Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элдор Суюнов «Насаф» мухлисларига хайрлашув мактуби ёзди

Қаршининг «Насаф» клуби дарвозабони Элдор Суюнов кеча — 4 июль куни «Насаф» сафидаги сўнгги учрашувида майдонга тушди.

Чемпионатнинг биринчи даврасини якунлаб берадиган ўйинда Суюнов «Бунёдкор» футболчиларининг 3 та аниқ зарбасини ўтказиб юборди.

Қаршиликлар сафида 2011 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган футболчи 2-даврадан бошлаб Тошкентнинг «Пахтакор» клуби либосини кияди. Грузиялик Шота Арвеладзе бошқараётган клубда Суюнов Ўзбекистон миллий терма жамоасида бўлгани каби Александр Лобанов билан рақобат ҳосил қилади.

«Бунёдкор»га қарши беллашувдан сўнг «Насаф»нинг эндиликдаги собиқ посбони мухлислар учун хат ёзди ва уни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Қуйида Суюновнинг мухлисларга мурожаати тақдим этилган.

"Аввало «Насаф»нинг барча мухлисларига катта раҳмат айтаман! Биз биргаликда ажойиб йилларни ўтказдик. Ғалаба қувончи, мағлубият аламида бирга бўлдик. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис этиб турдим.

«Насаф» сиздек ажойиб мухлислари билан доим кучли бўлиб қолаверади. Биз энди профессионал алоқаларимизни узмоқдамиз. Лекин инсонийлик тарафдан, футболчи ва мухлис алоқалари доимо боғлиқ бўлади.

Фаолиятимда янги босқич, янги давр бошланиш арафасида. «Насаф»даги ажойиб йилларни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа доимо юрагимда қолади. Мен «Насаф»дан кетяпман, аммо бу ердаги хотира ва унутилмас онлар ҳеч қачон кетмайди. Қачондир сиз азиз мухлисларни хафа қилган бўлсам ёки хатоларим билан кайфиятларингизни туширган бўлсам, узр сўрайман! «Насаф»даги бутун жамоага, жамоадошларимга, мураббийларимга, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Биз қачондир яна учрашамиз. Қайси пайт ва қандай кўринишда, буниси номаълум. Профессионал футболчининг профессионал орзулари ва мақсадлари бўлади. Мен «Насаф» мухлисларига хайр демайман, кўришгунча, деб қоламан.

«Пахтакор» мухлисларига эса ўзимнинг илиқ саломимни йўллайман! Биз энди биргамиз ва янги марраларни бирга забт этамиз! Менинг тақдирим ва фаолиятим энди ажойиб жамоа — «Пахтакор» билан боғланмоқда. Раҳмат, «аждарлар» - деб ёзди Элдор Суюнов.

«Насаф»га 2011 йилги мавсумда келиб қўшилган Элдор Суюнов «Насаф» сафида 118 учрашувда майдонга тушган ва 91 та гол ўтказган. 51 ўйинни «қуруқ» серияда якунлай олган. Бўлиб ўтган ўйинларнинг 87 таси чемпионат доирасида, 18 беллашув Ўзбекистон кубогида, 1 марта ОФК кубоги ҳамда 13 марта ОЧЛ мусобақасида эди.

Анатолий Демяненко қўли остида дарвозабон бир марта ОФК кубоги ўйинида майдонга тушишга улгурган. 2013 йилдан бошлаб асосий таркиб футболчисига айланган. Ўтган вақт ичида дарвозабон «Насаф» билан 4 марта бронза медалини, Ўзбекистон кубоги, ОФК кубоги, Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 05.07.2017 13:55. Ўқилди: 8218 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.