Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Насаф» йирик ҳисобдаги ғалаба орқали кейинги босқичга чиқди

"Насаф" мавсумни чиройли ғалаба билан бошлади. Қаршиликлар Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида Тошкентда "Ал-Ҳидд"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда зафар қучди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимда иккита "эгизак" голлар уришга муваффақ бўлишди. Баҳром Абдураҳимовга нисбатан ишлатилган иккита қўполлик туфайли "аждарлар" иккита жарима тўпини ишлашди. Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпларини Шораҳмедов ўйинга киритди. 16-дақиқада Шаҳбоз Эркинов, орадан 10 дақиқа ўтиб Игорь Голбан бош билан дарвозага жойлашди.

Бундан ташқари, танаффусга қадар Эркинов гол уриш учун яна иккита вазиятга эга бўлди. Ўйин бошидан бурчакдан етказилган узатмага Шаҳбоз бош билан берган зарбани "Ҳидд" дарвозани қайтаришга муваффақ бўлди. Танаффус арафасида эса баҳрайнлик ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан сўнг Эркинов жарима майдончаси ичида ёлғиз қолди ва бирга-бир вазиятда чап оёқда зарба берди. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимни "Ал-Ҳидд" ҳужумкор ўтказишга ҳаракат қилди. Вакилларимиз уларнинг ҳужумларини бартараф этиб, ўзлари ҳам рақиб дарвозасига босим ташкил қилиб туришди. Сўнгги дақиқаларда "Насаф" иккита гол уришга муваффақ бўлишди. Дастлаб чиройли ҳужумни Нарзуллаев самарали якунлаган бўлса, қўшиб берилган дақиқалар бошланган пайтда Черан олис масофадан аниқ зарба билан жуда чиройли гол муаллифига айланди. 4:0!

Шу тариқа, "Насаф" ОЧЛ саралашининг кейинги босқичига йўл олди. Бердиев жамоаси 7 февраль куни Саудиянинг "Ал-Фотиҳ" клуби майдонида ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ОЧЛ, саралаш босқичи, 16:00
"НАСАФ" - "АЛ-ҲИДД" - 4:0
Голлар: Шаҳбоз Эркинов (16), Игорь Голбан (26), Дониёржон Нарзуллаев (77), Драган Черан (90+1)
Огоҳлантириш: Аҳмад Буғаммар (50)
"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Азизжон Ғаниев, 15.Шаҳбоз Эркинов (Бобур Абдухолиқов 80), 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Ислом Кенжабоев (Дониёржон Нарзуллаев 69), 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 33.Одилжон Ҳамробеков (Дилшод Раҳматуллаев 86), 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан
"Ал-Ҳидд": 1.Аббос Аҳмад, 2.Абдулла Фатадий, 3.Агба Уче, 7.Муҳаммад ал-Дауд, 10.Акарандут Орок (Аҳмад Иброҳим ал-Хаттол 56) , 15.Иброҳим эл-Обайдли, 15.Сайид Муҳаммад Аднан, 17.Ифадайо Олусегун, 18.Иса Мусабба, 23.Рашид ал-Хутий, 24.Аҳмад Буғаммар
Бош ҳакам: Нивон Робеш Гаминий (Шри Ланка)

Киритилди: 31.01.2017 18:02. Ўқилди: 13117 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.