Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф”нинг Ўзбекистон кубоги финалигача босиб ўтган йўли

Қаршининг “Насаф” жамоаси бу йилги кубок баҳсларини чорак финалдан бошлади ва финалгача 6та учрашувда майдонга тушди ва барча учрашувларда ғалаба қозонди.

Футболчилар кубок баҳсларида рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилишди. Ўз дарвозаларидан эса 3 марта гол ўтказишди. Ушбу баҳсларда футболчиларга 8 марта сариқ карточа ва 1 марта қизил карточкалар кўрсатилди.

Энг қизиқарлиси, эндигина (иккинчи даврадан) жамоа сафига қўшилган Игорь Голбан айнан кубок баҳсида илк голини киритди (“Насаф” – “Андижон” 2:1). Шунингдек бу йилги кубок баҳсларидаги жамоанинг илк голи муаллифи Азамат Алланиёзов бўлади. Ушбу тажрибали ҳужумчимиз “Нефтчи” – “Насаф” 1:4 кубок учрашувининг 10-дақиқасида ҳисобни очган ва учрашувда дубл қайд этган. Сўнгги гол муаллифи Дониёр Нарзуллаевдир, “Бухоро” – “Насаф” 1:2 учрашувининг 85-дақиқасида киритилган гол жамоа ғалабасини таъминлаган.

Иккинчи даврадан жамоа сафини тарк этган ярим ҳимоячимиз Артур Геворкян ҳам ўзининг сўнгги учрашувини кубок баҳси билан тугатган (“Андижон” - “Насаф” 0:2) ва жамоа сафидаги сўнгги голини пенальтидан киритган эди.

Кубок баҳсларида гол урган футболчилар
Азамат Алланиёзов – 2
Баҳром Абдураҳимов – 2
Игорь Голбан – 2
Бобир Абдуҳолиқов – 1
Ислом Рашидхонов – 1
Фозил Мусаев – 1
Драган Черан – 1
Дониёр Нарзуллаев - 1
Артур Георкян (пен.) - 1
Эркин Бойдуллаев - 1

Қуйида “Насаф” жамоасининг финалгача ўтказган учрашувларининг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финал. Дастлабки учрашув. 26.03.2016 й.
“Нефтчи” (Фарғона) – “Насаф” (Қарши) 1:4 (1:2). 5346 томошабин
Голлар: Аббос Махсталиев, 24’-1:2 – Азамат Алланиёзов, 10’-0:1, 64’-1:3, Эркин Бойдуллаев, 15’-0:2, Баҳром Абдураҳимов, 79’-1:4.

Ўзбекистон Кубоги-2016. 1/8 финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0. 3018 томошабин
21.05.2016. “Марказий” стадион. Соат 19:30да
Гол: Бобир Абдухолиқов, 63’-1:0.

Ўзбекистон Кубоги, чорак финали жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Андижан” (Андижон) 2:1 (0:0)
29.07.2016. “Марказий” стадион. Соат 20:00да
Гол: Ислом Рашидхонов, 61’-1:1, Игорь Голбан, 81’-2:1 – Дилшод Жўраев (пен), 60’-0:1

Ўзбекистон Кубоги-2016. ¼ финали дастлабки учрашуви
“Андижон” (Андижон) – “Насаф” (Қарши) 0:2 (0:0)
05.07.2016. “Соғлом авлод” стадиони. Соат 18:00да
Голлар: Артур Геворкян (пен), 54’-0:1, Бобур Абдухолиқов, 79’-0:2,

Ўзбекистон Кубоги, ½ финал дастлабки учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 2:0 (2:0). 5231 томошабин
22.08.2016. “Марказий” стадион. 20:00да
Голлар: Фозил Мусаев, 16’-1:0, Игорь Голбан, 29’-2:0,

Ўзбекистон Кубоги-2016. ½ финали жавоб учрашуви. 21.09.2016 й.
“Бухоро” (Бухоро) - “Насаф” (Қарши) 1:2 (0:1). 9953 томошабин
Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да
Голлар: Вадим Чемиртан, 58‘-1:1 - Драган Черан, 37’-0:1, Дониёр Нарзуллаев, 85’-1:2.

“Насаф” бу йилги финалгача ана шундай етиб келди. Энди ўз тарихида олтинчи марта кубок финалида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2016 финал учрашуви 30 ноябр чоршанба куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида соат 13:00да бошланади.

 

 

Киритилди: 27.11.2016 16:09. Ўқилди: 7485 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.