Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Қизилқум” – “Насаф”. Превью

Бу йилги Ўзбекистон Кубоги баҳсларининг илк финалчисига айланган “Насаф” жамоаси яна миллий чемпионатимиздаги курашни давом эттиради. Жамоамиз олий лига 23-тур учрашувини сафарда Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув 25 сентябр якшанба куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида соат 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг жорий чемпионатдаги мавқие тўғрисида

“Қизилқум” жамоаси бу йилги чемпионатда яхши иштирок этмоқда. Улар ҳозиргача бўлиб ўтган 22 учрашувнинг ўнтасида ғалаба, олти учрашувда дуранг ва яна олти учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 36та бўлиб, турнир жадвалининг 6-поғонасини банд этиб туришибди.

Жамоамиз ўтказилган 22 учрашувнинг 14тасида ғалаба, беш учрашувда дуранг ва уч учрашувда мағлубиятга учрашган. Тўплаган очколари сони 47тага тенг ва турнир жадвалини учинчи поғонасида бормоқда.

“Қизилқум” жамоаси иккинчи даврадаги ўтган 7 учрашувда 4та ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва 2 учрашувда мағлубиятга учраган. Ўтган 22-турда навоийликлар сафарда “Бухоро” жамоасидан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган эдилар.

“Насаф” жамоаси эса иккинчи даврадаги мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келмоқда. Фақат ўтган 22-турда жамоамиз “Андижон” жамоаси билан голсиз дуранг қайд этди. 

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Энди навоийликлар ўз майдонида жамоамиз билан куч синашишади. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Насаф” ва “Қизилқум” жамоалари ҳозиргача 33 марта рўбару келишган. Ушбу баҳсларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 7 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда 62-34.

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

“Насаф” жорий мавсумнинг Қаршида бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида кончиларни 2:0 ҳисобида мағлуб этганини эслатиб ўтамиз. 8 май куни ўтказилган 8-тур учрашувидаги голларга Ислом Рашидхонов ва Мақсуд Каримовлар муаллифлик қилишган (видео).

Жамоамиз Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Шу ерда яна бир қизиқарли фактни айтиб ўтиш жоиз. Айни пайтда “Қизилқум” жамоаси сафида кўплаб “Насаф”нинг собиқ футболчилари фаолият юритишмоқда. Булар Алишер Юсупов, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов, Самандар Шодмонов, Эркин Бойдуллаевлардир.

Жамоаларнинг Навоийда бўлган ўзаро учрашувлари тарихидан

Ўзаро ўйинлар қайдномаларини варақласак, жамоамиз Навоийда ўтказилган 16 учрашувнинг 7тасида ғалаба, 4тасида дуранг ва яна 5 учрашувда мағлубиятга учраган. Яна бир қизиқарли факт, “Қизилқум” жамоаси ўз майдонида сўнгги марта 2008 йилда “Насаф”ни мағлубиятга учратган. Сўнгги дуранг 1:1 натижаси эса 2014 йили қайд этилган. Олдиндаги учрашув жамоаларнинг Навоийдаги 17-учрашуви сифатида тарихга киради.

 “Насаф” ўтган йилги мавсумнинг биринчи ва иккинчи давра учрашувларида ҳам “Қизилқум” жамоасини мағлубиятга учратган. Навоийда бўлиб ўтган сўнгги ўзаро учрашувда ҳам жамоамиз кончиларни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган.

Навбатдаги учрашув

Ушбу учрашувни дисквалификация туфайли сербиялик легионер футболчимиз Огнен Красич ўтказиб юборади. У Бухорода ўтган кубок баҳсида майдондан четлатилганини эслатиб ўтамиз.

ЎзПФЛ 23-тур. 25.09.2016.

“Қизилқум” (Навоий) – “Насаф” (Қарши)

Навоий ш., “Ёшлар” СМ. Соат 18:00да 

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент),

Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акмал Пўлатов (Тошкент)

Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 24 сентябр шанба куни “Ёшлик” стадионида соат 16:00да бошланади. 

Учрашув бош ҳаками ҳақида қисқача маълумот

Шерзод Қосимов бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги иккита учрашувни бошқарган. Биринчи давра 7-тур доирасидаги учрашувда жамоамиз “Андижон”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 16-тур доирасидаги Ғузорда бўлган учрашувда “Шўртан” жамоаси ҳам худди шу ҳисобда мағлуб этилган. Демак,  жорий чемпионатда Шерзод Қосимов жамоамиз иштирокидаги учинчи учрашувни бошқаради.

Манба: fcnasaf.uz

Киритилди: 23.09.2016 16:06. Ўқилди: 4447 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.