Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Сўғдиёна” бу йил барқарор жамоага айланди"

"Сўғдиёна" - "Насаф" (0:3) ўйинидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-Бугунги ғалаба билан ва муддатидан аввал бронза совринини қўлга киритганимиз билан барча футболчиларимизни, мухлисларимизни ва клубимиздагиларни самимий табриклайман. Бундай ютуқни қўлга киритиш албатта ёқимли. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун футболчиларимиз ўз даражасида ва савиясида ўйнашди. Улар бугун ўзларидаги маҳоратни намойиш қилишди. Албатта бу ғалабанинг асосий омили бўлди. 

“Сўғдиёна” жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, шуни эътироф этиш керакки, жамоа ўтган йилларга нисбатан бу йил анча барқарор ўйин кўрсатди ва натижани ҳам ўзларингиз кўриб турибсизлар. Бу жамоадаги ўйинчиларда ғалабага бўлган иштиёқ ва ирода катта. Мен бу ерда фақат бугунги ўйин ҳақида гапираётганим йўқ. Футболчилар мавсум давомида ана шундай кайфиятда ўйинлар намойиш этишди. Буни биз ҳам кузатиб келаяпмиз. Бугунги қўлга киритган ғалабамиз ҳам осон бўлмади. Жамоа мураббийларининг олиб бораётган ишлари ҳам мақтовга сазовор. Улар ўйинчиларнинг савиясини кўтаришга эришишди ҳам, энг асосийси жамоа футболчиларида юқорига интилишга ҳоҳиш бор. Энди жамоадаги камчиликларни айтиб ўтирмайман, чунки буни жамоа мураббийлари жуда яхши билишади. Агар жамоанинг худди Музаффар Музаффаровдек, Ихтиёр Тошпўлатовлардек яна ҳимоя ва марказда ўйнайдиган ўйинчилари бўлса, жамоанинг ўйини бундан ҳам кучаяр эди. Ишонаманки, жамоа мураббийлари бу борада ишлар олиб боришмоқда. “Сўғдиёна” жамоасининг келгусида бундан ҳам кучли ўйин намойиш этишига ишонаман.

Жамоамиздаги Жиззахлик ёш футболчилар? Ҳа, уларда истеъдод бор.  Биз уларга ишонч ҳам билдираяпмиз. Аммо футболда битта истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Агар улар доимо ўз устида ишлаб, маҳоратини ошириш бўйича кўпроқ меҳнат қилишса, интилсалар, келгусида мамлакатимизнинг етакчи ўйинчилар қаторидан жой эгаллашади. Уларнинг келажаги ўз қўлида.

Киритилди: 20.11.2016 01:41. Ўқилди: 8521 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.