Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лушан ва Рашидов — август ойи лауреатлари бўлишди

Ўзбекистон Чемпионатининг август ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» вакиллари тенгсиз деб топилди. Хусусан, «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов август ойининг энг яхши футболчиси сифатида танланди.

Ўзбекистон чемпионатининг апрель ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 29 август- 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 13 нафар мураббий ва 18 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан 67 очко тўплади ва 2-ўринда қайд этилган «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаянни 5 очкога ортда қолдирди. Сергей Лушан қўл остида «Бунёдкор» август ойида 5та ўйин ўтказди ва 4та учрашувда ғалаба қозонди. «Бунёдкор» 28 август куни сафарда чемпионат пешқадами «Локомотив» устидан ғалаба қозонганини ҳам таъкидлаш лозим.

Футболчилар орасида эса август ойи якунларига кўра «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси ҳимоячиси Сардор Рашидовга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи август ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси Александр Гейнрихни 28 очога ортда қолдирди ва умумий 95 балл билан ой футболчиси бўлди. Рашидов август ойида жами 5та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасини тўрт бора нишонга олган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 95 балл.
2. Александр Гейнрих («Локомотив») – 67 балл.
3. Кахи Махарадзе («Пахтакор») – 40 балл.
4. Артур Геворкян («Насаф») – 39 балл.
5. Руслан Вагапов («Пахтакор»), Зоҳир Қўзибов («Машъал») – 20 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 67 балл.
2. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 62 балл.
3. Тачмурод Агамуродов («Динамо») – 34 балл.
4. Александр Хомяков («Машъал») – 32 балл.
5. Даврон Файзиев («Сўғдиёна») – 29 балл.   

Киритилди: 12.09.2014 20:10. Ўқилди: 7332 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.