Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Бугун асабий ўйинда ғалаба қозондик”

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви ниҳоясига еткач, мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Аввало ўзим номимдан қолаверса клубимиз номидан “Шўртан” клубининг раҳбариятига ва стадион ходимларига катта раҳматлар айтаман. Улар биз учун бугунги ўйинни кўнгилдагидек ўтказишимиз учун барча шароитларни муҳайё қилиб беришди. Энди бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биз учун асабийроқ кечди. Бунга сабаб, рақимизнинг яхши ҳимояланиши бўлди. Иккинчи бўлимда гол киритганимиздан сўнг, йигитларимизда ўзларига бўлган ишонч янада ортди ва ғалабага бўлган катта иштиёқ эвазига яна иккита гол киритиб, муҳим ғалабани қўлни киритдик. Биз бугун уч очкони қўлга киритишимиз керак эди, чунки ўтган  ўйинда очко йўқотган эдик. Шунинг учун бугунги ўйинга футболчиларимизни фақат ғалаба қозониш учун тайёрлаган эдик. Улар биз мураббийларни ишончини ортиғи билан қозонишди. Йигитларимизга бунинг учун ўз ташаккуримни билдириб қоламан.

Олдинда терма жамоамиз ўйини боис танаффус вужудга келаяпти. Бу танаффусдан унумли фойдаланиш учун иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. Демак, 11 ноябр куни  Тошкентда “Обод” ва “Пахтакор” жамоалари билан учрашувлар ўтказамиз. Иккала учрашув ҳам бир кунда бўлиб ўтади, яъни эрталаб ва кечга.

Бугунги учрашувда Бобир Абдуолиқов ва Шароф Муҳиддиновларни майдонга туширмаганимизга сабаблар, улар бўлиб ўтган Осиё чемпионатида катта куч сарф қилишди. Улар шунингдек машғулотларимизга қўшилганига икки кун бўлганди ва кеча ёшларимиз таркибида ҳам улар тўп тепишди. Буларни ҳисобга олиб, уларга дам беришга қарор қилдик. Улар кўпроқ дам олишлари керак. Аммо кейинги ўйинларимизда бу ўйинчиларимиз албатта бизга ёрдам беришади.

Дилшод Хушбаков? Тўғриси унинг кўрсатаётган ўйинлари ва кўп гол ураётгани биз мураббийларни хурсанд қилаяпти. Биз унинг иштирокидаги ўйинларни мунтазам кузатиб бораяпмиз. Унга алабатта асосий таркибимизда тўп тепишга ҳали имкон берамиз.

 

Киритилди: 04.11.2016 22:42. Ўқилди: 11139 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.