Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 16-тур. “Бухоро” – “Насаф” (превью)

 
Олий лиганинг 15-турида ҳар  иккала жамоа аъзолари йирик мағлубиятга учрашди. “Бухоро” футболчилари сафарда “Навбаҳор”га (1:4) имкониятни бой берган бўлишса, “Насаф” футболчилари ўз тарихларида илк марта ўз майдонларида Олий лига ўйинларида бешта гол ўтказиб юборишди (“Насаф”- “Локомотив” 2:5”). Шу боис ушбу турда ҳар иккала жамоа аъзолари фақат ғалаба учун майдонга чиқишлари аниқ.
 
“Насаф“ ва “Бухоро“ шу кунга қадар ўзаро 33 маротаба куч синашишган.  Ўзаро ўйинларнинг   16  тасида жамоамиз ғалабага эришган. Саккиз учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган ва 9 та ўйинда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига 58-37.
 
“Насаф”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0. “Бухоро”нинг “Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 5:1 ни ташкил этади.Айни пайтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилаётган бир қатор футболчилар – Ҳамза Каримов, Илҳом Юнусов ўз вақтида бухороликлар шарафини муносиб ҳимоя қилишган.
 
Ўзаро ўйинлар тарихида  қаршилик футболчилар Бухорода илк марта 2001 йилги мавсумда зафар қучишган. Ўшанда “Насаф” сафарда 6:0 ҳисобида ғалабага эришган. Киритлган голларнинг 3 тасига айни пайтда жамоамиз ўринбосарларига мураббийлик қилаётган  Зафар Холмуродов муаллифлик қилган. Кейинчалик эса орадан саккиз йил вақт ўтиб, 2009 йилги мавсмда яна жамоамиз сафарда ғалабага эришган. Бу гал эса Кенжа Тўраевнинг ўйин охирларида киритган ягона голи “аждарлар”га муҳим уч очкони келтирган. Ўтган мавсумда эса “аждарлар” яна мезбонларни йирик ҳисобда таслим этишган – 5:1.
 
2008 йили “Насаф”да фаолият юритган Эдгар Гесс қўли остида  бир муддат қаршиликларнинг ҳозирги устози Рўзиқул Бердиев тўп тепган. Кейинчалик Рўзиқул Бердиев мураббийлик қила бошлагач, ушбу мутахассисларнинг жамоалари ҳар мавсумда ўзаро куч синашиб келишмоқда. 2012 йили Бердиев мураббий сифатида илк марта Гесс жамоаси билан (Олий лига-2013. 8-тур. “Шўртан”- “Насаф” 2:3) куч синашган ва ғалаба қозонган. 2013 йилги мавсумда ҳам Бердиев-Гесс қарама қаршилигида ҳар иккала ўйинда ҳам ёш мутахассиснинг  жамоаси йирик ҳисобда ғолиб чиққан ( “Насаф” – “Шўртан” 3:0, “Шўртан” – “Насаф” 1:4).  Жорий мавсумнинг биринчи даврасида ҳам ушбу мутахассислар “тўқнашуви”да яна Бердиев жамоаси йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилган.
 
Ўзаро ўйинлар:
2014 йил.
“Насаф”-“Бухоро” 3:0
Голлар: Артур Геворкян (16-пен), Кенжа Тўраев (42),Фарруҳ Сайфиев (54).
 
2013 йил
“Насаф” – “Бухоро” 3:1
Голлар: Алишер Юсупов (14, 90+1), Илҳом Шомуродов (20) – Воҳид Шодиев (69).
 
“Бухоро” – “Насаф” 1:5
Голлар:  Воҳид Шодиев (89) -Азамат Алланиязов (18), Шуҳрат Муҳаммадиев (43), Артур Геворкян (70), Илҳом Шомуродов (81), Фарруҳ Сайфиев (87).
 
2012 йил
“Бухоро” – “Насаф” 1:0
Гол: Воҳид Шодиев (52).
 
“Насаф” – “Бухоро” 3:0
Голлар: Артур Геворкян (8, 80), Владимир Шишелов (68).
 
2011 йил
22 апрель
«Бухоро» - «Насаф» - 1:1
Голлар:  Роман Романчук, 77, - Илҳом Юнусов, 82.
 
17 сентябрь
«Насаф» - «Бухоро» 3:0
 
2009 йил
7 март
«Бухоро» - «Насаф» - 0:1
Гол: Кенжа Тўраев, 86.
5 ноябрь
«Насаф» - «Бухоро» - 4:2
Голлар: Н.Минчев (4), И. Шомуродов (35, 47), Ҳ. Каримов (38) – С.Неъматов (31), Б.Омонов (80).
 
 
2008 йил
18 май
«Бухоро» - «Насаф» - 3:0
Голлар: Бекзод Бўриев, 19, Олег Мочуляк 59, 65.
22 сентябрь
«Насаф» - «Бухоро» - 0:0
 
2007 йил
19 май
«Насаф» - «Бухоро» - 2:0
Голлар: Фахриддин Холмуродов 13, Рустам Аъзамов 53.
22 сентябрь
«Бухоро» - «Насаф» - 1:0
Гол: Анвар Ражабов 25.
 
2006 йил
15 июнь
«Насаф» - «Бухоро» - 1:0
Гол: Вали Кедиев 19.
17 август
«Бухоро» - «Насаф» - 0:0
 
2005 йил
16 апрель
«Насаф» - «Бухоро» - 1:1
Голлар: Зафар Холмуродов 53 –Асқар Муҳиддинов 82.
24 октябрь
«Бухоро» - «Насаф» - 2:2
Голлар: Алишер Холиқов 6, Элдор Қосимов 80 –Рўзиқул Бердиев 32, Нурали Султонов 53.
 
2004 йил
14 май
«Насаф» - «Бухоро» - 1:0
Гол: Зафар Холмуродов 31.
18 сентябрь
«Бухоро» - «Насаф» - 0:0
 
2003 йил
29 июнь
«Насаф» - «Бухоро» - 2:1
2 август
«Бухоро» - «Насаф» - 3:1
 
2002 йил
11 май
«Насаф» - «Бухоро» - 2:2
12 сентябрь
«Бухоро» - «Насаф» - 3:2
 
2001 йил
30 май
«Бухоро» - «Насаф» - 0:6
8 август
«Насаф» - «Бухоро» - 3:0
Голлар: Шухрат Тошпўлатов (иккита), Жалол Жўнашев.
 
2000 йил
13 май
«Насаф» - «Бухоро» - 3:0
Голлар: Зафар Холмуродов (18, 24 пен., 71).
«Бухоро» - «Насаф» - 5:2
 
1999 йил
20 июнь
«Бухоро» - «Насаф» - 5:1
1 август
«Насаф» - «Бухоро» - 1:1
Голлар: Фузайлов 47 (автогол), Асадуллаев 82.
 
1998 йил
20 апрель
«Насаф» - «Бухоро» - 0:0
8 октябрь
«Бухоро» - «Насаф» - 2:1
 
1997 йил
20 июль
«Бухоро» - «Насаф» - 2:0
Голлар: Сергеенко (иккита)
8 август
«Насаф» - «Бухоро» - 3:0
Голлар: Бейнарович, Анвар Бердиев, Шуҳрат Асадов.

Киритилди: 13.08.2014 14:59. Ўқилди: 5025 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.