Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ квоталар тақсимоти ва саралаш босқичи ҳақида

Осиё чемпионлар лигасининг 2015 йилги мавсуми учун квоталар тасдиқлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Ана шу тақсимот борасида батафсил бериб ўтамиз.

ҒАРБ минтақаси
ОФК коэффициентлар жадвали бўйича Ғарб минтақасидаги мамлакатлар ОЧЛда қуйидаги ўринларни қўлга киритишганди:
1. Саудия Арабистони — 3+1
2. Эрон — 3+1
3. Ўзбекистон — 2+2 (3+1)
4. БАА — 2+2
5. Қатар — 1+2
6. Ироқ — 1+1 (лицензиялаштиришдан ўта олмади)
7. Кувайт — 0+1
8. Иордания — 0+1
9. Уммон — 0+1
10. Баҳрайн — 0+1
11. Ливан — 0+1 (лицензиялаштиришдан ўта олмади)
12. Сурия — 0+1 (лицензиялаштиришдан ўта олмади)

Аммо Ироқ, Ливан ва Сурия мамлакатлари клубларга нисбатан қўйилган лицензиялаштириш талабини бажара олишмади ва ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди (ҳаттоки саралаш босқичидан ҳам). Натижада гуруҳ босқичи Ироққа тегишли битта ўрин бўш қолди ва рейтингда 3-ўринни эгаллаган Ўзбекистонга берилди. Натижада Ўзбекистоннинг 3та клуби тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Яна бир жамоамиз эса саралаш босқичидан қатнашади.

Ўзбекистонга берилган "3+1" йўлланмаси фақат 2015 йил учун амалда бўлади. Келаси йили Ироқ лицензиялаштириш талабини бажарса, йўлланмаларимиз сони камайиши мумкин.

Саралаш босқичи
Гуруҳ босқичи учун бериладиган 4та йўлланма учун саралаш босқичи қуйидагича аниқланади (10 ва 17 февраль).
1-йўлланма учун: "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони) — "Ал-Қодисия" (Кувайт)/ "Ал-Виҳдат" (Иордания)
2-йўлланма учун: "Нафт Теҳрон" (Эрон) — "Ал-Жаиш" (Қатар) / "Ан-Наҳда" (Уммон)
3-йўлланма учун: "Бунёдкор" (Ўзбекистон) — "Ал-Жазира" (БАА)
4-йўлланма учун: "Ал-Ваҳда" (БАА) — "Ас-Садд" (Қатар) / "Риффа" (Баҳрайн)

Кўриб турганингидек, "Бунёдкор" 17 февраль куни Тошкентда БААнинг "Ал-Жазира" клубини қабул қилади. Бу жамоа БАА чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.

ШАРҚ минтақаси
Шарқ минтақаси мамлакатлари ОФК коэффициентлар жадвалига кўра ОЧЛ учун қуйидаги квоталарга эга бўлишди. Шунингдек, барча мамлакатлар лицензиялаштириш талабини бажаришганини таъкидлаш лозим.

1. Жанубий Корея — 3+1
2. Япония — 3+1
3. Австралия — 2+1
4. Хитой — 2+2
5. Таиланд — 1+2
6. Вьетнам — 1+1
7. Индонезия — 0+1
8. Гонконг — 0+1
9. Мьянмар — 0+1
10. Малайзия — 0+1
11. Ҳиндистон — 0+1
12. Сингапур — 0+1

Саралаш босқичи
Шарқда саралаш тизими 3та босқичдан иборат бўлади (4, 10, 17 декабрь кунлари).
1-йўлланма учун: "Сеул" (Ж.Корея) — "Бекамикс" (Вьетнам) / "Персуб Бандунг" (Индонезия
2-йўлланма учун: Япония клуби — "Чонбури" (Таиланд) / "Китчи" (Гонконг)
3-йўлланма учун: "Централ Кост" (Австралия) — "Гуангжоу" (Хитой) — "Яданарбон" (Мьянма)/"Ворриорс" (Сингапур)
4-йўлланма учун: "Бейжинг" (Хитой) — "Бангкок Гласс" (Таиланд) — "Жоҳор Дорол Таъзим" (Малайзия)/"Бенгалуру" (Ҳиндистон)

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 11 декабрь куни бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичи эса 24 февраль куни бошланади.

Киритилди: 30.11.2014 14:20. Ўқилди: 8160 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.