Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Шўртан” 3:2

Бугун Қарши шаҳридаги “Насаф” ПФК базаси ҳудудидаги футбол майдонида Қашқадарё воҳасининг икки номдор жамоаси ўзаро назорат учрашувини ўтказишди.

Мазкур жамоалар анъанасига кўра, ушбу учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлса-да, қизиқарли ва муросасиз кечди. Учрашувдаги ҳисобни дастлаб “Насаф” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Илҳом Шомуродов очди, бу учрашувнинг 15-дақиқасида рўй берди – 1:0.

Орадан 5 дақиқа ўтиб, “Насаф”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва айни пайтда “Шўртан” жамоаси сафида кўрикдан ўтаётган Мирзакамол Камолов ўртадаги ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Учрашувнинг 25-дақиқасига келиб, яна Илҳом Шомуродов ўзини кўрсатди. У ўз ҳисобига яна бир голни ёзиб қўйди – 2:1.

Учрашувнинг чамаси 34-дақиқаларига келиб, “Шўртан” жамоаси майдонда 10 киши бўлиб қолишди, дарвозабонимиз Элдор Тожибоев ҳакам томонидан ўйиндан четлатилди.

“Шўртан” жамоаси тўпурари Виктор Клишин биринчи бўлим сўнгги 44-дақиқасида ҳакам томонидан белгиланган пенальтини бехато амалга оширди ва орадаги ҳисобни 2:2 кўринишга олиб келди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда Мухтор Қурбонов таркибда бир қанча ўзгаришларни амалга оширди (қуйида маълумот бераяпмиз) бу албатта ўйинда сезиларли ўзгаришни юзага келтирди.

Учрашув сўнгги дақиқасигача 2:2 ҳисоб сақланиб турди. 89-дақиқага келиб, дарвозамиз томон белгиланган пенальтини иккинчи бўлимда майдонга тушган “Насаф”нинг ёш футболчиси Дилшод Хушбақов голга айлантирди ва ўз жамоаси ғалабасини таъминлаб берди.

Шундай қилиб, назорат учрашувида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Бу назорат учрашуви ўтаётган йилннинг “Шўртан” иштирокидаги сўнгги учрашув эди.

Футболчилармизга энди 28 декабрдан қисқа муддатли танаффус берилади.

“Насаф” сафида янгилардан муқаддам “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган, Олександр Коблаш бугунги назорат учрашувида майдонда ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви
“Насаф” – “Шўртан” 3:2
Голлар: Илҳом Шомуродов 15, 25, Дилшод Хушбақов 89 (пенальтидан) – Мирзакамол Камолов 20, Виктор Клишин 44(пенальтидан).
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Артём Калинин, Фарход Набиев.
“Насаф” (биринчи бўлим): Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян (с), Олександр Коблаш, Илҳом Шомуродов, Лазиз Убайдуллаев.
“Шўртан”: Элдор Тожибоев (Роман Абдулов 35), Жамол Отақулов (Шахзод Маннонов 70), Хусниддин Ғофуров (Олим Каримов 46), Шавкат Насибуллаев, Араек Бабаев, Маъмур Султонов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Мирзакамол Камолов (Элёр Интизомов 59), Виктор Клишин (Аббос Омонов 46) , Самандар Шодмонов, Умар Эшмуродов.
Заҳирадагилар: Аббос Омонов, Шахзод Маннонов, Олим Каримов, Ислом Каримов, Элёр Интизомов, Роман Абдулов.
Четлатиш: Элдор Тожибоев 35.

Киритилди: 26.12.2014 22:30. Ўқилди: 4716 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.