Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» бугун «Ильичевец» билан ўйнайди

Янги мавсумга тайёргарликни учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган “Насаф” футболчилари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.

Жамоа аъзолари 22 январь санасида Анталияга етиб келган бўлса, жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян орадан бир кун ўтиб сафга қўшилди. Шунингдек, миллий терма жамоа сафида Осиё кубогида иштирок этган уч нафар футболчимиз – Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фарруҳ Сайфиевлар 24 январь куни жамоа ихтиёрига етиб келишди. Шу боис мураббийлар штаби уларга икки кунлик таътил беришди.

Режага кўра, “Насаф” футболчилари 25 январь санасида Озарбойжоннинг “Габала” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишлари лозим эди. Аммо кеча Анталияда кучли ёмғир ёғиб ўтганлиги боис, ушбу ўйин бекор қилинди ва футболчилар машғулотлар билан чекланишди. Дарвоқе, кечаги машғулотларни жамоамиз ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоалар учун бериладиган махсус тўпларда ўтказишди.

Бугун “Насаф” илк назорат учрашувини Украинанинг “Иличевец” жамоаси билан ўтказади. Мариупол жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган жамоа айни пайтда Украина премьер лигасида сўнгги поғонада бормоқда. Ушбу жамоа аъзолари Анталияда футболчиларимиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилишмоқда. “Насаф” икки йил илгари айнан Анталиядаги йиғин давомида ҳам ушбу жамоа билан куч синашган ва ўшанда томонлар голсиз дурангга имзо чекишганди. Янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қиладиган украиналик легионер Олександр Каблаш 2007-2008 йилги мавсумда Украина биринчи лигасида мариуполликлар шарафини ҳимоя қилган.

Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланади. Ўйин "Насаф" истиқомат қилаётган меҳмонхонага қарашли футбол майдонида ўтказилади.

Киритилди: 26.01.2015 09:16. Ўқилди: 3750 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.