Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 10-тур."Насаф" - "Пахтакор" (Превью)

 1 июнь куни "Пахтакор" Қаршида "Насаф" билан майдонга тушади.

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган марказий беллашувда жамоамиз Қаршига сафар қилади. "Насаф" айни пайтда 20 очко билан 3-поғонада бормоқда. Егор Кримец сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли ўйинни ўтказиб юборади. Мезбонлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
 
Ҳозирга қадар жамоалар олий лигада 34 бор тўқнаш келган. Уларнинг 19тасида "Пахтакор", 7тасида "Насаф" зафар қучган. 8 баҳс дуранг билан тугаган. Жамоамиз 48 бор, қаршиликлар 26 марта дарвозани ишғол этган. Ўтган йили Тошкентда Козакнинг ягона голи "шерлар"га ғалаба келтирганди. Қаршида эса Мақсуд Каримов ва Шарофетдинов киритган тўплар учрашувнинг 1:1 ҳисобида якунланишини таъминлаган. Сафардаги ўйинларда жамоамиз 5 ғалаба, 6 дуранг ва 6 мағлубиятга эга. "Насаф" ўз майдонида охирги бор 2006 йил муваффақиятга эришган. Ундан кейин ўтказилган 7 беллашувнинг 3тасида "Пахтакор" ютган, қолган 4 ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етган.
 
Ўйинни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У бу мавсумда Қўқонда ўтган кубок баҳсида жамоамиз иштирокидаги беллашувни бошқарганди. Ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви 1 июнь, шанба куни Қаршидаги "Насаф" стадионида соат 19:00да бошланади. "Пахтакор" мухлисларини муҳим баҳсда жамоани қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
 
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Вячеслав Валицкий (Тошкент).

Киритилди: 30.05.2014 14:55. Ўқилди: 5570 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.