Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шуҳрат Муҳаммадиев: «Терма жамоада тўп сураётганимда барибир ҳаяжон бўлади»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Янги Зеландия билан халқаро ўртоқлик учрашувида  3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилди.

Ушбу баҳсда Миржалол Қосимов бир қатор янги ўйинчиларга ҳам имконият берди. “Насаф”дан таклиф қилинган Шуҳрат Муҳаммадиев иккинчи бор миллий терма жамоада ўз ўйинини ўтказишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, унинг кўрсатган ўйини барчага манзур бўлди. Айниқса, ҳимоячи бўлса-да, қанотдан ҳужумга қўшилиб ўйин шиддатини ошириши мухлисларга ёқди дейиш мумкин. У майдонда худди жангари футболчидек таассурот уйғотди. Бизга айнан унга ўхшаган серғайрат, ўзини аямасдан ўйнайдиган футболчилар керак. Муҳаммадиевдаги тиришқоқлик эса унинг устунликларидан биридир.

“Насаф”да аллақачон муҳим ўйинчилардан бирига айланиб улгурган. Унинг учун навбат терма жамоага келди. Ростини айтганда, бу йилги мавсумда ундан бундай ишончли ўйинни кўпчилик кутмаган бўлса ажаб эмас. Аммо Рўзиқул Бердиев яна бир ўйинчини ғолиблик руҳида тарбиялаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўз навбатида бу терма жамоамизга асқотаётганини кўриб турибмиз. Агар Шуҳратга ишонч билдирилмаганида ва клубида яхши ўйин кўрсатмаганида Миржалол Қосимов уни терма жамоага жалб қилармиди? Табиийки, йўқ! Умуман айтганда, “Насаф”дан яна бир вакил терма жамоамиз учун муносиб футболчи сифатида шаклланиб келмоқда. Шаҳрисабзда таваллуд топган 26 ёшли ўйинчи аста-секин олдига қўйган мақсадларига эришмоқда. Янги Зелландияга қарши учрашувдан кейин эса унинг мухлислари янада кўпайганлигига шубҳа йўқ.

“ТЕРМА ЖАМОАДА МЕНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШЯПТИ”
— Янги Зеландия терма жамоаси учун жиддий муаммоларни туғдирдингиз. Шу сабабли кўрсатган ўйинингиз ҳақида илиқ фикрлар янграмоқда. Учрашувдан аввал ортиқча босим бўлмадими?
— Ўйиндан олдин бу каби ҳолатлар сезилиб турди. Менимча, шу сабабли бошида ўйиним унчалик кўнгилдагидек чиқмади. Аста-секин ўйинга киришиб кетдим.

— Ўйиннинг муҳитига мослашишингизда кўпроқ нима таъсир кўрсатди?
— Учрашув давомида менга ҳеч ким бақириб эътироз билдирмади. Баъзида шундай ҳолатлар бўладики, сизга бақир-чақир қилишади. Бу эса футболчига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Лекин терма жамоамиз етакчилари аксинча мени қўллаб-қувватлаб турдилар. Шунинг учун ўз ўйинимни кўрсатдим деб ўйлайман. Хадеб эътироз билдираверса ўша ўйинчи саросимага тушиб, майдонда нима қилаётганини билмай қолади.

— Умуман олганда, ўйиндан қандай таассуротларингиз қолди?
— Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Анзур Исмоилов, Тимур Кападзе  каби етакчилар билан ўйнаш анча қулай. Улардан кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Улар майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаришади. Янги Зеландия билан бўлган учрашувда ҳам ғалабага уларнинг қўшган ҳиссаси катта бўлди.

— Бу борада ўз ўйинингизга қандай баҳо берасиз?
— Қўлдан келганича ҳаракат қилдим.

— Учрашув мобайнида бир неча бор ҳимоядан ҳужумга қўшилиб хавфли вазиятларнинг яратилишига сабабчи бўлдингиз. Бу мураббийнинг тактикасими ёки ўйиннинг бориши сизни шунга мажбур қилдими?
— Йўқ, бу мураббийнинг тактикаси эди. Иккита ярим ҳимоячилар майдон марказига кириб кетган пайтда биз қанот ҳимоячилари уларнинг ўрнини бажаришимиз керак эди.

— Миллий терма жамоадаги биринчи ўйинингизни Уммонга қарши ўтказгандингиз. Бу эса иккинчиси бўлди. Айтингчи, терма жамоа муҳитига мослашишда қийинчилик сезилмаяптими?
— Барибир тажрибали ўйинчилар орасида оз-моз ҳаяжон бўлади. Умид қиламанки, вақт ўтган сари мослашиб бораман. Бошида эса бироз қийин бўлиши мумкин. Лекин терма жамоадаги ҳар бир ўйинчининг характери менда илиқ таассурот қолдиряпти. Машғулотлар пайтида ҳам ёрдам беришади.

— Бу йил сиз учун сермаҳсул кечмоқда. Айниқса, миллий терма жамоа аъзосига айланишингиз эътиборга молик воқеадир.
— Тўғрисини айтсам, бу йил терма жамоада дебютимни ўтказишимни кутмагандим. Уммон билан учрашувдан кейин мураббийлар яна чақирамиз дейишганди. Аммо бу қачон содир бўлишини билмасдим. Янги Зеландия билан учрашувга эса мени ҳам жалб қилишди ва бунинг учун мураббийлардан миннатдорман.

