Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Кубоги-2016. “Бухоро” – “Насаф”. Превью

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби – “Насаф” жамоаси яна кубок учун баҳсларни давом эттиради.

 

“Насаф” Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувини 21 сентябр чоршанба куни Бухорода “Бухоро” жамоаси билан ўтказади. Учрашув “Бухоро” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

 

“Насаф” ва “Бухоро” жамоалари бунгача Ўзбекистон кубоги ярим финалида 2012 йили туқнаш келишган. Ўша йили чорак финалда “Бухоро” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, жамоамиз Бекободнинг “Металлург” жамоаси устидан умумий 5:4 ҳисобида устун келиб ярим финалга етиб келган эди.

 

Ўша йили ҳам ярим финалнинг дастлабки учрашуви 22 август куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ва жамоамиз ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Учрашувдаги голларни Алишер Юсупов ва Артур Геворкянлар киритган. 25 ноябрь куни Бухорода бўлиб ўтган ярим финал жавоб учрашуви 3:3 ҳисобида якунланган ва умумий 5:3 ҳисоби орқали жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2012 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

 

“Насаф” бу йилги кубок учун курашдаги ярим финалнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида 22 август душанба куни яна Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказди. Учрашувда “Насаф” жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу учрашувдаги голларга Фозил Мусаев ва Игорь Голбанлар муаллифлик қилишди (видео).

 

Шу ерда бу йилги чемпионат учрашувларида ҳам жамоамиз ҳар иккала учрашувда “Бухоро” жамоасидан устун келганлигини айтиб ўтиш жоиз. “Насаф” жамоаси дастлаб Бухорода бўлиб ўтган учрашувда 2:0, Қаршида бўлиб ўтган иккинчи даврадаги учрашувда “Бухоро”ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган.

 

 

Жамоаларнинг кубок баҳсларидаги иштироки

 

“Бухоро” жамоаси ўз тарихида бунгача 2001, 2004 ва 2012 йиллар уч марта ярим финалда иштирок этган. Бу йил рақибимиз ўз тарихида тўртинчи марта ярим финалда иштирок этмоқда.

 

“Бухоро” жамоаси бу йилги ярим финал йўлланмаси учун чорак финалда “Қўқон-1912” жамоаси билан баҳс олиб борган. Улар Қўқонда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобини қайд этишган бўлишса, ўз майдонида бўлиб ўтган жавоб учрашувида 2:0 ҳисобида зафар қучишган ва ярим финалга йўланма олган.

 

Жамоамиз бунгача Ўзбекистон кубоги финалида 5 марта иштирок этган ва 2015 йилда ушбу биллур соврин соҳиби бўлган.

“Насаф” чорак финалда “Андижон” жамоаси билан кураш олиб борди ва Андижонда бўлган дастлабки учрашувда 2:0 ҳисоби, Қаршида бўлган жавоб учрашувида 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга чиққан эди.

 

Учрашув ҳакамлари

 

Ўзбекистон Кубоги-2016 ярим финал жавоб учрашувини Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками сифатида эътирофга сазовор бўлган, ФИФА ҳаками Равшан Эрматов бошқаради.

 

 

Ўзбекистон кубоги, ½ финали жавоб учрашуви

“Бухоро” (Бухоро) - ”Насаф” (Қарши)

21.09.2016. “Бухоро” СМ. Соат 18:00да

 

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

 

Равшан Эрматов бу йилги футбол мавсумида, жамоамиз иштирокидаги уч учрашувда ҳакамлик қилган. Яъни иккита чемпионат баҳсларида ва бир марта кубок баҳсида. Жамоамиз чемпионат баҳсларининг бирида дуранг (“Навбаҳор” – “Насаф” 2:2) ва бирида (“Насаф” – “Бухоро” 3:0) ғалаба қозонган. Кубок баҳсида эса “Андижон” жамоасини мағлубиятга учратган (Ўзбекистон кубоги ¼ финали дастлабки учрашуви. “Андижон” – “Насаф” 0:2). Демак, Равшан Эрматов жамоамиз иштирокидаги тўртинчи учрашувни бошқаради.

 

Ғолиб жамоанинг финалдаги рақиби ким бўлиши ҳақида

 

Ушбу жуфтлик ғолибининг бу йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги рақиби ким бўлиши мумкин?

 

Ўзингизга маълум, ҳозирча ярим финал иккинчи жуфтлиги маълум эмас. Фақат Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси учинчи ярим финалчи бўлганлиги маълум. “Темир йўлчилар”га  ярим финалда ким рақиб бўлиши, 21 сентябр куни бўлиб ўтадиган “Металлург” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги чорак финали жавоб учрашувидан   кейин маълум бўлади. Ушбу жамоалар ўртасидаги Тошкентда бўлиб ўтган чорак финали дастлабки учрашувида “Бунёдкор” 3:1 ҳисобида “Металлург”ни мағлубиятга учратган эди. Катта эҳтимол билан ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари бўлиши мумкин.

 

Демак, ярим финалдаги “Насаф” – “Бухоро” жуфтлиги ғолиби, “Металлург” – “Бунёдкор” / “Локомотив” жуфтлиги ғолиби билан финалда асосий соврин учун баҳс олиб боради.

 

Бу йилги Ўзбекистон Кубогининг дастлабки финалчиси, 21 сентябр куни бўладиган “Бухоро” – “Насаф” учрашувидан сўнг маълум бўлади.

 

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Киритилди: 20.09.2016 09:46. Ўқилди: 6799 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.