Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рустам Мирсодиқов: “Ўз майдонимизда фақат уч очко учун курашамиз”

"Металлург"-"Насаф" учрашувидан сўнг (0:2) ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов иштирок этди.

-Футболнинг шунақа қоидаси бор: кучли жамоа одатда доим ғалаба қозонади. Қолаверса, “Насаф” бир неча йиллардан буён бирга ўйнаб, йигитлар бир бирларини яхши тушуниб тўп тепишади. “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман, -дея фиркларини билдирди “Металлург” устози. –Очиғини айтиш керак, биринчи бўлимда шогирдларим рақибдан қандайдир ҳайқиб ўйнашди. Қолаверса, фамилясини айтмайман, бир футболчимиз жуда бўш ҳаракат қилди ва рақиб айнан ўша позициядаги камчиликдан фойдаланишга уринди. Иккинчи бўлимда эса таркиб бироз ўзгаргач, ўйинимиз умуман бошқача кечди. Аммо меҳмонлар иккита стандарт вазиятни голга айлантириб, ғалабани илиб кетишди. Ҳисобда ортда қолаётганимизда битта гол урганимизда, ўйин бошқа якунланарди. Лекин “сен урмасанг, сенга уришади” деганларидек рақиб ўз имкониятидан самарали фойдалана олди

-Бугунги ўйинга жамоангизнинг мақсади қанақа эди: дуранг ҳам сизни қониқтирармиди?

-Бизнинг шиоримиз – ўз майдонимизда “Насаф”ми, “Бунёдкор”ми фақат ғалаба қозониш.

-Биринчи даврада Қаршидаги ўйинда жамоангиз асосий эътиборни ҳимояага қаратиб, сафардан муҳим бир очко билан қайтганди. Балки бу сафар ҳам ўшандай ҳаракат қилганида “Металлург” очко олиши мумкинмиди?

-Бизнинг жамоа турнир жадвалида охирги ўринларда бораётганида, балким ўз майдонимизда”Насаф” билан дуранг учун ҳаракат қилишмиз мумкин эди. Лекин Бекободда рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба қозониш. Бугун таркибимизда Ковалёв, Нурматов Каримовларнинг йўқлиги билинди. Улар бўлганида, ўйлайманки, “Насаф”га янада қийин бўларди. Умуман олганда, бугун “Насаф” посбони бехато ҳаракат қилиб, айрим вазиятларда қайтариш деярли имконсиз бўлган зарбаларни қайтаришга эришди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, Юсупов ҳам Суюновдан қолишмайдиган даражадаги дарвозабон бўла олади.

Киритилди: 13.09.2014 09:38. Ўқилди: 3763 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.