“МУХЛИСЛАРНИНГ ЭЪТИРОЗЛАРИГА ҲАМ ЧИДАЙМИЗ”
— Қисқа вақт ичида “Насаф”нинг ишончли футболчиларидан бирига айлана олдингиз. Бунинг учун нима қилдингиз?
— Рўзиқул Бердиев менга ишонгани учун асосий таркибда майдонга туширяпти. Мен ҳам унинг ишончини оқлаш мақсадида тинмасдан ишлаяпман. “Насаф”да ҳам ўнг қанотдан тўп сураман. Мураббий ўзимга бўлган ишончни орттирди.

— Ҳар доим ҳам ишончни бир текисда оқлашнинг ўзи бўлмайди. Бу борада қийналмаяпсизми?
— Қийинчилик ўзига яраша бўлиб туради. Лекин уларни енгиб ўтяпман. Футбол қийинчиликсиз бўлмайди.

— Кўпчилик сизни ҳалигача “Насаф”га қандай келганингиз билан қизиқишади.
— Олдин “Машъал”да тўп сурардим. Рўзиқул ака авваллари ҳам мени ўз жамоасида кўришни хоҳларди. Лекин кела олмасдим. Бу йил эса мени ижарага олишди.

— “Насаф”даги муваффақиятли ўйинларингиз ҳамда терма жамоага таклиф этилишингиз ўзингиздаги қандайдир ўзгаришларга сабаб бўляптими?
— Ўзимни ҳар доимгидек ҳис қиляпман. Терма жамоада тўп суриш катта шараф. Шу боис барибир ҳаяжонланаман. Ҳозирча бош жамоамизнинг иккита ўйинида қатнашдим. Умид қиламанки, мен учун ҳаммаси олдинда.

— Бу йил “Насаф”нинг кашфиёт футболчиси сифатида сизни эътироф этишмоқда. Бунга қандай қарайсиз?
— Менга унчалик билинмайди. Ҳар доим майдонга чиққанимда ўз ишимни қиламан. Мураббийнинг вазифаларини пухта бажаришга ҳаракат қиламан.

— Ўйиндан олдин мураббийнинг кўрсатмаларидан ташқари футболчида ўзини-ўзи ҳам тайёрлаш хусусияти бўлади. Бу борада сиз кўпинча нимага эътибор қаратасиз?
— Яхши тайёргарлик кўришга урғу бераман. Ҳар доим учрашувдан икки кун аввал қароргоҳимизда қолиб бутун эътиборимизни бўлажак ўйинга қаратамиз. Ҳаёлимиздаги ортиқча нарсаларни чиқариб ташлаймиз.

— Айтингчи, “Насаф”нинг жорий мавсумдаги иштироки хусусида нима дея оласиз?
— Ҳали мавсум тугагани йўқ. Балки иккинчи ўринга кўтарилиб олармиз. Яхшиликка умид қиламиз. Олдинда “Пахтакор” ва “Бунёдкор”га қарши қийин учрашувларимиз бор. Лекин биз қўрқаётганимиз йўқ. Чунки жамоамиздаги ҳар бир футболчи нима қилиш кераклигини яхши билади. Бизда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Бир неча йиллардан буён асосан битта таркиб билан ўйнаб келмоқда.

— Дарҳақиқат сиз тайёр, яъни шаклланган жамоага қўшилдингиз. Бу эса тезда мослашишингизда муҳим ролни бажарди, тўғрими?
— Ҳа, тўғри. Терма жамоада бўлганидек, клубда ҳам бақир-чақир қилмасдан ҳамма ўз вазифасини бажаради. Агар мен хато қилсам, шеригим ушбу хатони тўғрилайди. Бизда шундай одат бор, кимда-ким хатога йўл қўйса, дарҳол жамоадоши унинг айбини ювиб кетади. Бунинг учун эътирозлар билдирилмайди. Мураббий ҳам майдонда бир-бирингга бақирмасдан фақат ўз ишингларни бажаринглар деб уқтиради. Шу боис ҳам дўстона муносабат ўрнатилган. Хато ва камчилик эса мураббийга яхшироқ аён бўлади ва у тушунтиради.

— Қаршида “Локомотив”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраганинглар кейинги ўйинларга салбий таъсир кўрсатиши кутилганди. Лекин шундан бери “Насаф” ғалаба қозонмоқда.
— 2:5 ҳисобидаги мағлубият бизга ёмон таъсир қилган. Ўшанда қанақадир тушунарсиз голларни ўтказиб юбордик. Ҳамма нарса пала-партиш бўлди. Ўзимизга келишимиз эса қийин кечди. Лекин кейинги ўйинларда ютмасак бўлмасди. Шу боис ўзимизни руҳлантиришга ҳаракат қилдик. Мағлубиятдан кейин мухлислар томонидан ҳам эътирозларни эшитдик. Иложи йўқ, бундай ҳолатларга ҳам чидаймиз.  

— Агар “Насаф” мавсумни 3-ўринда якунласа бу қониқтирадими?
— Албатта, қониқтиради. Барибир охиригача курашамиз. Олдиндан ҳеч нимани айтиш қийин.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Киритилди: 20.09.2014 11:26. Ўқилди: 4709 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.