Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Бугунги ғалабамизда мухлисларнинг ҳиссаси катта бўлди»

Ўйин якунига бағишланган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

"Ҳаммаларингизга ғалаба муборак бўлсин! Бугунги ғалабада стадионимизга ташриф буюрган мухлисларнинг катта ҳиссалари бор. Ўйлайманки, биз бугун мухлислар билан ҳамоҳанг ўйнадик, бежизга айтишмайди мухлислар ўн иккинчи ўйинчи, деб. Бугун бу ибора яна бир марта исботланди. Бугунги ўйин ажойиб тарзда ўтди. Ўйиннинг қиймати ҳам юқори эди. Қолаверса, мухлислар бугун иккита кучли жамоа иштирокидаги ўйинга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда футболчиларимизда қанақадир босим ва ҳаяжон бўлди. Улар енгил ҳаракатлана олишмади. Иккинчи бўлимда гол уриб, бирданига ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Йигитлар диққатини бироз йўқотиб қўйишди. Лекин футболчиларимиз ҳисоб тенглашганда ҳам ўзларида куч ва ирода топа олишди. Улар стадионга ташриф  буюрган мухлислар кутган ўйинни ва натижани қўлга киритишди. Бунинг учун уларга катта миннатдорчилик билдираман.

Баҳром Абдураҳимовни мана икки йилдан бери кузатиб келаяпсизлар, у меҳнаткаш ва ўз устида кўпроқ ишлайдиган ўйинчиларимиз сирасига киради. У кейинги пайтда мухлислар ёқтирган ўйинчилар қаторига қўшилганидан хурсандмиз. У ўз имкониятини энди кўпроқ ишга солаяпти.

Ниҳоят биз ўз стадионимизда ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Бунинг учун ҳомийларимизга, клубимиз раҳбариятига каттадан–катта ташаккурлар изҳор этаман. Биз учун мухлислар кўз ўнгида ўйнаш ёқимли ва доимо ижобий натижалар учун майдонга тушамиз. Футболда ҳал қилиб қўйдик деган нарса йўқ. Аммо биз кейинги босқичга чиқиш учун яхшигина замин ярата олдик деб, ўйлайман.

Кенжабоев тезкор ва индивидуал ҳаракат қила оладиган ўйинчи. Бугун бунга яна бир марта гувоҳ бўлдик. Бундан мен ҳам мураббий сифатида хурсандман.

Суюнов ва Аъзамовга “Пахтакор”дан жиддий таклиф бор. Бу таклиф улар учун янги чақирув. Аммо уларнинг клубимиз билан амалдаги шартномалари бор. Уларнинг “Пахтакор”га ўтиш ёки ўтмаслиги борасида клубимиз раҳбарияти қарор қабул қилади. Мабода бу ўйинчиларимиз “Пахтакор”га ўтадиган бўлишса, уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади. Бу борада режаларимиз ҳам бор. Биз яна ҳужум чизиғимизни ва қанотимизни кучайтириш мақсадида ишлар олиб бораяпмиз. Номзодлар ҳам бор, аммо буни ҳозир очиқламоқчи эмасман. Имкон бўлса,  хорижлик футболчиларни сафимизга қўшиб олмоқчимиз. Акмал Шораҳмедов борасида гапирадиган бўлсам, бу ўйинчи жамоамиз учун жуда керакли. Уни ҳам клубимиз билан амалдаги шартномаси бор. Биз уни ҳеч қаерга қўйиб юбориш ниятимиз йўқ", - деди "Насаф устози.

Киритилди: 01.07.2017 04:54. Ўқилди: 4432 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.