Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” янги футболчиларни таништирди

Бугун “Насаф” ПФК давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирди.

Расмий таништирув маросими “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Анжуманда ОАВ вакиллари, клуб ишқибозлари иштирок этди.

Таништирув маросимида дастлаб клуб бош менеджери Ш.С.Ярулин, йиғилганларга шу пайтгача клубда бўлган ўзгаришлар, “Марказий” стадионда бўлаётган янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Клуб раҳбари шунингдек жамоадаги транферлар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг жамоа устози Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, иккинчи даврага тайёргарликлар тўғрисида гапириб берди. Жамоани тарк этган ўйинчилар ва янги қўшилган футболчилар ҳақида ҳам сўз борди.

Маросимнинг расмий қисмида таркибга қўшилган янги футболчиларга рақамлар акс этган футболкалар топширилди.

Тажрибали яримҳимоячи Жасур Ҳасанов 77-рақамли футболка, иқтидорли ҳимоячи Умарбек Эшмуродов эса 92-рақамли футболкалар тантанали топширилди.

Янги футболчилар ҳақидаги умумий маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Жасур Ҳасанов
Туғилган санаси: 2 август 1983 йил (34 ёш)
Туғилган жойи: Жиззах шаҳри
Бўйи: 170 см
Оғирлиги: 67 кг
Амплуаси: чап қанот яримҳимоячиси
Рақами: 77
Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси
Ўйнаган клублари:
1999 – 2002 йиллар – “Сўғдиёна” клуби, Жиззах шаҳри
2003 – 2004 йиллар – “Навбаҳор” клуби, Наманган шаҳри
2005 – 2006 йиллар – “Машъал” клуби, Муборак шаҳри
2007 – 2010 йиллар – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри
2010 – 2011 йиллар – “Лаҳвия” клуби, Қатар
2011 – йил – “Қатар СК” клуби, Қатар
2012 йил – “Эмирейтс” клуби, БАА
2012 – 2013 йиллар – “Бунёдкор” клуби, Тошкент шаҳри
2014 – 2016 йиллар – “Локомотив” клуби, Тошкент шаҳри
2016 – 2017 йиллар – “Қизилқум” клуби, Навоий шаҳри
2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси
2007 – 2016 йиллар – Ўзбекистон МТЖ таркибида – 47та ўйин.
Ютуқлари: Беш карра футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони, Беш марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, Бир марта футбол бўйича Қатар чемпиони.

Умарбек Эшмуродов
Туғилган санаси: 30 ноябр 1992 йил (24 ёш)
Туғилган жойи: Косон тумани
Бўйи: 185 см
Оғирлиги: 70 кг
Амплуаси: марказий ҳимоячи
Рақами: 92
Фуқаролиги: Ўзбекистон Республикаси
Ўйнаган клублари:
2012 – 2017 йиллар – “Шўртан” клуби, Ғузор шаҳри
2017 йил, иккинчи даврадан – “Насаф” клуби аъзоси

Маросимнинг расмий қисми ниҳоясига етгач, иштирокчилар билан савол-жавоблар ва мулоқот бўлиб ўтди.

Киритилди: 05.08.2017 10:53. Ўқилди: 6398 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.