Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Биринчилиги. “Насаф-2” – “НБУ-Осиё” 1:2

Бугун “Насаф” футбол мактаби стадионида Ўзбекистон Биринчилиги 31-тур доирасидаги “Насаф-2“ ва Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

“Насаф-2” жамоамиз ушбу турда ҳам ғалаба қозонса, очколари сонини кўпайтириб, турнир жадвалидаги ўз мавқиени анча яхшилаб олиши мумкин эди. Аммо...

 

Учрашувнинг биринчи бўлими 8-дақиқасидаёқ “НБУ-Осиё” жамоаси ҳисобда олдинга ўтиб олди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган, Ҳусан Расулов гол муаллифига айланди – 0:1. Кутилмаган голдан ўзига келгунча меҳмонлар яна бир марта дарвозамизни ишғол қилишга эришди. Бу сафар ҳимоячиларимиз меҳмон жамоа  футболчиларига муносиб қаршилик қилишга ожизлик қилишди. Натижада Орифжон Абдуғаниев 22-дақиқада ўз жамоасининг учрашувдаги иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди – 0:2.

 

Бу голлардан кейин жамоамиз ўйинчилари ўз ўйинларини ижобий томонга ўзгартиришга эришди. Ҳисобни тенглаштириш учун кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Учрашув 43-дақиқасида рақиб жамоа ҳимоячилари жарима майдони ичида Жавоҳир Ашуровни чалиб йиқитишди. Учрашув ҳаками жамоамизга 11 метрлик жарима тўпи тепишни кўрсатди. Жаримани Шамсиддин Сагдуллаев бехато амалга ошириб, ҳисобни қисқартиришга эришди – 1:2.

 

Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

 

Иккинчи бўлим мутлақо “Насаф-2” жамоаси футболчилари устунлигида ўтди. “НБУ-Осиё” жамоаси футболчилари ҳимояланишга мажбур бўлишди. Аммо бу устунлик ҳисобда акс этмади. Футболчиларимиз қанчалик уринишмасин Азамат Ахмедов қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олишмади. Жамоамиз футболчиларидан омад ҳам юз ўгирди.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз ўз майдонида “НБУ-Осиё” жамоасига мағлуб бўлди. Жамоамиз навбатдаги тур учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади. Навбатдаги турда улар энди “Пахтакор-2” жамоасига қарши майдонда саф тортишади.

 

Ўзбекистон Биринчилиги, 31-тур. 12.10.2016 й.

“Насаф-2” (Қарши) – “НБУ-Осиё” (Тошкент) 1:2

“Насаф” ФМ стадиони. Соат 16:15да

 

Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус) – 8,2

Ёрдамчи ҳакамлар: Султонмурод  Улфатов – 7,8, Ойбек Умаров -8,2(иккаласи ҳам Тошкент вилоятидан)

Захира ҳаками: Найим Қосимов (Қарши) – 9,0.

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд)

 

Гол: Шамсиддин Сагдуллаев (пен.), 43’-1:2 - Ҳусан Расулов, 8’-0:1, Орифжон Абдуғаниев, 22’-0:2.

 

“Насаф-2”: 21.Жавоҳир Комилов (с), 5.Наврўзжон Изатиллаев, 9.Шамсиддин Сагдуллаев (27.Ойбек Бозоров 64), 10.Сирожиддин Еттибоев (8.Худоёрхон Сагдуллаев 55), 16.Ғолиб Ғайбуллаев,  17.Достонбек Бердиқулов, 19.Жавоҳир Ашуров,  20.Дилшод Саитов, 24.Илҳомжон Алижонов,  34.Шерзод Насруллаев, 42.Самандар Шукруллаев.

Захира: 1.Элшод Қодиров, 18.Жўрабек Маннонов, 22.Элбек Отақулов,   28.Шахбоз Эркинов, 33.Зийнатилло Икромжонов.

 

 

“НБУ-Осиё”: 1.Азамат Ахмедов, 2.Аббос Пўлатов, 3.Миршоҳид Олимов (5.Элдор Норбоев 90+3), 7.Сунатилло Саидов (15.Жавоҳир Абдуҳолиқов 70), 8.Ҳусан Расулов (20.Зикрилло Омонов 90+1), 9.Жавоҳир Омонов (23.Сойибжон Сафаров 42), 10.Анвар Раҳимов (с), 17.Орифжон Абдуғаниев, 18.Рустам Аъзамов, 21.Аваз Нематов, 77.Бегзод Рўзматов (11.Орифхўжа Абдухолиқов 83).

Захира: 91.Максим Криушев, 6.Фарҳод Бахтиёров.

 

Огоҳлантириш: Жавоҳир Комилов 21 – Сунатилло Саидов 21, Рустам Аъзамов 42, Сойибжон Сафаров 63, Бегзод Рўзметов 80, Азамат Ахмедов 90+4.

Киритилди: 12.10.2016 20:50. Ўқилди: 8358 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.