Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. “Насаф” – “Металлург”

“Насаф” Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг 24-тур учрашувини ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 18:15да бошланади.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг ўзаро 38 – учрашуви бўлади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда илк марта  1998 йили туқнаш келишган. Ўзаро учрашувларнинг статистикасига эътибор қаратсак, жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 37 марта туқнаш келишган. Бўлиб ўтган 24 ўйинда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. 4 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Қолган 9 учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати бўйича “Насаф” футболчилари устунликни ўз қўлларида ушлаб туришибди – 64:30.

Бу жамоаларнинг ўтказилган тўрт учрашувида “аждарлар” йирик ҳисобда зафар қучишган. Энг йирик натижа 2004 йил 15 мартда Қаршида кечган баҳсда қайд этилган. Унда “Насаф” жамоаси рақиб дарвозасига жавобсиз еттита тўп йўллашга муваффақ бўлган.

nasaf_metal

Қаршида ўтган учрашувлар ҳақида

Қаршида бўлиб ўтган 18 учрашувнинг 16тасида “Насаф” ғалаба қозонган. Бир учрашувда дуранг ва яна бир учрашувда маъданчилар ғалабага эришган. Навбатдагиси Қарши шаҳридаги 19-учрашув сифатида тарихга киради.

Қуйида Қаршида бўлиб ўтган 18та  учрашувларнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

22.03.1998    “Насаф”  –  “Металлург”    2:0

14.08.1999    “Насаф”  –  “Металлург”    2:1

14.06.2000    “Насаф”  –  “Металлург”    4:3 (2:2)

21.11.2001    “Насаф”  –  “Металлург”    2:1

10.03.2002    “Насаф”  –  “Металлург”    2:0 (0:0)

07.05.2003    “Насаф”  –  “Металлург”    3:1 (2:1)

15.03.2004    “Насаф”  –  “Металлург”    7:0 (3:0)

16.10.2005    “Насаф”  –  “Металлург”    4:0 (1:0)

26.03.2006    “Насаф”  –  “Металлург”    3:2 (0:1)

07.04.2007    “Насаф”  –  “Металлург”    3:1 (0:0)

12.04.2008    “Насаф”  –  “Металлург”    2:0 (2:0)

03.10.2009    “Насаф”  –  “Металлург”    3:0 (0:0)

01.08.2010    “Насаф”  –  “Металлург”    2:0 (0:0)

29.05.2011    “Насаф”  –  “Металлург”    2:0 (1:0)

21.06.2012    “Насаф”  –  “Металлург”    1:0 (0:0)

04.05.2013    “Насаф”  –  “Металлург”    3:1 (3:1)

27.04.2014    “Насаф”  –  “Металлург”    0:0

15.05.2015    “Насаф”  –  “Металлург”    0:1 (0:1)

Йўқотишлар ҳақида

Ушбу тур учрашувида жамоамизда жиддий йўқотишлар бор. Фаррух Сайфиев ва Шахбоз Эркиновлар “Металлург”га қарши учрашувда жамоамизга ёрдам бера олишмайди. Чунки бу ўйинчиларимизнинг олган сариқ карточкалари сони тўрттага етган.

Учрашув ҳакамлари

“Насаф” – “Металлург” учрашувини ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар бошқариб боришади.

Владислав Цейтлинга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлавовлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Игорь Гормашев ишлайди. Учрашувда ҳакамлар ишини Иброҳим Шарипов назорат қилади. Бухоро шаҳридан.

Владислав Цейтлин бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги қуйидаги учрашувларни бошқарган.

ЎзПФЛ 2-тур.

“Олмалиқ” – “Насаф” 1:3

 

ЎзПФЛ 6-тур.

“Бухоро” – “Насаф” 0:2

 

Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали дастлабки учрашув

“Насаф” – “Бухоро” 2:0

ФИФА рефериси – Владислав Цейтлин бу йилги футбол мавсумида жамоамиз иштирокидаги энди тўртинчи учрашувни бошқаради.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси айни пайтда 48 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Металлург” жамоаси 39 очко билан 5-поғонада бормоқда. Ўтган турда жамоамиз сафарда “Қизилқум” билан жанговор дуранг қайд этган бўлса, маъданчилар ўз майдонида “Бухоро” жамоасига имкониятни бой беришган.

Учрашувларнинг бошланиш вақтлари

“Насаф” – “Металлург” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 29 сентябр пайшанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 16:30да бошланади. Жамоаларнинг асосий таркиблари  ўртасидаги учрашув эса, 30 сентябр жума куни “Марказий” стадионда соат 18:15да бошланади.

Киритилди: 28.09.2016 11:11. Ўқилди: 4374 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.