Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” – 1998/1999 йилар тайёрлов гуруҳлари Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби!

Бугун тайёрлов гуруҳлари – 1998/1999 йиллар, Ўзбекистон Биринчилигининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Насаф” жамоаси “Локомотив” жамоаси билан баҳс олиб борди.

Учрашув жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида кечди. Ҳар иккала жамоа ҳам бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгани кўриниб турди.

Рақибларига нисбати аниқ ва мазмунли ўйин кўрсатган Нурали Султонов шогирдларининг устунлиги майдоннинг ҳар бир нуқтасига сезилиб турди. Албатта ҳисоб ҳам уларнинг кўрсатган ўйинига муносиб бўлди.

Мураббийларимизнинг ёш футболчиларимизда ҳозирдан ирода ва характерни шаклллантиришга ва ҳар қандай рақиб билан кураша олиш хусусиятларини сингдираётгани ҳамда бу борада олиб бораётган ишлари яққол намоён бўла бошлади.

Бунга мисол тариқасида ёш футболчиларимизнинг бугунги учрашувда ҳам 90 дақиқа мобайнида бир хил суратда ўйин намойиш этишини айтиш мумкин.

Бугунги финал учрашувида ҳам мураббийларимизнинг меҳнати ва ёш футболчиларимизнинг ғалабага бўлган иштиёқи ўз натижасини кўрсатди. Футболчиларимиз рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Учрашувдаги жамоамиз голларига Худоёрхон Сагдуллаев, Ислом Кенжабоев (пенальтидан) ва Сирожиддин Еттибоевлар муаллифлик қилишди. “Локомотив” жамоаси футболчилари бу голларга битта ҳам жавоб қайтара олишмади.

Шундай қилиб, 1998/1999 йилларда таваллуд топган футболчиларимиздан иборат жамоамиз Республика Биринчилиги ғолиби бўлишди!

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тайёрлов гуруҳлари, 1998/99 йиллар. Финал
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент) 3:0 (1:0)
Спутник қўрғони. Ёшлар қароргоҳи майдони. 11:00да
Бош ҳакам: Исхах Ибрагимов (Нукус) олий тоифадаги ҳакам
Ёрдамчи ҳакамлар: Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгас Сарсенов (Нукус)
Захира хаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: Хушвақт Сергеевич Мухторов (Самарқанд) Респуб тоифа
Голлар: Худоёрхон Сагдуллаев, 19’-1:0, Ислом Кенжабоев (пен.), 52’-2:0, Сирожиддин Еттибоев, 77’-3:0.
“Насаф”: 30.Умид Эргашев, 5.Шерзод Насруллаев (22.Элбек Отақулов 79), 9.Жаҳонгир Қурбонбоев (с) (34.Ориф Муродов 82), 10.Ислом Кенжабоев (4.Саддам Тўхтаев 85), 14.Достонбек Бердиқулов, 19.Худоёрхон Сагдуллаев, 27.Акмал Мозговой (23.Ойбек Ҳамидов 17), 28.Сардор Саъдуллаев (29.Сардор Абдухаликов 85), 32.Илҳом Алижонов, 33.Шоҳруҳ Неъматов, 38.Мирзобек Жониқулов (7.Сирожиддин Еттибоев 57).
Захира: 21.Элшод Қодиров.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов
“Локомотив”: 1.Журабек Рўзиев, 7.Рустам Ҳамроев (13.Абдували Нусратуллаев 62), 8.Акбаршоҳ Акбаров (10.Аббос Комилов 31), 17.Шохруҳ Мўминқулов (с), 18.Отабек Муҳаммедов, 20.Хамидулло Собиров, 29.Акбар Қучқоров, 24.Ҳаётбек Раҳимжонов, 36.Иброҳим Пузайлов (87.Вохиджон Юнусов 72), 41.Омадбек Араббоев, 70.Муроджон Нурматов.
Захира: 25.Исломбек Мамараззоқов, 77.Улуғбек Ғаниев, 97.Муҳаммад Омоналиев, 99.Шахобиддин Мусабоев.
Жамоа мураббийи: Юрий Винтовкин
Огоҳлантириш: Жавҳонгир Қурбонбоев 54 (“Насаф”).

Бугун шунингдек 3-ўрин учун ҳам учрашув бўлиб ўтди. Бунда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан ўзаро 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Пенальтилар сериясида омад фарғоналик ёш футболчиларга кулиб боқди. Улар “Бунёдкор”ни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Демак, бу гуруҳда ўринлар қуйидагича тақсимланди:
1-ўрин. “Насаф” (Қарши)
2-ўрин. “Локомотив” (Тошкент)
3-ўрин. “Нефтчи” (Фарғона)
4-ўрин. “Бунёдкор” (Тошкент)

Бугун мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Ўбекистон ПФЛ спорт бўлими бошлиғи ўринбосари Роман Михайлович Черников, “Насаф” ПФК бош менеджери Ш.Ярулин, “Насаф” ПФК спорт директори В.Ни, “Насаф” жамоаси бош мураббийи Р.Бердиевлар ҳам иштирок этишди. Улар томонидан мусобақа ғолибларига медал ва дипломлар ҳамда махсус кубоклар топширилди.

Шу билан Олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Биринчилиги мусобақасига якунига етди.

Клубимиз раҳбарияти номидан мусобақа ташкилотчиларига, мусобақада иштирок этган жамоаларга, стадионларимизга ташриф буюриб, ўз севикли жамоаларини қўллаб-қувватлаган футбол мухлисларига каттадан-катта ташаккурлар билдириб қоламиз.

Киритилди: 15.11.2016 19:32. Ўқилди: 7920 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.