Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Боян Малишич: “Насаф” мухлисларининг “Пике” дейишларини соғиндим

Ўзбекистонда ўйнаб, мухлисларниг меҳрини қозона олган легионерлардан интервюлар давом этади. Бу галги суҳбатдошимиз 2011 - 2012 йилги мавсумларда Қаршининг “Насаф” жамоаси сафида тўп сурган ҳамда кўплаб мухлисларнинг меҳрини қозона олган сербиялик ҳимоячи Боян Малишич бўлди.

Салом Боян! ишларингиз яхшими? Мен ўзбекистонликман… “Насаф” ёдингиздами?

-Салом, Албатта!!! Мен ҳеч қачон “Насаф”ни ва Ўзбекистонни унута олмайман. Сиз ҳақингизда Иван Бошкович айтиб берди. Биз билан боғланганингиздан хурсандман.

Агар қарши бўлмасангиз сизга бир нечта саволларим бор эди…

-Бемалол, барча саволларингизга қўлдан келганча жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Биринчи саволим бевосита сизнинг футбодаги фаолиятингиз билан боғлиқ, футболга кириб келишингизга нима туртки бўлган?

-Ёшлигимдан футбол билан шуғулланиб келганман. Футболга кириб келишимнинг бош омили футболга бўлган муҳаббатим десам муболаға бўлмаса керак. Сабаби болалигимдан футболни яхши кўраман, чунки оиламизда деярли барча футболчи бўлишган, отам, бобом ва кўплаб қариндошларимни бунга мисол тариқасида келтириб ўтишим мумкин. Футболдаги профессионал карерамни бундан ўн икки йил аввал бошлаганман. Айнан ўшанда ўзимдаги иқтидорни ҳис этганман ва бу спорт турини ўзимга касб сифатида танлаб олганман.

Агарда футболчи бўлмаганингизда қайси касб эгаси бўлар эдингиз?

-Тўғриси бу саволга жавоб бериш қийин, бу саволингизга жавоб олиш учун 12 йил ортга қайтишимиз керак. Ўшанда футболни танламасам, балким учувчи бўлишим мумкин эди…

Бугунги кунга келиб бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?

-Бўш вақтимда кўпроқ романтик ва тарихий жанрдаги китоблар ўқийман. Бу менга фикримни жамлашга ва майдонда ўзимни эркин хис этишга ёрдам беради.

Қайси жамоада тўпсурган вақтингизда фаолиятингизнинг чўққисига чиққансиз?

-“Насаф”да!!!

Ўзбекистонга, “Насаф”га келишингиз қандай рўй берган? Балки кимдур сабабчи бўлгандир?

-Бир куни агентим ёнимга келди ва Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бир ҳимоячи излаётгани ва мени ҳам кўрикка чақиришганини айтди. Мен боришга рози бўлдим ва тез орада жамоанинг машғулотларига қўшилдим. Кейин эса мурабийлар мени ўртоқлик учрашувида майдонга туширишди. Ўйтнда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим ва қайсидир маънода буни уддасидан ҳам чиқдим, чунки жамоа менга шартнома таклиф қилди. “Насаф” билан шартнома имзоладим. Бу менинг хорижий клублар билан тузилган биринчи шартномам эди.

Илк бор жамоага келганингизда сизни қандай қабул қилишган? Ўша пайтда “Насаф”даги ички муҳит ҳақида нималар дея оласиз?

-Жамоага келган илк кунимданоқ барча мени яхши кутиб олди, жамоадошларим билан танишиб олдик, барча билан тез чиқишиб кетган эдим. “Насаф”да ўша пайтда жуда ажойиб муҳит ҳукм сурар эди. Барчамиз аҳил эдик, шу сабабдан мавсумни жуда яхи ўтказдик ва якунда ОФК кубогини қўлга киритганмиз.

Қарши шаҳри ҳақида нималар дея оласиз?

-Бу ерга Европадан келганлигим боис, бошида шаҳарга мослашиб олишим жуда қийин бўлган. Аммо олдингизда бошқа вариянт ҳам танлаш имкони ҳам бўлмагач, барибир мослашиб кетасиз.

Шаҳарга мослашиб олишимга кўп вақт кетган бўлсада, бу ерни ёқтириб қолган эдим.

Қаршиликлар мени яхши кўришар эди. Ҳаммаси ажойиб эди. Бу шаҳар клуби менинг фаолиятимдаги энг яхши клуби. Қаршини, умуман Ўзбекистонни яхши кўраман, чунки бу ерда ҳаётимнинг энг яхши лаҳзаларини ўтказдим.

Қаршидаги базамизни, мухлисларни, умуман бутун Ўзбекистонни соғиндим…

Қаршида яшаган вақтингизда ўзбек миллий таомларидан қайси сизга кўпроқ ёққан?

