Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Барчаси режадагидек кетмоқда"

"Насаф" клуби кеча навбатдаги қишки тайёргарлик босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди. У ерда бир қатор назорат ўйинлари ташкил этилади.

"Аждарлар" Осиё Чемпионлар лигасида муносиб иштирок этиш мақсадида мусобақага ҳар жиҳатдан яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишмоқда. Сафар олдидан бош мураббий билан клуб расмий сайти интервью уюштирди

- Тайёргарлигимизнинг навбатдаги босқичини Туркияда давом эттирамиз - дейди, Рўзиқул Саъдуллаевич. - Режамиз бўйича у ерда олтита ўртоқлик учрашувини ўтказмоқчимиз. Озарбайжон, Грузия, Польша, Словакия жамоалари билан беллашишимиз аниқ бўлиб улгурган. Охирги иккита ўйинимизни қайси клубларга қарши ўтказишимиз ҳозирча аниқ эмас.

- У ерда асосий эътибор назорат баҳсларига қаратиладими?
- Ҳа, асосий эътибор ўйин амалиётини яхшилашга қаратилади. Жисмоний тайёргарликка ҳам жиддий қараймиз. Қолаверса, футболчиларнинг техник ва тактик жиҳатларини ҳам эътибордан четда қочирмаймиз.

- Олександр Коблаш ва Баҳром Абдураҳимовдан бошқа янги ўйинчилар қўшилмайдими?
- Режамизда яна битта футболчини таклиф қилиш бор. Туркиядаги йиғинда украиналик ўйинчини кўрикдан ўтиш учун чақирганмиз. У марказий ярим ҳимоячи вазифасида ўйнайди.

- «Насаф»га қайтган Эркин Бойдуллаев ҳам шартнома туздими?
- Нафақат у, балки барча ўйинчилар билан шартномалар туздик.

- Клубни тарк этганлар ҳақида аниқ маълумот айта оласизми?
- Игорь Таран билан Лазиз Убайдуллаев «Шўртан» жамоасига ўтиб кетишди. Михаил Наумов ҳам бошқа клубга кетса керак. Унга қизиқиш билдираётган жамоалар кўп. қолаверса, Улуғбек Дадабоевни ижарага берамиз.

- Уни қайси клубга бермоқчисизлар?
- Ҳозирча унга талабгорлар кўп. Тез орада бу масалага ҳам ойдинлик киритамиз.

- Ҳозирда барча ўй-хаёлларингиз жамоангизнинг тайёргарлигига қаратилганми? Ёки рақибларни ҳам ўрганиб боряпсизми?
- Кўпроқ жамоамизнинг тайёргарлигига эътибор қаратяпмиз. Бу борада ҳаммаси режамиз асосида ўтмоқда. Муаммоларга дуч келганимиз йўқ. «Бухоро» билан «Қўқон-1912»га қарши иккита ўйин ўтказишимиз керак эди ва буларни амалга оширдик. Рақибларни ўрганишда ҳам давом этяпмиз. Масалан, Эрон чемпионати февралда бошланади. Шундан кейингина уларнинг якуний таркибини билиб олишимиз мумкин. Бунгача уларда футболчилар борасида ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.

- Таркибда катта ўзгаришларга қўл урмадингиз. Бундан чиқди, жиддий ислоҳотларга муҳтож эмасди, шундайми?
- Катта ўзгаришга қўл уриш учун имконият чегараланмаган бўлиши керак. Шу боис таркибимиздаги ўйинчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Режамиз бўйича олишимиз керак бўлган икки нафар футболчини қўлга киритдик. Боя айтганимдек, Туркиядаги йиғинда яна бир ўйинчини кўздан кечирамиз. Агар ўша ярим ҳимоячининг ҳаракатлари бизга маъқул келса, у билан ҳам шартнома тузамиз.

- Коблаш билан Абдураҳимов ҳақидаги фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Албатта, уларни кузатиб келаётгандик. Баҳром «Андижон» таркибида энг кўп ўйнаган футболчилардан бири. Шубҳасиз, жамоасининг етакчиси ҳисобланарди. Унинг иқтидори яхши, техникаси жуда юқори. Биз ўйинчи таклиф қилишда шундай йўл тутдикки, етакчи клубларда тўп сураётган футболчиларни эмас, балки ўртамиёна жамоаларда ўйнаётган етакчи футболчиларни жалб қилишни хоҳладик.

Коблаш ҳақида тўхталадиган бўлсак, унинг ҳам ўйинларини диққат билан кузатганмиз. Унинг фақатгина гол уриши эмас, балки бошқа жиҳатлари билан ҳам бизни қизиқтирди. У яккакурашларда рақибларига ютқазмайди. Яна албатта 2-3 та ўйинчига эга бўлишни истардик. Лекин бизнинг сиёсатимиз бир йиллик эмас, узоқ йилликни ўз ичига олади. Шунингдек, эшитган бўлсангиз академиямиз ва ўринбосарлар таркибимиздан ҳам истеъдодли ёшларни асосий жамоага жалб этдик. Танлаган йўлимиз бўйича ишлашда давом этамиз.

Жамоа етакчиси ва сардори Артур Геворкян Туркманистонга кетган ва у жамоа йиғинига Туркияда қўшилади. Шунингдек, миллий терма жамоа билан Осиё Кубогида қатнашаётган Фарруҳ Сайфиев, Элдор Суюнов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам мусобақадан кейин клуб ихтиёрига қайтадилар.

Киритилди: 23.01.2015 14:59. Ўқилди: 4609 марта. Фикрлар: 11 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.