Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига-2016. «Насаф» жамоасининг статистикаси

“Насаф” жамоаси XXV Ўзбекистон чемпионатини 3-ўринда якунлади. Шундай қилиб қаршиликлар ўз тарихида 10 карра (2000, 2001, 2005, 2006, 2009, 2010, 2013, 2014, 2015, 2016 йиллар)  бронза медали соҳиби бўлди. Бу ютуқ кетма-кет тўртинчи марта қўлга киритилди.

Бу йилги чемпионатда "Насаф" иштирокидаги ўтган 30 учрашувнинг 19тасида ғалаба, 6 учрашувда дуранг ва 5 учрашувда мағлубият қайд этилди. Жами 63 очко қўлга киритилди. “Бунёдкор” жамоаси билан ўтказилган ўзаро учрашув ҳисобига асосан, Рўзиқул Бердиев шогирдлари жорий чемпионатда 3-ўрин билан кифояланишди.

Чемпионат давомида мураббийлар 27 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Энг кўп майдонга тушган футболчимиз Баҳром Абдураҳимов тенгсиз бўлди. У 27 учрашувда майдонга тушиб, 2168 дақиқа ҳаракат қилди.

“Насаф” жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда жами рақиблар дарвозасини 60 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 24та тўп олиб чиқишди. Ушбу голларнинг 34таси уй учрашувларида, 26таси сафар учрашувларида киритилди. Ўтказилган голларнинг 8таси уй учрашувларига, 16таси сафар учрашувларига тўғри келади. Бўлиб ўтган 30та учрашувнинг 13тасида дарвозабонларимиз ўзлари қўриқлаган дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишди.

Ўз майдонида ўтказилган учрашувлардаги натижалар:

Ғалаба – 13
Дуранг – 1
Мағлубият – 1
 
Сафарда ўтказилган учрашувлардаги натижалар:
Ғалаба – 6
Дуранг – 5
Мағлубият – 4

Дарвозабонлардан Элдор Суюнов 18 учрашувда дарвозамизни қўриқлади. Санжар Қувватов эса 12 учрашувда майдонга тушди.

Бу йилги чемпионатда гол урган футболчилар:

Драган Черан – 12(1)
Шаҳбоз Эркинов – 7(1)
Азамат Алланиёзов – 5
Бобир Абдухолиқов – 4
Ислом Рашидхонов, Игорь Голбан, Фаррух Сайфиев, Огнен Красич – 3тадан
Фозил Мусаев, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илҳом Шомуродов, Деян Больевич, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян – 2тадан
Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Ильдар Маматказин, Шароф Муҳиддинов, Одил Ҳамробеков – 1тадан.

“Металлург” жамоаси билан бўлган учрашувда Ҳикмат Ҳошимов автогол муаллифи бўлган.

Эътиборли томони, иккинчи даврадан жамоа сафига қўшилган сербиялик ҳужумчи Драган Черан нафақат клуб тўпурари, балки 12та голга ҳаммуаллифлик ҳам қилди.

Шунингдек дарвозадан ўтказиб юборилган голларнинг иккисига Шерзод Аъзамов ҳам “муаллиф” бўлди (“Насаф” – “Шўртан” 2:1, “Насаф” - “Олмалиқ” 2:1).

Жамоа таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи Азизжон Ғаниев бўлди (18 ёш). Энг ёши катта ўйинчилар эса Илҳом Шомуродов, Эркин Бойдуллаев ва Артур Геворкян бўлишди (32 ёш).

“Насаф” жамоаси бу йилги чемпионатда 3 марта пенальтидан гол киритди. Яъни биринчи даврада 1та ва иккинчи даврада 2та. Биринчи даврадаги пенальтини Артур Геворкян, иккинчи даврадаги пенальтиларни Шахбоз Эркинов ва Драган Черан голга айлантиришган.

Чемпионат давомида “Насаф” дарвозасига жами 6та пенальти белигиланди. Шулардан 3тасини рақиб жамоа ўйинчилари голга айлантирган бўлишса, 3тасини ноаниқ амалга оширишиб, имкониятдан фойдалана олишмаган.

Қаршиликларнинг бу йилги чемпионатда қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 6:0 ҳисоби бўлди (“Насаф” – “Навбаҳор” 6:0). Ўтказилган учрашувларнинг 6тасида жамоа рақибларини 3:0 ҳисобида ҳам мағлуб этишган. “Насаф”нинг бир ўйинда ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голлари сони 3тага тенг бўлди, бу ҳолат сафардаги учрашувларда қайд этилди (“Қизилқум” – “Насаф” 3:3, “Локомотив” – “Насаф” 3:2).

Чемпионат давомида "Насаф" ўйинчиларига 39 марта сариқ карточка кўрсатилди. Сариқ карточка бўйича энг кўп жазоланган ўйинчи Фарруҳ Сайфиев бўлди (5та). Ўйинчиларга 1 марта қизил карточка кўрсатилди. Биринчи даврада таркибимизда ҳаракат қилган Артур Геворкян ушбу ягона қизил карточка соҳиби бўлган.

“Насаф”нинг ўз майдонида ўтказган “Насаф” – “Пахтакор” 2:1 учрашувига энг кўп — 7898 нафар томошабин ташриф буюрди.

Сафардаги бўлган “Бухоро” - “Насаф” 0:2 учрашувини 24105 нафар мухлис стадионда томоша қилди. Бу чемпионатдаги энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйин сифатида қайд этилди. Бу йилги чемпионатда "Насаф" иштирокидаги учрашувларни жами 144561 нафар мухлислар томоша қилишди.

Жамоанинг бу йилги мавсумдаги ўйинларини ойлар бўйича таҳлил қилинса, энг яхши натижалари апрел ва август ойларида қайд этилди, апрель ойида “аждарлар” 5та учрашувда 4та ғалабасини, август ойида эса 5та учрашувнинг барчасида ғалабасини нишонлашди. Мағлубиятлар май, июнь, июль ва октябрь ойларида кузатилди.

"Насаф" жамоаси бу йилги чемпионатни 6 мартда бошлаб, 23 ноябрда тугатди.

Киритилди: 03.12.2016 10:20. Ўқилди: 8583 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.