Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Уй учрашувларидан кўра сафарда яхшироқ ўйин кўрсатаяпмиз»

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.    

— Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Рақиб жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатганда гол уриш тобора қийинлашади. Ўйин бошидаги имкониятлардан фойдалана олмаганимиз футболчиларни асабийлаштирди. Шунга қарамай муҳим уч очкони қўлга киритдик.

— Артур Геворкян кўп хатога йўл қўйди. Бугун у ўзига ўхшамади?
— Учрашув бошида пеналтини амалга оширолмагандан сўнг унинг кайфияти тушиб кетди. Хатолари балки шу билан боғлиқ. Лекин у таркибимизда барча ўйинларда майдонга тушиб келаяпти. Футболчининг ўйинида қайсидир пайтда кўтарилиш ва пасайишлар бўлиши табиий ҳол, деб ўйлайман.

— Ҳужумчилар ўз вазифаларини бажара олишмаяпти?
— Ҳар бир ҳужумчимизга имконият бермоқдамиз. Негадир гол уриш қийин кечмоқда. Яна бир томони биз уй учрашувлардан кўра сафарда яхшироқ ўйнаяпмиз. Сафарда жамоалар ҳимояда ётиб олишмайди. Ҳужумчиларга келсак, Кенжа Тўраев аввалги уч турда, майдонда ҳаракат қилиб, ҳар ўйинда гол уриб жамоамизга ёрдам бериб келаётганди. “Бухоро”га қарши ўйинда кичик жароҳати боис бугун уни майдонга туширмадик. Умид  қиламизки, кейин турлардан бошлаб у яна бизга ёрдам бера бошлайди.

— Жарима майдончаси ташқарисидан зарбалар йўлланмаяпти?
— Менимча, ундай футболчилар камайиб кетмоқда. Нафақат “Насаф”да, балки Ўзбекистон чемпионатида узоқдан ишонч билан зарба берадиган футболчилар жуда кам.

— Шоҳруҳ Гадоев кеча ўринбосарлар таркибида тўп сурди. Уни қачон асосий таркибда кўрамиз?
— Шоҳруҳ ҳали асосий жамоада ўйнашга тайёр эмас. Жароҳатдан эндигина тузалди, у ҳали тўлиқ формага кириб олгани йўқ. Уни ҳозирдан қийнаб, яна жароҳатини янгилаб қўйишни истамаймиз.

— Ўткир Юсупов тўғрисида фикрингиз?
— Юсупов икки ўйинда ҳам дарвозани ишончли қўриқлаб Суюновнинг йўқлигини билдирмади. У келажаги бор дарвозабон ҳисобланади.

— Элдорбек Суюновни Нестеровга муносиб ўринбосар сифатида кўрсак бўлаверадими?
— Суюнов терма жамоа таркибида муҳим турнирларда қатнашгани йўқ. Муҳим мусобақалар унинг келажагини белгилайди. Ҳозирдан хулоса чиқаришга эрта. Вақти келиб у ишончли ўйинлари билан ўзбек футболи мухлисларининг ишончини оқлашига умид қиламиз.

Киритилди: 23.08.2014 01:34. Ўқилди: 4198 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.