Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” ОЧЛ саралашига тайёрми?

“Насаф” ўтган ҳафтада Туркиядаги йиғинини якунлаб қайтиб келди. У ерда олтита назорат учрашувлари ташкил этилди.

“АЕЛ Лимассол” (Кипр, 1:0), “Нефтчи” (Озарбайжон, 1:0), “Ботошани” (Руминия, 1:0), “Сумгаит” (Озарбайжон, 1:0), “Карпати” (Украина, 3:1) ҳамда “Шахтёр” (Қозоғистон, 3:1) жамоаларини мағлубиятга учратди. “Насаф”нинг барча назорат баҳсларида ғалаба қозонгани албатта эътиборга моликдир. Жамоанинг Туркияга кетишидан аввал эса таркиб ҳамда молиявий масалалар бўйича муаммолар етарлича эди. Лекин кейинчалик клуб хориж йиғинини уюштирди, Рўзиқул Бердиев таркибни ҳам рисоладагидек кўринишга келтирганди.

“Туркиядаги йиғиндан қониқдим”

Жамоа устози ушбу йиғиндан мамнун бўлди. Энди “Насаф” бироз муддат ўз қароргоҳида шуғуллангач, 28 январда Тошкентга келади. Рўзиқул Саъдуллаевич эса сафардан қайтганидан кейин даставвал йиғин хусусида гапирди.

-Бу назорат учрашувлари, расмий мақомга эга эмас. Туркияга бориб режамиз бўйича ишладик. Барча назорат ўйинларда ғалаба қозонганимиз, футболчиларимиз бизнинг талабларимизни тўғри бажаришгани билан боғлиқ. Йигитларимиз Туркиядаги йиғинда катта иштиёқ билан ишладилар. Бу эса яхши натижаларга олиб келди. Шунингдек, у ердаги йиғин давомида камчиликларимизни ҳам кўра олдик. Олдимизга фақат ғалаба қозонишни мақсад қилиб қўймагандик. Жамоадаги футболчиларнинг ўйинини яхшироқ шакллантиришга ҳам кўпроқ эътибор қаратгандик. Бундан ташқари, айрим янги услублар устида ҳам ишладик ва бу ҳам ўйлайманки, ижобий натижа берди. Бош мураббий сифатида Туркия йиғинидан қониқиш ҳосил қилдим.

-Албатта, барча назорат учрашувларида ютганимиз қувонарли ҳол. Футболда ғолиблик руҳи деган нарса ҳам бор. Умид қиламанки, ушбу ҳолат жамоамизнинг кейинги ўйинларига ижобий таъсир кўрсатади. Фақат тактик ёки жисмоний томондан эмас, балки ғолибона руҳ орқали ҳам яхши таъсир қилиши мумкин.

“Агар легионер олмоқчи бўлсак, Красични қайтарган бўлардик”

Шунингдек, “Насаф”нинг Туркиядаги йиғини давомида янги легионерларнинг қўшилиши хусусида ҳам маълумотлар пайдо бўлди. Масалан, Испания ла лигасида тўп сурган чилилик футболчига қизиқиш борлиги ҳақида ҳам эшитдик. Мазкур вазият хусусида Бердиев ўз муносабатини билдирди.

-Бу нарсалар миш-миш. Йиғин давомида ҳеч қандай легионерларни синовдан ўтказганимиз йўқ. Бундай нарса бизнинг режамизда ҳам йўқ эди. Агарда режамизда яна легионер ўйинчи қўшиб олиш бўлганида унда Огнен Красични қайтариб олган бўлардик. Шу боис бу борада бошқа вариантларни кўрмадик. Фақат таркибимиздаги бор ўйинчилар билан йиғинни олиб бордик ва режаларимиз айнан ўша ўйинчилар билан боғлиқ эди.

“Яна бир-иккита ўйинчи қўшилса ёмон бўлмасди”

Маълумки, “Насаф” клуби яқинда ОФКга футболчиларнинг заявкасини топширди. 31 январь куни Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма учун дастлаб ўтиш босқичида Баҳрайннинг “Ал Ҳидд” клубини қабул қилади. Агар ушбу учрашувдан муваффақиятли ўтса, 7 февралда Саудия Арабистонида “Ал Фатеҳ” билан беллашади. Қаршиликлар мазкур ўйинлар учун ОФКга футболчилар рўйхатини топширди. Рўзиқул Бердиев эса бу борада ҳам ўз муносабатини билдирди.

