Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қаршидаги “Марказий” стадионда реконструкция ишлари бошланди + фото

Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси уй учрашувларини Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказади. Мазкур стадион 2006 йили фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда кенг кўламли реконструкция ишлари бошланди.

Cўзимиз бошида шуни эслатиб ўтамизки, бу кенг қамровли реконструкция ишларининг асосий ташаббускори – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов бўладилар. У киши шу йили ёзда “Марказий” стадионга ташриф буюриб, бу ҳақда кўрсатма берган эдилар.

Реконструкция ишлари босқичма-босқич олиб борилади. Дастлаб футбол майдони ва томошабинлар учун ўриндиқлар янгиланиб, қўшимча секторлар барпо этилади.  Стадион секторлари узра айвонлар – томошабинларни қўёш тафти ва ёғингарчиликлардан асрайдиган қилиб,  ярим ёпиқ кўринишида барпо этилади.

Реконструкция ишларининг футбол майдонидан бошлангани, янги чимнинг ривожланишига кўпроқ вақт талаб қилинганидадир.  Шуниси диққатга сазоворки, “Марказий”да бошланган реконструкция ишларининг ҳажми жуда катта бўлиб,  ишлар  келаси йилги баҳор фаслида тугалланиши назарда тутилган.

Стадион секторларидаги реконструкция режасига кўра,  асосий эътибор футбол ишқибозлари учун кўпроқ қўлайликлар яратиш билан бирга уларнинг хавфсизлигига кўпроқ эътибор берилади. Шунингдек реконструкция давомида стадион ҳудудида бир неча қўшимча бино ва иншоотлар ҳам қурилади.

Шу кеча кундузда “Марказий”даги майдон чими ҳашар йўли билан, Спутник қўрғонида жойлашган ёшлар қароргоҳидаги иккинчи майдонга кўчирилмоқда. Энди ёшлар қароргоҳида ҳам иккита футбол майдони бўлади. Бу ташаббус “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулинга тегишлидир.

Ушбу ҳашарда бир гуруҳ “Насаф” жамоасининг фаол мухлислари ҳам иштирок этишди. Қуйидаги суратларда булар акс эттирилган.

Ўз-ўзидан савол туғилади? “Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатнинг қолган учрашувларини қаерда ўтказади? Ҳозирча қолган учрашувлар “Геолог” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бунга яқин кунларда аниқлик киритилади.

std-1

std-2

std-3

std-4

std-5

Сардор Нуров олган суратлар

Киритилди: 25.10.2016 20:44. Ўқилди: 11622 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.