Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф" - Ўзбекистон кубоги финалида!

Бугун "Насаф" Бухорода “Бухоро” жамоаси билан Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувидаги баҳсни ўтказди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонда кураш кескин тус олди. “Бухоро” жамоаси ҳам қандай бўлмасин бугунги учрашувда фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушганлигини исботи улароқ, имкон бўлгандан олдинга ташланди.

Аммо, “Насаф”дек жамоавий ўйини маромига етказилган жамоа билан ўйнаш қанчалик мураккаб эканлигини ҳар дақиқада улар ҳис этишган бўлишса ҳам ажаб эмас. Чунки “Бухоро” жамоасининг ташкил этган кўпгина ҳужумлари охирига етмасдан ҳимоячиларимиз томонидан барҳам берилаверди. Шунингдек бугунги кўрсатган ўйини учун моҳир дарвозабонимиз Элдорбек Суюновга қанчалар тасаннолар айтсак кам, у кўпгина вазиятларда жамоамизни яққол голлардан асраб қолди.

Ташкил этилган ҳужумлардан самарали фойдалана олмаган майдон эгалари, кўпгина вазиятларда ўйинчиларимизга қўполликлар ҳам ишлатишди. Ўйинда вақт ўтган сари кескинлик ошиб бораверди. Шунданда баъзан ўйинда тўхталишлар ҳам бўлди, ўйинчилар ўртасида тортишувлар ҳам бўлиб турди. Худди шундай вазият 21-дақиқада Огнен Красични огоҳлантирилиши билан якун топди. Ўзига қўполлик қилган ўйинчи билан тортишгани учун ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

Учрашувнинг 26-дақиқасига келиб кутилмаганда жамоамиз майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Жарима майдонида ўзига нисбатан қўполлик қилган ўйинчи билан Красич яна тортишиб қолди ва Равшан Эрматов унга аввал иккинчи сариқ ва кейин эса қизил карточка кўрсатди. Аслида бу вазиятда Красич ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилган, ҳимоячи уни ортиқча ҳаракат билан тўхтатмоқчи бўлган эди, бунда Красич ўз ҳиссиётини назорат қила олмай қолди ва ҳимоячини итариб юборган эди.

Майдон эгалари 32-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олиш имкониятига эга бўлишди. Бу вазиятда улар дарвоза яқинидан кетма-кет уч марта зарба йўллашди. Ушбу зарбаларни Суюнов қайтаришга эришди. “Бухоро” жамоаси вақт ўтган сайин ҳужумларга зўр берди. Жамоамиз асосан ҳимояланиб, қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлди.

Учрашувнинг 37-дақиқасига келиб жамоамиз ҳисобда олдинга ўтиб олди. Легионер ҳужумчимиз Драган Черан ўз маҳоратини кўрсатиб, жарима майдони чизиғида икки ҳимоячи орасида туриб, дарвозани аниқ нишонга олишга эришди – 0:1. Бунда унинг дарвозага зарба йўллашини ҳимоячилар ҳам кутишмаган эди.

Ушбу голдан кейин ўйин шиддати янада ошди. Бухоролик футболчилар ҳужумда, жамоамиз эса ҳимояда ўйинни давом эттирди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунига етди. Футболчиларимиз яхши кайфиятда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам майдон эгаларининг ҳужумлари билан давом этди. Улар учрашувнинг 58-дақиқасига келиб, ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди. Жарима майдонимиздаги юзага келган тартибсиз ҳимоядан Вадим Чемиртан унумли фойдаланди – 1:1.

Бу гол майдон эгаларига қандайдир руҳий куч берди. Улар яна кетма-кет ҳужумларни уюштираверишди. Жамоамиз футболчилари эса бор эътиборларини ҳимояга қаратишди. 65-дақиқада жамоамиз томонидан ташкил этилган қарши ҳужум гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо дарвозага охирги зарбани беришда Баҳром Абдураҳимовда аниқлик етишмади.

Учрашувнинг 79-дақиқасида жамоамиз мураббийлари жуда фойдали ўйинчи алмаштиришни амалга оширишди. Абдураҳимов ўрнига майдонга Дониёр Нарзуллаев туширилди. Бу қарорнинг эътиборли томони, рақиб жамоа бор кучини ҳужумга қаратган бўлиб, футболчиларимиз асосан ҳимояланиш билан банд эдилар. Аммо юзага келган вазиятда қарши ҳужумда ўйнайдиган тезкор ўйинчи керак бўлаётган эди. Худди шу вазифани Дониёр Нарзуллаев уддалашга эришди. Вазиятларнинг бирида у тезкорлик билан ўнг қанотдан жарима майдонига кириб борди ва тўпни Черанга оширди. Бу вақтда Черан анча олдинга ўтиб кетган эди. Мана шу вазиятда Нарзуллаевнинг ўзи ҳам дарвозани ишғол қилиши мумкин эди. Аммо у бундай қилмади.

Ўйин шундай давом этаётган бир пайтда, учрашувнинг 85-дақиқасида яна жамоамиз бир қарши ҳужумини уюштирди. Чап қанотдан жарима майдонига кириб борган Фарруҳ Сайфиев тўпни Дониёр Нарзуллаевга оширди, Дониёрнинг дарвоазага йўллаган зарбасини Муҳиддин Худоёров қайтаришга ожизлик қилди – 1:2. Бу гол ўйин тақдирини ҳал қилган эди. Чунки бу пайтга келиб, ҳар иккала жамоа футболчилари катта куч йўқотишган ва ўйиндаги ҳисобни ҳам майдон эгаларининг ўз фойдасига ўзгартиришга имкон ҳам қолмаган эди.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб, “Бухоро” жамоаси устидан иродали ғалабага эришди. Кубок ярим финалидаги иккала учрашувда жамоамиз умумий 4:1 ҳисобида “Бухоро” жамоасидан устун келди ва ўз тарихида олтинчи марта Ўзбекистон Кубоги финали йўлланмасини нақд қилди.

Энди жамоамиз финалдаги рақибини кутади. Рақиб “Локомотив”/”Бунёдкор” жуфтлигининг ғолиби бўлади.

Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.

“Бухоро” (Бухоро) - “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1)

Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)

Дастлабки учрашув: “Насаф” – “Бухоро” 2:0

Гол: Вадим Чемиртан, 58‘-1:1 - Драган Черан, 37’-0:1, Дониёр Нарзуллаев, 85’-1:2.

“Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қуттибоев (7.Сухроб Неъматов 54), 10.Шавкат Саломов, 11.Санат Шихов (71.Анвар Ражабов 79), 16.Артём Филипосян, 18.Баҳодир Пардаев, 23.Александр Мерзляков (55.Шавкат Муллажонов 69), 70.Вадим Чемиртан, 85.Руслан Мелзиддинов, 87.Алишер Саноев, 93.Максимилиан Фомин.

Захира: 30.Асилбек Аманов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 19.Жасур Ҳасанов, 97.Камолиддин Мурзоев.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёр Нарзуллаев 69), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24.Огнен Красич, 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 33.Одилжон Ҳамробеков (5.Ильдар Маматказин 89), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан (21.Азамат Алланиёзов 88).

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 15.Шахбоз Эркинов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантириш: Александр Мерзляков 26, Руслан Мельзиддинов 28, Вадим Чемиртан 45, Максимилиан Фомин 85 - Огнен Красич 22, Фарруҳ Сайфиев

Четлатиш: Огнен Красич (2СК) 26.

Киритилди: 22.09.2016 01:24. Ўқилди: 10243 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.