Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф”нинг финалдаги илк голини ким киритган?

“Насаф” жамоаси Ўзбекистон Кубоги финалида илк марта 2003 йилда иштирок этган. Ушбу финал учрашувида “аждарлар” Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан туқнаш келишган.

Учрашув 2003 йил 15 августда “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган. 15 000 томошабин қаршисида бўлиб ўтган финал учрашувида жамоамиз 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Учрашувнинг 38-дақиқасида “Насаф” жамоасининг финал учрашувидаги илк голини 12-рақамдаги ҳужумчиси Дилшод Мавланов киритган. Бу билан Дилшод Мавланов “Насаф” жамоасининг биринчи финал учрашувидаги биринчи голи муаллифи сифатида тарихда қолган.

Ушбу собиқ футболчимиз жамоамиз сафида 2001-2006 йиллар фаолият юритган.  Дилшод Мавланов - “Монгол” лақаби билан жамоамиз  мухлислари ёдида қолган. Дилшод Мавлановга оид яна бир қизиқарли факт, Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви куни у ўзининг 40 ёшини нишонлайди. Собиқ футболчимиз айни дамда Жиззах шаҳрида, болаларга мураббий сифатида футбол сирларини ўргатиб келмоқда.

 

“Насаф”нинг Ўзбекистон Кубоги финалидаги сўнгги голи муаллифи Шерзод Аъзамов бўлиб турибди. Эсингизда бўлса, 2015 йил 17 октябр куни Жиззахда ўтказилган  финал учрашувининг 74-дақиқасида Шерзод Аъзамов гол киритган эди. Учрашув 2:1 ҳисобида жамоамиз ғалабаси билан якунланган. Шуниси қизиқки, ушбу учрашувда Шерзод Аъзамов 84-дақиқада автогол муаллифи ҳам бўлган.  

“Насаф” жамоаси финал учрашувларида рақиблари дарвозасига жами 5та гол киритган.

Қуйидаги Ўзбекистон Кубоги финал учрашувларида гол урган ўйинчиларимиз рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

2003 йил. “Насаф” – “Пахтакор” 1:3. Дилшод Мавланов (38)

2011 йил. “Пахтакор” – “Насаф” 3:1. Жаҳонгир Жиямуродов (90 пен.)

2012 йил. “Бунёдкор” – “Насаф” 3:0

2013 йил. “Насаф” – “Бунёдкор” 1:2. Илҳом Юнусов (53)

2015 йил. “Бунёдкор” – “Насаф” 1:2. Шерзод Аъзамов (84 автогол) - Артур Геворкян (71), Шерзод Аъзамов (74). 

 

Киритилди: 25.11.2016 15:20. Ўқилди: 8893 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.