-Албатта, ҳозирги таркибимизда яна бир-иккита футболчи бўлишини хоҳлардик. Аммо ҳозирги таркибимиз билан плей-оффда ўйнашимиз керак. Агарда гуруҳга чиқа олсак, унда яна қўшимча футболчиларни заявка қилиш имкониятига эга бўламиз. Ҳозирги ОФКга топширган рўйхатимиз 31 январь ҳамда 7 февралда бўладиган ўйинларга мўлжалланган.

“Ҳозир 80-85 фоизга тайёрмиз”

Айтиш керакки, бизда ҳали футбол мавсуми бошланмаган бир пайтда “Насаф” жамоаси илк расмий учрашувни бошлайди. Бунинг устига бу ўйин халқаро даражадаги мақомга эга ҳисобланади. Бундай пайтда жамоани расмий ўйинга ҳар жиҳатдан тайёрлаши қийин кечиши турган гап.  Мазкур ҳолат юзасидан ҳам бош мураббийнинг фикрларини билишга қизиқдик.

-Қиш пайтида расмий баҳсларда ўйнамагандик. Имкон қадар жамоамизни 31 январда бўладиган учрашувга тайёрлашга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бундай паллада ҳеч қачон ҳеч қайси жамоа 100 фоизга тайёр бўла олмайди. Ҳали яна кўпроқ ўйинлар ўтказишимиз керак. Футболчиларда ўйин амалиёти етарли даражада бўлиши муҳим. Албатта, тайёргарлик яхши бўлиши керак. Ўйлайманки, ҳозирги пайтга келиб жамоамиз 80-85 фоизга тайёр.

“Ал Ҳидд” Баҳрайннинг етакчи клуби”

“Насаф”нинг ушбу йилдаги дастлабки рақиби Баҳрайнинг “Ал Ҳидд” клуби бўлади. Ҳозирда Рўзиқул Бердиевнинг олдида турган дастлабки вазифа ушбу жамоа тўсиғидан эсон-омон ўтиб олишдир. Шу ўринда рақибни ўрганиш ишлари ҳам олиб бориляпти. Буни мураббийнинг қуйидаги сўзлари орқали билишингиз мумкин.

-Ҳа, рақиб ҳақида ҳам маълумотлар йиғяпмиз. Футболчиларимизга “Ал Ҳидд”нинг иккита ўйинини кўрсатиб, биргаликда таҳлил қилдик. Рақибимизнинг яна охирги ўтказган иккита ўйинини дискка ёзиб олдик. Уни ҳам ўйинчиларимизга кўрсатамиз ва уларга қўшимча маълумотларни берамиз. Кимдир Баҳрайн чемпионатининг савияси бизникига қараганда кучсиз деб айтиши мумкин. Лекин “Ал Ҳидд” чемпионликни қўлга киритдими, демак, Баҳрайннинг етакчи клуби ҳисобланади. Шунинг учун мен уларни кучсиз ёки савияси пастроқ деб айта олмайман. Ҳар бир мамлакатнинг чемпион жамоаси албатта ўз кучига эга бўлади.

“Гадоев билан Баҳрайн футболи ҳақида гаплашдим”

Шуни ҳам айтиш керакки, ўтган йили ярим мавсум Рўзиқул Бердиевнинг собиқ шогирди Шоҳрух Гадоев Баҳрайн чемпионатида ўйнаб қайтганди. Шунинг учун “Насаф” устози ундан рақиб ёки Баҳрайн футболи ҳақида маълумотлар олиши турган гап.

-Гадоев билан кўришганимизда Баҳрайн футболининг савияси ҳақида гаплашдик. Лекин айнан “Ал Ҳидд” жамоаси ҳақида суҳбатлашмаганмиз. Фақат умумий маънода ва қисқагина гап бўлганди, – дейди Бердиев.

Киритилди: 26.01.2017 19:18. Ўқилди: 8908 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.