Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: “Сўғдиёна” ҳурматга лойиқ жамоа”

"Насаф"-"Сўғдиёна" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев ОАВ ходимлари саволларига жавоб қайтарди.
 
-“Сўғдиёна” ҳурматга лойиқ жамоа экан. Жамоанинг Бухоро ва Самарқандда ўтказган ўйинларини таҳлил қилиб чиққанимда, жамоа бугунгиданда яхшироқ ҳаракат қилган эди. Бугун ҳам кўрдинглар, бизга муносиб қаршилиқ кўрсатишди. Ўйинга келадиган бўлсак, болалар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади. Буни албатта таҳлил қилиб чиқамиз. Қолаверса бугун тактик схемамизда ҳам ўзгаришлар бўлди. Балки болалар бунга ҳали тўлиқ мослашиб кета олишмагандир. Шу сабаб гол уришимиз ҳам чўзилиб кетди.
 
-Бугунги ўйинда асосий таркибда доим майдонга тушиб келаётган Муҳаммадиев ва Юнусов захирада қолдирилди. Бу ҳам ўша схема билан боғлиқми ёки...
 
-Бу кейинг турда “Бунёдкор” билан ўйнашимиз билан боғлик, десам бўлади. Чунки бу футболчилар мунтазам равишда майдонга тушиб келишмоқда. Шу боис кейинги турда бўладига  муҳим ўйин олдидан уларни асрашга ҳаракат қилдик. Уларнинг ўрнида ҳаракат қилган ёш футболчилар эса тезда ўйинга киришиб кета олишмади.
 
-Гадоев бугун охирги 10 дақиқада майдонда ҳаракат қилди. Бугун унинг ҳолатидан келиб чиқиб имкон бердимизми ёки Шоҳруҳ бундан кўпроқ вақт давомида майдонда ҳаракат қила оладими?
 
-Гадоев ҳақида мендан жуда кўп сўрашади. Бир маълумотни айтиб қўйишим лозим: Гадоев ҳозир майдонга чиқиб, бирданига ўтган йилдаги ўйинларини кўрсата олишини кутманглар. Биз унинг имкониятидан келиб чиқиб майдонга тушираяпмиз. Аста-секин уни ўша аввалги формасига кириб олиши учун имкон яратамиз. Буни босқичма босқи амалга оширамиз. У роппа роса бир йилгача жароҳатини тиклаш билан овора бўлди. Бугунги баҳсда ҳам уни ҳали оптимал формасига кириб олишига анча вақт борлигига гувоҳ бўлдинглар. Гадоевни энг яхши тарафи бу тезлиги эди. У руҳий ва жисмоний томондан ўйинга 100 фоиз тайёр бўлса, албатта уни майдонга туширамиз. Ҳозирги кунда у бизга жуда керакли ўйинчи. Чунки айнан шу қанотда ҳаракат қилаётган Сайфиев терма жамоа сафида Осиё ўйинларида иштирок этмоқда.

Киритилди: 21.09.2014 10:34. Ўқилди: 4322 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.