-Жуда кўп ўзбек миллий таомларини истъемол қилганман, аммо ҳаммасини ҳам номларини эслай олмайман. Сомсани яхши кўрар эдим аммо мен учун 2таси кам 3таси эса кўп эди… Лекин ошни жуда яхши кўрар эдим. Аввалига семириб кетишдан қўрқиб камроқ ер эдим аммо, кейинчалик иштаҳам эҳтиёткорлигим устидан ғолиб бўлган.

Ҳозир ҳам уйда ўзим ош қилиб тураман, аммо Ўзбекистондагидек чиқмайди, лекин “Coka-Cola” билан яхши кетади.

Қаршида сизни мухлислар нима деб чақиришлари ёдингиздами?

-Пике…

Бундай чақиришлари сизга ёқар эдими?

-Ҳа жудаям ёқар эди.

Ҳозирчи? Ҳозир ҳам шундай чақиришадими?

-Йўқ, ҳозир Мали Кинг (Mali King) деб чақиришади.

Нега Пике эмас?

-Чунки, ташқи кўринишимда катта ўзгаришларни амалга оширдим, узун соқол, узун соч ва тотуировкалар…

Сизни Пике деб чақиришлари кўпроқ ёққанига қараганда, “Барселона” мухлиси бўлсангиз керак…

-Адашдингиз, мен “Реал”га мухлислик қиламан.

“Реал” ёки “Барселона”да ўйнаш орзўйингиз борми?

-Болалигимда бор эди… Ҳозир эса фақат реал ҳаётдан келиб чиқиб орзу қиламан. Яъни, Хитой ёки Малайзия клубларида тўп суришни истайман. Сабаби футболчилик мени касбим, Оила боқишим керак…

Хўш, шундай клублардан таклифлар борми?

-Ҳа Хитойнинг “Гувангжоу Эвергранд” жамоасидан таклиф бор. Агар келиша олсак, фаолиятимни Хитойда давом эттиришим мумкин.

“Насаф” билан ОФК кубогидаги иштирокингизни яхши эсласангиз керак, мусобақадаги энг осон ўйин қайси бўлган?

-Гуруҳ босқичидаги Ҳиндистоннинг “Демпо” клубига қарши учрашув осон ўтган.

Энг қийин ўйинчи?

-Ярим финалдаги “Ал Веҳдат”га қарши жавоб учрашуви ниҳоятда қийин кечган. Шунингдек, “Ал Файсали”га қарши нимчорак финал ҳамда “Қувайт СК”га қарши финал учрашувлари ҳам ниҳоятда қийин кечган.

Финал. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради. “Насаф” Чемпион!!! Бу вақтдаги холатингизни таърифлаб бера оласизми?

-Йўқ, бу лаҳзаларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Аммо ҳамон кечагидек ёдимда, биз бутун жамоамиз билан бир механизмдек майдонда ҳаракат қилган эдик. Ўшанда жуда чиройли ўйин намойиш этдик ва чиройли тарзда ғалабага эришдик. Стадиондаги атмосферани таърифлай олмайман. Бу менинг фаолиятимдаги биринчи халқаро совриним эди. “Насаф” эса мен тўп сурган жамоалар орасида энг яхшиси. Финалдан сўнг йиғлаб юборишимга оз қолган.

Янги мавсумда “Насаф” мамлакат вице-чемпиони сифатида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди…

-Бу мусобақадаги биринчи ўйин ўйиндан кейин руҳан тиклана олмадик, гуруҳ босқичидаги қийинчиликларни енгиб ўта олмадик ва гуруҳда қолиб кетдик. Аммо яхшигина тажриба тўплай олдик.

Янги мавсумни янги мураббий қўл остида бошладингиз… Рўзиқул Бердиев ҳақидаги фикрингиз қандай?

-У жуда ажойиб инсон, яхши мураббий. Ёш бўлишига қарамасдан, жамоада ўзига хос ўйин услубини яратишга киришди. Ҳозир жамоада бўлмасам ҳам “Насаф”нинг ОЧЛдаги ўйинларини қолдирмай кўрдим. Бердиев ҳақиқатдан кучли жамоа шакллантира олган.

“Насаф”дан кетишингизга бирор нима сабаб бўлдими?

-Бу сир бўлиб қола қолсин…

Яна “Насаф”дан таклиф бўлса жамоада тўп суришга рози бўлармидингиз?

-Албатта, ҳеч иккиланмасдан таклифни қабул қилар эдим.

Сизга мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдираман ва фаолиятингизга зафарлар тилаб қоламан!

-Сизга ҳам рахмат. Шу ўринда Қаршилик мухлисларга шуни айтмоқчиман: Пике сизларни ҳеч қачон унутмайди! Мени "Пике" деб чақиришингизни соғиндим!

 

Азамат Умаров суҳбатлашди

Киритилди: 20.09.2016 15:14. Ўқилди: 8987 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.