Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига. «Насаф» йирик ҳисобида ғалаба қозонди

Бугун биринчи давранинг сўнгги турида "Навбаҳор" Қаршининг "Насаф" клубига қарши сафарда ўйин ўтказди. Учрашув қаршиликларнинг йирик ғалабаси билан якун топди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил қилиб, стандарт вазиятлардан фойдаланишди. Аммо, учрашувда ҳисобни очиш "аждарлар"га насиб этди. 23- дақиқада Баҳром Абдураҳимов ўнг қанотдан жарима майдонимизга ёриб кириб, Драган Черанни тўп билан таъминлади. "Насаф" ҳужумчиси яқин масофадан Аманов қўриқлаган дарвозани нишонга олди, 1:0.
Наманаганликларга ҳисобни тенглаштириш учун рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони имкон беришмади. Танаффусга қадар бу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувнинг иккинчи ярми "Насаф" устунлигида ўтди. Чунки 63-дақиқага келиб "Навбаҳор" майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Алишер Мирзаев иккинчи бор огоҳлантирилиб, ўйинни эрта якунлади. Сон жиҳатидан устун бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдлари сўнгги 10 дақиқада ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Асилбек Аманов яккама-якка вазиятга чиққан Фарруҳ Сайфиевни тўхтатгани учун 81- дақиқад бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Черан голга айлантирди, 2:0. Орадан бир дақиқа ўтиб захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Эркинов "Насаф"нинг учинчи голига муаллифлик қилди. 87-дақиқада эса Акмал Шораҳмедов чамаси 32 метрлардан аниқ зарба йўллаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа "Навбаҳор" жорий мавсумда илк бор йирик ҳисобда енгилди.

"Насаф" - "Навбаҳор" - 4:0 (1:0). 25 июнь. Ғузор. "Шўртан" ўйингоҳи.
Ҳакамлар: З. Қодиров, Т. Галеев, А. Пўлатов, Ж. Мухторов.
Назоратчи: М. Исмоилов
"Насаф": 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Мақсуд Каримов (15.Шахбоз Эркинов, 72), 6. Азиз Ғаниев (7.Одил Ҳамрбеков, 82), 10. Дилшод Раҳматуллаев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 23. Шерзод Аъзамов, 27. Ислом Рашидхонов (14.Шароф Муҳитдинов, 73), 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан.
"Навбаҳор": 30.Асилбек Аманов, 7.Ойбек Қиличев, 8.Равшан Хурсанов (95.Тимур Толипов, 88), 17.Илҳом Бойдедаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Алишер Мирзаев, 21.Аъзам Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Азиз Турғунбоев (25.Илҳом Алибоев, 89), 84.Неманья Йованович.
Голлар: Д. Черан (23, 81 пен.), Ш. Эркинов (82), А. Шораҳмедов (87)
Огоҳлантириш: А. Мирзаев (54)
Четлатиш: А. Мирзаев (63, иккинчи огоҳлантириш).

Киритилди: 25.06.2017 21:00. Ўқилди: 5835 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.