Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Кубоги-2017. “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви олдидан

Ниҳоят юртимиз футбол мавсумининг давралар оралиғидаги танаффуси ҳам ўз якунига етди. Яна мамлакатимиз стадионлари мухлисларни ўз бағрига чорлайди. 27-28 июл кунлари Ўзбекистон Кубоги баҳслари давом эттирилади. Ўзбекистон Кубоги чорак финалининг жавоб учрашувида “Насаф”, Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашади.

Футбол ишқибозларида катта қизиқиш ўйғотаётган учрашув Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 28 июль, жума куни 18:00да бошланади.

Бўлажак учрашувда қаршиликлар таркибига қўшилган янги футболчиларимиз ҳам майдонга тушишлари кутилмоқда. Тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ва иқтидорли футболчимиз Умарбек Эшмуродов “аждарлар” таркибидаги дебют учрашувларини ўтказишлари мумкин.

“Насаф” кубок баҳсларининг бу босқичидаги дастлабки учрашувни ўз майдонида 30 июн куни ўтказган эди. Унда жамоа 11585 томошабин қаршисида қўқонликларни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Учрашувдаги "Насаф" голларига Дилшод Раҳматуллаев, Баҳром Абдураҳимов (2та) ва Ислом Кенжабоевлар муаллифлик қилишган.

Бу ҳисобдаги ғалаба, "аждарлар"нинг кубок ярим финали йўлланмаси учун имкониятини ошириб юборди. Аммо, бўлажак учрашув қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлишини олдиндан тахмин қилиш мумкин. Зеро, қўқонликлар ўз майдонида – мухлислари қаршисида кучли ва жанговор ўйин намойиш этишади. Жамоамиз футболчилари ҳам ўзларининг нималарга қодир эканликларини яна бир марта исботлаш учун майдонга тушадилар. Бу учрашувга тайёргарликлар ҳар жиҳатдан пухта олиб борилди.

Мазкур жамоалар чемпионат турнир жадвалида ҳам ёнма-ён боришмоқда. Бу ҳолат ҳам бўлажак ўйинга қизиқишни ортириши турган гап.

Бундан ташқари, “Насаф” ўн беш йил аввал қўлга киритилган ютуқни такрорлаш учун ҳаракат қилади. Эсингизда бўлса, 2001/2002 йилги кубок баҳсларида ҳам мазкур жамоалар тўқнаш келишган. Дастлаб Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Қаршида бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса “Насаф” 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган.

Ўзингизга маълум, Қўқон шаҳри ўзбек футболи ривожига таъмал тоши қўйган шаҳар ҳисобланади. Ўзбек футболининг илк қадамлари айнан мана шу шаҳарда қўйилган. Қолаверса, қўқонликлар Ўзбекистон Кубогининг биринчи финалчиси ҳам ҳисобланишади. У вақтда жамоа “Темирйўлчи” номи билан фаолият юритган. Бу кубок финали ҳозирча, “Қўқон-1912” жамоасининг илк ва сўнгги финал учрашуви бўлиб турибди.

“Насаф” жамоаси “Қўқон-1912” жамоасига нисбатан ёшроқ бўлсада, ўз тарихида олти марта Ўзбекистон Кубоги финалида иштирок этишга улгурди. 2015 йилги финалда ғолиб бўлиб, ўз тарихида биринчи марта кубок соҳибига айланди. Жамомизнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев эса, бош мураббий сифатида жамоамизни тўрт марта кубок финалига олиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик ғолиби - “Локомотив”/”Бухоро” жуфтлиги ғолиби билан Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келади. Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финалининг дастлабки учрашуви 2 август чоршанба куни бўлиб ўтади.

Учрашув ҳакамлари ҳақида
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувини тошкентлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Баҳсда ФИФА ҳаками Виктор Серазетдинов бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнулинлар ёрдам беришади. Захира ҳаками сифатида Акмалжон Раҳимов ишлайди. Андижон шаҳридан. Учрашувда ҳакамлар ишини Арслон Хотамов назорат қилади, Тошкент шаҳридан.

Ўзбекистон Кубоги чорак финали, жавоб учрашуви
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Насаф» (Карши)
28.07.2017. Қўқон ш. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент)
Захира ҳаками: Акмалжон Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент).

Виктор Серазетдинов бу йилги мавсумда "Насаф" иштирокидаги битта учрашувни бошқарган. Бу “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб, унда қаршиликлар ўз рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган.

Киритилди: 25.07.2017 17:07. Ўқилди: 5914 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.