Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью: «Нефтчи» – «Насаф»

“Насаф” навбатдаги 24-тур учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади. Жамоалар олий лигадаги  ўзаро 42-учрашувда майдонга тушишади. Учрашув 13 октябрь, жума куни “Истиқлол” стадионида соат 16:30да бошланади.

Энди чемпионатимизда оддий ўйинлар қолмади. Ҳар бир учрашув мисли финалдек ўтади. “Нефтчи” – “Насаф” ўзаро учрашуви ҳам ўзининг жозибадорлиги билан футбол ишқибозларининг эътиборидаги баҳс ҳисобланади.

Олий лига, 24-тур
“Нефтчи” (Фарғона)  - “Насаф” (Қарши)
13.10.2017. “Истиқлол” стадиони. 16:30да
Ҳакамлар: Азиз Асимов (Тошкент), Ришат Нуъмонов (Тошкент), Сервер Еремеев (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
 
Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан
Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 41 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" 17 марта ғалаба қозонган. 15 учрашувда “Нефтчи” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 9 учрашувда муроса кўчаси танланган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиликлар томонида — 55:49.

Эсингизда бўлса, “Насаф” жамоаси ўз тарихидаги илк олий лига учрашувини ўз майдонида айнан “Нефтчи” жамоасига қарши учрашув билан бошлаган. Ушбу учрашув 1997 йилнинг март ойида Қаршида бўлган.

Рўзиқул Бердиев қўл остидаги “аждарлар” фарғоналиклар билан бўлган учрашувларда мағлубиятсиз серияларини давом эттириб келишмоқда. Жамоамиз устози шу пайтгача  шогирдларини миллий чемпионат учрашувларида  “Нефтчи”га қарши тўққиз марта майдонга олиб тушган. Шу учрашувларнинг еттитасида "Насаф"нинг қўли баланд келган ва икки учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувлар тарихидан
Мазкур жамоаларнинг Фарғонадаги илк учрашуви 1997 йил 13 ноябр куни бўлиб ўтган. Шу пайтгача жамоалар 20 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 9тасида “Нефтчи” жамоаси ғалабага эришган. 3 учрашувда “Насаф” зафар қучган. Қолган 8 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. Фарғонадаги 20 учрашувда дарвозаларга жами 46та тўп киритилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик 29-17, “Нефтчи” томонида.

“Насаф” Фарғонадаги илк ғалабасини 2010 йили нишонлаган. Фарғонадаги сўнгги ғалабасини эса, 2015 йили қўлга киритган.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги Ғузорда бўлган учрашувида “Насаф” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Учрашувдаги иккала голни ҳам Баҳром Абдураҳимов ўз ҳисобига ёздириб қўйган эди.

“Нефтчи” сўнгги марта 2009 йили ўз майдонида “Насаф”ни мағлубиятга учратган.

Фарғонадаги ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар 4:0, 4:1 кўринишда. 1997 йилги Фарғонадаги ўзаро илк учрашувда йирик 3:3 ҳисобидаги дуранг ҳам қайд этилган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати
Мазкур жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатига эътибор қаратсак, “Нефтчи” жамоаси 23 учрашувдан сўнг 17 очко билан 15-поғонада бормоқда. “Насаф” ўтган 23 учрашувда 44 очко жамғариб, 2-поғонани банд этиб турибди.

“Нефтчи” ўтган учрашувда “Олмалиқ”ни Олмалиқда мағлуб этди. “Насаф” эса ўз майдонида “Қизилқум” жамоасини таслим этган.

“Нефтчи” - “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 13 октябрь, жума куни Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:30да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 12 октябрь, пайшанба куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадонида соат 15:30да бошланади.

Киритилди: 12.10.2017 08:19. Ўқилди: 3467 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.