Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” акцияси учун махсус футболкалар тайёрланди (фото)

Хабарингиз бор, айни кунларда 22 ноябрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган “Насаф” жамоасининг собиқ футболчиси, бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган хайрия акциясига тайёргарлик қизғин палласига кирди.

Ушбу акцияни ўтказиш бўйича тузилган ташкилий гуруҳ ташаббуси билан “Насаф” ПФК томонидан ўша куни бўлиб ўтадиган футбол шоу иштирокчилари учун махсус футболкалар тайёрланди. Қуйида “Насаф” ПФК мaтбуот хизмати раҳбари Азиз Нурий томонидан сайтимизга тақдим этилган ана шу футболкалар тасвири билан танишишингиз мумкин:

Яна эслатиб ўтамиз, 22 ноябрь кунги хайрия тадбирида Қашқадарё вилоятидан бўлиб, бир вақтда миллий терма жамоа сафида ҳам тўп тепаётган футболчилар жамоаси – “Қашқадарё юлдузлари” ва Камолиддин Кенжаев билан бирга бир жамоада ўйнаган ва ҳозирги кунда мураббийлик фаолиятига ўтган собиқ футболчилар жамоаси – “Насаф -2006″ жамоалари ўртасида катта футбол шоуси бўлиб ўтади. Қани кўрамиз, бу ўйинда устунлик ҳозирги футболчилар – шогирдлар томонидами ёки собиқ футболчилар – мураббийлар томонида? Қизиқ учрашув!

Азиз футбол ишқибозларини яна бир марта ана шу жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз:

“Насаф – 2006” футбол жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар – Пётр Гизимчук, Дилмурод Тошматов
Ҳимоячилар – Даврон Файзиев, Ботир Қораев
Ярим ҳимоячилар – Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Нурали Султонов, Шуҳрат Тошпўлатов
Ҳужумчилар – Константин Боев ва Зафар Холмуродовлар
Мураббийлар: Норқул Даминов, Камолиддин Кенжаев

“Қашқадарё футбол юлдузлари” жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар – Элдор Суюнов, Санжар Қувватов
Ҳимоячилар – Шоҳруҳ Гадоев, Шерзод Аъзамов, Отабек Шукуров
Ярим ҳимоячилар – Фаррух Сайфиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Зоҳир Қўзибоев
Ҳужумчилар – Кенжа Тўраев, Зафар Полвонов
Мураббий: Зоир Тўрақулов

Дастур доирасида шунингдек Қашқадарёлик таниқли санъаткор Алижон Исоқов ўзининг дилга яқин қўшиқ ва куйлари билан тадбир иштирокчиларининг хизматида бўлади.

Ушбу тадбирда барча ҳоҳлаган ишқибозлар иштирок этишлари мумкин ва ўзларининг имконлари доирасида хайрия акциясига ўз улушларини қўшиш имкони ҳам бўлади.

Хайрия тадбири 22 ноябрь шанба куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида соат 15:00да бошланади.

Хайрия акциясининг Қашқадарё вилояти бўйича вакили - voha.uz сайти маъмури Зиёдулла Сафаров

Киритилди: 20.11.2014 20:10. Ўқилди: 5297 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.