.09.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:15да

 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Гали Имамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

 

Равшан Эрматов бу йилги чемпионатда бунгача жамоамиз иштирокидаги битта “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувини бошқарган. Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов жорий чемпионатда илк марта Қаршидаги учрашувни бошқаради.

 

Бўлажак учрашувнинг бошланиш вақти

 

9 сентябр жума куни Қаршида бўладиган “Насаф” – “Бухоро” учрашуви “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:15да бошланади.

 

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 8 сентябр куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 17:00да бошланади. 

 

Киритилди: 06.09.2016 10:34. Ўқилди: 4041 марта. Фикрлар: 0 та.

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 11 26
2 Қўқон-1912 12 23
3 Насаф 11 20
4 Олмалиқ 12 19
5 Машъал 12 18
6 Навбаҳор 12 18
7 Пахтакор 12 18
8 Бухоро 12 17
9 Динамо 12 15
10 Қизилқум 12 14
11 Сўғдиёна 12 14
12 Бунёдкор 11 12
13 Шўртан 12 12
14 Металлург 11 11
15 Нефтчи 12 10
16 Обод 12 9

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Шўртан 12 22
2 Бунёдкор 11 22
3 Пахтакор 12 21
4 Машъал 12 21
5 Қўқон-1912 12 21
6 Бухоро 12 20
7 Олмалиқ 12 17
8 Қизилқум 12 16
9 Насаф 11 14
10 Нефтчи 12 14
11 Металлург 11 14
12 Локомотив 11 14
13 Сўғдиёна 12 12
14 Обод 12 11
15 Динамо 12 10
16 Навбаҳор 12 10

Ўзбекистон кубоги

Нимчорак финал
21.05.2017
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Машъал
22.05.2017
17:30 Қўқон-1912
2:0
Металлург
18:00 Динамо
1:1
Олмалиқ
18:30 Шўртан
0:2
Бунёдкор
18:30 Бухоро
1:1
Сўғдиёна
19:00 Пахтакор
0:3
Насаф
23.05.2017
18:00 Нефтчи
1:0
Навбаҳор
18:30 Локомотив
5:0
Қизилқум
30.05.2017
18:00 Металлург
-:-
Қўқон-1912
18:30 Насаф
-:-
Пахтакор
18:30 Сўғдиёна
-:-
Бухоро
31.05.2017
18:30 Машъал
-:-
Ёзёвон-Лочинлари
19:00 Навбаҳор
-:-
Нефтчи
19:00 Олмалиқ
-:-
Динамо
19:00 Бунёдкор
-:-
Шўртан
19:00 Қизилқум
-:-
Локомотив

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

26.05.2017. Олий лига. 12-тур.
17:45
Металлург
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

30.05.2017. Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал.
18:30
Насаф
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.