Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф": Марказий учрашувда мағлубиятга учрадик

Бугун Тошкентда 27-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда жамоамиз “Локомотив” жамоаси билан баҳс олиб борди. Учрашув кутилганидек жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди.

Учрашувни майдон эгалари бошлаб беришди. Улар учрашув бошидан олдинга ташланишди ва жарима майдонимиз яқинида жарима тўпи тепишга ҳам улгуришди. Бу вазиятларда ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишиб, хавфни бартараф этишди.

Жамоамиз томонидан майдон эгалари дарвозаси олдида илк хавфли вазият учрашувнинг ўн бешинчи дақиқасида содир этилди. Бунда Красичнинг чап қанотдан жарима майдонига ошириб берган тўпини Яничич майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди. Бу вақтда дарвоза ёнида зарба бериш учун, Черан тайёр турган эди.

Биринчи бўлимнинг деярли ярмидан кўпи майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумлари билан давом этди. Улар бу вақт мобайнида бир неча стандарт вазиятларга ҳам эга бўлишди. Аммо ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишиб, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб туришди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида майдон эгаларига омад кулиб боқди. Улар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Жарима майдони яқинида улар жарима тўпи тепишга эга бўлишди. Жаримани Ислом Тўхтахўжаев амалга оширди. Тепилган тўп жонли девор ҳосил қилган ўйинчиларимизнинг бирига тегиб, дарвоза тўридан жой эгаллади -1:0.

36-дақиқага келиб, майдон эгалари ҳисобни 2:0га ўзгартиришди. Бунда Марат Бикмаев ўнг томондан, жарима майдонига тўпни ошириб берди. Дарвозамиз яқинидан зарба берган Сардор Мирзаев ўз жамоасининг иккинчи голига муаллиф бўлди – 2:0.

Ушбу голлардан кейин жамоамиз катта куч билан ҳужумга ўтди. 39-дақиқада ана шундай ҳужумларнинг бирида ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бораётган Фарруҳ Сайфиевни, Черан тўп билан таъминлашди. Фарруҳнинг ўзи ҳимоячиларни алдаб ўтиб, ўткир бурчакдан дарвозани ишғол қилди – 2:1.

Бу голдан кейин жамоамиз кучига – куч қўшилгандек бўлди. Орадан икки дақиқа ўтиб, энди Драган Чераннинг ўзи жамоамизнинг учрашувдаги иккинчи голини киритди. Унинг деярли 16 метрдан дарвозага чап оёғи билан берган зарбасини Маъмур Икромов қайтаришга ожизлик қилди – 2:2.

Шундай қилиб, марказий учрашувнинг дастлабки бўлимидаёқ стадионга ташриф буюрган мухлислар тўртта голга гувоҳ бўлишди. Жамоалар ана шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни жамоамиз рақибига нисбатан устунлик билан бошлади. Аммо иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият 50-дақиқада майдон эгалари томонидан содир этилди. Сервер Жепаров чамаси 22 метрлардан жарима тўпини амалга оширди, унинг дарвозага йўллаган зарбасини Суюнов катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

53-дақиқага келиб, “Локомотив” жамоаси яна ҳисобда олдинга ўтиб олди. Голни Темирхўжа Абдуҳолиқов киритди. У ўзига оширилиб берилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади – 3:2.

Бу голдан кейин футболчиларимиз яна олдинга ўтишга мажбур бўлишди. Ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланаверди. Майдон эгаларининг эса кам сонли ташкил этган қарши ҳужумлари жуда хавфли бўлди. 71-дақиқада жамоамиз сардори хатога йўл қўйди. Унинг ўйинчиларимиздан бирига ноаниқ ошириб берган тўпига рақиб футболчиси эгалик қилди, яхшики бу вазиятда ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишга эришишди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида Одил Ҳамробековнинг амалга оширган жарима зарбаси ҳам хавфли чиқди. Тўп жонли деворга тегиб, йўналишини ўзгартирди, бу зарба голга айланишига озгина аниқлик етишмади.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимизда ҳисобни тенглаштириш учун иккита жуда қўлай имкон пайдо бўлди. Бу вазиятларда Чераннинг дарвозага йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига кетиб қайтди. Кейинги вазиятда эса Эркиновнинг зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтаришга эришди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги учрашувда футболчиларимиз энг яхши учрашувларидан бирин ўтказишди. Улардаги ҳамжиҳатлик ва чиройли жамоавий ўйин ва маҳорат кўпчиликда ажойиб таасурот ўйғотди. Афсуски, фақат ҳисоб бу ажойиб ўйинга мос бўлмади.

Шундай қилиб, тенг курашлар остида кечган амарказий учрашувда “Локомотив” ғалаба қозонди.

Жамоамиз энди навбатдаги учрашувни Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.

ЎзПФЛ, 27-тур. 29.10.2016

“Локомотив” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши) 3:2 (2:2). 3860 томошабин

“Локомотив” стадиони. 16:00да

Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент) -8,2

Ёрдамчи ҳакамлар: Т.Галеев (Тошкент) – 9,0, А. Пўлатов (Тошкент)- 8,4

Захира ҳаками: А.Нажафалиев (Тошкент) – 9,0

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Гол: Ислом Тўхтахўжаев, 30’-1:0, Сардор Мирзаев, 36’-2:0, Темирхўжа Абдуҳолиқов, 53’-3:2 – Фарруҳ Сайфиев, 38’-2:1, Драган Черан, 41’-2:2

“Локомотив”: 12.Маъмур Икромов, 4.Бобурбек Юлдашев, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 10.Марат Бикмаев (33.Олег Зотеев 74), 11.Темирхўжа Абдуҳолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (с), 22.Санжар Шоаҳмедов (28.Икром Алибоев 84).

Захира: 1.Игнатий Нестеров, 7.Садриддин Абдуллаев, 18.Тимур Кападзе, 37.Шерзод Файзиев, 71.Артур Геворкян.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (15.Шахбоз Эркинов 66), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24.Огнен Красич, 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов (18.Баҳром Абдураҳимов 31), 33.Одилжон Ҳамробеков, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 69.Драган Черан.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 16.Дилшод Хушбаков, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов.

Огоҳлантириш: Драган Черан 39, Фозил Мусаев 70, Игорь Голбан 87.

Киритилди: 30.10.2016 00:26. Ўқилди: 6470 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.