Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига: Биринчи даврада энг кўп мухлис йиққан 10 учрашув

Футбол миллионлар ўйини деб бежизга айтилмайди. Чунки уни ҳамма жойда севишади. Сезиб турган бўлсангиз, ушбу мақола асосан мухлисларга бағишланади. Яқинда чемпионатимизда биринчи давра баҳслари ниҳоясига етди. Ҳар бир жамоанинг ўз мухлислари бор. Шуларни инобатга олган ҳолда, мавсумнинг дастлабки қисмидаги 10 ўйинда энг кўп мухлис ташриф буюрган ўйинларга тўхталиб ўтамиз. Биз учун қувонарлиси, энг кўп мухлис йиққан 10 та учрашувнинг иккитаси айнан «Динамо» жамоасининг иштирокида ўтган.

1. 1-тур. “Андижон” – “Пахтакор” – 0:1. 18221 томошабин.

Андижонда футболни севишлари ҳақиқат. Буни 1-турда “Андижон”–“Пахтакор” учрашувига ташриф буюрган ишқибозлар сонидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Ўтган йили биринчи лигада қатнашиб, Олий Лигадаги дастабки беллашувини етакчи жамоага қарши ўтказганди. Бунга қадар катта футболни соғиниб қолган маҳаллий мухлислар шу куни “Соғлом авлод “ стадионини тўлдириб юбордилар. Ҳаттоки ўйингоҳга кира олмай ташқарида қолиб кетган кўплаб ишқибозлар бўлди. Ҳозиргача энг кўп мухлис йиққан учрашув айнан “Андижон” – “Пахтакор” ўйини бўлиб турибди. Биринчи даврада бошқа ҳеч бир баҳсда 18 мингдан зиёд томошабин тўпланганини кўрмадик. Лекин андижонликларнинг кетма-кет муваффақиятсиз ўйинлари кейинчалик ишқибозларнинг ташрифини камайтириб юборди.

2. 8-тур. “Насаф” – “Бунёдкор” – 2:0.

15889 томошабин. Марказий ўйин мақомига эга бўлган “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” ўртасидаги беллашув ҳамма вақт барчанинг диққат марказида бўлиб келган. Табиийки, бу сафар ҳам “Аждарлар” ва “Қалдирғочлар” иштирокидаги учрашув бундан мустасно бўлгани йўқ. Ўз майдонида исталган рақибини мағлубиятга учрата оладиган Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўшанда кучли рақибини 2:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлган. Салкам 16 мингга яқин мухлис кўз ўнгида майдон эгалари ажойиб ўйин намойиш этишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ишқибозларни тўплаш борасида ушбу кўрсаткич “Насаф”нинг биринчи даврадаги энг яхши натижаси бўлиб турибди.

3. 12-тур. “Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 3:1. 15850 томошабин.

Наманганликлар учун бу ўйин алоҳида аҳамиятга эга бўлди десак, муболаға қилмаймиз. Зеро, “Навбаҳор” янги стадионидаги дастлабки учрашувни “Олмалиқ”қа қарши ўтказди. Муҳташам стадион фойдаланишга топширилиши муносабати билан беллашувдан аввал катта концерт дастури уюштирилди. Очилиш маросими ажойиб равишда ўтказилди ва шунга яраша “Навбаҳор” минглаб ишқибозлари кўз ўнгида “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, уларнинг қувончига қувонч улашди.

4. 10-тур. “Насаф” – “Пахтакор” – 1:1. 15815 томошабин.

“Насаф” жамоасининг яна бир учрашув томошабинлар билан гавжум бўлди. Сезиб турган бўлсангиз керак, ўз уйида “Пахтакор” билан кечган беллашув ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. “Бунёдкор”га қарши баҳсни кузатиш учун 15889 нафар мухлис йиғилган бўлса, бу сафар 15815 ишқибоз тўпланди. Деярли бир хил кўрсаткич - шундай эмасми? “Насаф”нинг ўз майдонида мана шундай етакчилар билан бўлиб ўтадиган ўйинлари доимо катта қизиқишга сабаб бўлади.

