Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф" футбол академиясида рақобат кучли

Яқинда «Насаф» футбол мактабида бўлдим, шунда катта ҳажмли футбол майдоннинг бир қисмида 2003 йилларида туғилган болаларни навбатдаги машғулотлари бошланиш арафасида эди.

Машғулот бошланишдан анча олдин майдонда бир болакай ўз билганича тўпни тепиб. у ёқдан бу ёққа чопқиллаб юрарди. Баъзан таниқли футболчилар номини тилга олар, баъзан ўзича мухлисларга тўлиб тошган ўйингоҳда фаолият кўрсатаётгандек ҳаракат қилади.

Чарчаб қолганида эса юмшоқ майсага чалқанча ётиб хаёлга чўмади, тезроқ улғайишини, чиройли ўйинлар кўрсатиб, ишқибозлар олқишига сазовор бўлишини орзу қилиб, энтикиб кетади. Барча болалар тўпланиб, мураббий машғулотни бошлаганида унинг яна ғайрати жўш уриб, ўзини кўрсатиб қўйгиси келади, устозининг мақтовни олиш учун тиришади.

Майдонда чиройли кийинган бир гуруҳ шогирдлари билан Жасур Ибрагимов машғулот ўтаяпти. Болалар мураббийнинг ҳар бир кўрсатмасини бехато бажаришга ,ўртоқларига намуна бўлишга уринишади. Ҳозирча мурғак қалблар мана шу тушунчалар билан чегараланишади, холос. Вақти келиб улар Қашқадарё футболи шарафини ҳақиқий ҳимоячиларига айланишига шуҳба йўқ.

Мураббий навбатдаги машғулотни якунлагандан сўнг гуруҳдаги болалар кийиниш хонаси томон ҳаракатланишди. Мен ўзим кўзатиб турган болани олдига бориб, ўзимни таништирдим ва унга савол беришга тушиб кетдим.
Кўзида бир олам орзулар мужассамлашган болакайдан сўрайман:

-Ўзингни таништирсанг?
-Мен Музаффар Боқаев 2003 йил 1 октябрда Косон туманида туғилганман.

-Музаффар миллионлар ўйини бўлмиш футболга қандай қизиқиш пайдо бўлди?
-Футболга қизиқишимга тоғам Мансур ака сабабчи бўлганлар. Мени у киши дастлаб Косон туманидаги БЎСМнинг я футбол тўгарагига, мураббий Амин ака Турсуновнинг қўлларига топширганлар. Мен у ерда уч ой, яъни Амин ака қул остиларида шуғулландим..

-«Насаф» футбол мактабига қандай келиб қолдинг?
-Бизлар “Насаф” футбол мактабида ташкил этилган футбол турнирида иштирок этдик. Турнир давомида мени Нурали ака Султонов барча ўйинларимни кузатиб, қизиқиб қолганлар кейин мураббийимизга “Насаф” футбол мактабини 2003 йилларда туғилган болалар гуруҳига синов йиғинига қатнашишимни таклиф қилдилар.

Бу таклифни эшитиб жудаям қувониб кетдим, уйдагиларга айтдим, улар ҳам хурсанд бўлишди.

Мана бир йилга яқин йиғинга иштирок этиб, синовдан муфаққиятли ўтдим биласизми, “Насаф” футбол академиясида рақобат кучли ҳозир шу академия ўқувчиси бўлганимдан фахрланаман. Яна, бу кўпчилик тенгдошларимни катта орзуси эканлигини ҳам биламан.

-«Насаф» футбол мактабида шароитлар қандай?
-Шароитлар кўриб тўрганингиздек ҳаммаси аъло даражада, ўртоқларимиз билан бир оиладек аҳилмиз. Мураббийимиз Жасур ака бизга футбол сирларини ўргатмоқдалар.

-Келажакда қайси жамоада уйнашни ҳоҳлайсан?
-Албатта “Насаф”да.

-Футболчи акаларингдан кимларни танийсан?
-Ботир Қораев, Кенжа Тўраев , Элдор Суюнов, Одил Аҳмедов… . Э э… жуда кўп.

-Жаҳон футболи юлдузлариданчи?
-Месси, Роналду, Неймар… Ўзим шуларга ўхшагим келади.

Ёш боланинг қалбида туғён ураётган орзулари ушалишини чин юракдан ҳоҳладим. Бунинг учун “Насаф” футбол мактабида ҳамма шароитлар етарли.

“Насаф” футбол клуби раҳбарлари жуда катта савобли ишга қўл уришган, улар мамлакатимизда биринчилардан бўлиб тайёрлов гуруҳи очилишига бош-қош бўлдилар.

Бу ерда ёш болажонлар катта завқ ва шавқ билан дастлабки футболга кўникмани ва унинг сирларини ўрганишаётганини кўриб, келажакда ўзбек футболимиз жаҳон даражасига кўтарилишига ўзингда ишонч ҳосил қиласан.

Ҳа айтгандек, бу ерга ўз фарзандларини етаклаб келаётган ота-оналарнинг сони жуда кўплигига гувоҳ бўлдим. Шунга қараб бу ердаги рақобатни ҳам ҳис қилаверинг.

Фахриддин ЧОРИЕВ.

Киритилди: 07.12.2014 17:39. Ўқилди: 5625 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.