Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бахтиёр Ашурматов: «Чемпионатимиз иккига бўлингандек, гўё»

Учрашувдан сўнг дастлаб меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— “Насаф” ўз майдонида чиройли ва ишончли ўйин намойиш қилишини билганлигим сабабли бугун ҳимоявий тактика танлашга мажбур эдим. Йигитлар охиригача курашди, уларга эътирозим йўқ. Бугунгидек ўйинлар чемпионатни безайди, деб айта оламан.

— Бугун кўп бора футболчиларингиз ўйинни чўзишга ҳаракат қилишди. Ўзингиз шундай кўрсатма берганмидингиз?
— Мен ҳеч қачон шогирдларимга “ётиб олиб ўйинни чўзинглар”  деякўрсатма бермайман. Бугун ҳаво дим, қолаверса футболчиларимиз “Насаф”нинг шиддатли ҳужумларига дош бера олишмади. Масалан, Азим Аҳмедовни оладиган бўлсак, у терма жамоадан толиқиб қайтганди, майдонда ўзини нохуш ҳис қилди.

— Аввалги турларда ўзини кўрсатган Качурни бугун бошланғич таркибда кўрмадик?
— У “Нефтчи” билан учрашувда кичик жароҳат олганди. Шу боис унга нисбатан яхшироқ формада бўлган Эркиновга имконият бергандим.

— Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз?
— Мен “Нефтчи” билан ўйинда иккинчи бўлимни трибунада ўтказдим. Бу мен учун жуда оғир бўлди. Шу сабабли бугун ҳар қандай вазиятда ҳам ўзимни босишга ҳаракат қилдим. Мен ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса демайман. Уларни назорат қилувчи ташкилот бор. Ҳакамларга Худодан инсоф сўрайман. Агар ҳакамлар адолатли бўлишса,  бу ўзбек футболининг ўсишида асосий омил бўларди.

— Ҳомийларнинг ёрдами тўғрисида фикрингиз?
— Ҳомийимиз жамоага беминнат ёрдамини аямаяпти. 2012-2013 йиллардаги жамоа қарзларидан тўла қутилдик. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Қолаверса, футболчиларимизнинг жамоага нисбатан ишончи ортмоқда. Футболчилар билан шартномаларимиз шунчаки қоғозда қолиб кетаётгани йўқ.

— Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
— Чемпионатимиз иккига бўлингандек, гўё! Дастлабки тўрт жамоа алоҳида чемпионат, қолган жамоалар эса бошқа бир чемпионатдек! 5-6-ўрин учун курашамиз. Энг муҳими жамоага пойдевор қўйилмоқда. Агар мухлислар ва ҳомийимизнинг ишончини йўқотмасак, келгуси мавсумдан юқорироқ марраларни кўзлаймиз.

Киритилди: 23.08.2014 01:25. Ўқилди: 5555 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.