5. 12-тур. “Бухоро” – “Динамо” – 1:1. 15005 томошабин.

Биринчи давра давомида “Бухоро”нинг уй учрашувларига мухлисларнинг сони сезиларли даражада ортгани эътиборимизни тортди. Бухорода энг кўп мухлис йиға олган ўйин “Бунёдкор” ёки “Пахтакор”га қарши учрашувда эмас, балки ён қўшниси – Самарқанднинг “Динамо”си билан ўтказган беллашувда кузатилди. Рустам Бобомуродов бошқариб борган мазкур учрашувга 15005 нафар ишқибоз ташриф буюрди. Табиийки, уларнинг орасида меҳмон жамоанинг фанатлари ҳам бор эди.

6. 4-тур. “Динамо” – “Бунёдкор” – 0:2. 13154 томошабин.

«Динамо» жамоаси дастлабки турларда «Металлург» ва «Сўғдиёна»ни Зоминда 1:3 ҳисобида мағлуб этиб қайтгач, навбатдаги 4-турда Самарқандда «аншлаг» кузатилди. Кўҳна шаҳарда «Бунёдкор» меҳмон бўлган баҳсда, «Динамо» стадиони тўлиб-тошди. 5 мингга яқин мухлис эса стадион ташқарисида қолиб кетди. Расмий протоколга кўра, 13154 ишқибоз қаршисида бўлиб ўтган шиддатли баҳсда меҳмонлар жавобсиз иккита тўп киритиб, муҳим ғалабани қўлга киритишганди.

7. 6-тур. “Бухоро” – “Бунёдкор” – 1:1. 12811 томошабин.

Одатда “Бунёдкор”нинг сафардаги ўйинларида ишқибозларнинг ташрифи ортади. “Қалдирғочлар”нинг Бухорога ташрифи ҳам ишқибозларнинг қизиқиши ортишига туртки берди. Айнан 6-турда тошкентликлар “Бухоро” майдонида тўп суришди ва стадионга ушбу ўйинни кузатиш ва “Бухоро”ни қўллаб-қувватлаш учун салкам 13 мингга яқин мухлис ташриф буюрди.

8. 3-тур. “Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:1. 12579 томошабин.

Водий дербиси ўз номи билан дерби сифатида номланади ва ҳамиша бу ўзини оқлаб келган. “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 3-турда ўтказилди ва ўйин Косонсойда бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак. Ўша дербида стадион ишқибозлар билан тўлганини яхши эслаймиз. Агар стадион сиғими каттароқ бўлганида ҳам албатта тўлган бўларди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур дербида охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришган ва бу “Навбаҳор” учун аламли дуранг бўлиб қолганди.

9. 1-тур. “Навбаҳор” – “Локомотив” – 0:1. 12161 томошабин.

Буни қарангки, “Навбаҳор”нинг мавсумдаги илк учрашувига ҳам 12 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган. Ўшанда Вадим Абрамов бошчилик қилаётган “Локомотив”ни қабул қилган ва унда Иван Нагаевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишганди. Лекин стадионга йиғилган минглаб мухлислар ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишган.

10. 11-тур. “Қизилқум” – “Насаф” – 1:1. 12110 томошабин.

Бу йилги мавсумда “Қизилқум” иштирокидаги ўйинларга ҳам ишқибозларнинг ташрифи кўпайиб қолди. Айниқса, клуб Зарафшондан Навоийга кўчирилгач ва “Қизилқум” янги стадионда ўйнашни бошлаганидан сўнг ўз-ўзидан томошабинларнинг сони кескин кўпайди. Энг кўп мухлис тўпланган ўйин 11-турга тўғри келди. Навоийда меҳмон бўлган “Насаф” жамоасига қарши ўйинни кўриш учун стадионга 12110 нафар ишқибоз тўпланди. 1:1 ҳисобида якунланган ушбу учрашувда иккала жамоа ҳам барчага ёқадиган ўйин намойиш қилган.

Киритилди: 10.07.2014 11:02. Ўқилди: 9259 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.