Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» таништирув маросимини ўтказди

Бугун “Насаф” жамоаси ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Маросимда вилоятимизда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, футбол ишқибозлари ишитирок этишди. Тақдимот маросимида 2015 йилда жамоа жамоа билан шартнома имзолаган словениялик Рок Рой, украиналик ҳужумчи Олександр Коблаш ва ўтган мавсумда “Андижон” клуби шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимовлар маросим иштирокчиларига таништирилди.

Маросимда клуб бош менежери Шамил Ярулин, жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевлар ҳам иштирок этишди.

Шамил ЯРУЛИН: – Бу ерда ҳозир бўлган барча меҳмонларни шунингдек ОАВ ходимларини янги футбол мавсуми бошланаётгани билан самимий табриклайман. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни ҳоҳлардимки, “Насаф” жамоаси мамлакатимизда барқарор фаолият юритаётган жамоалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, қисқача айтсам, ҳар доимгидек бизнинг клуб фақат юқори мақсадлар учун кураш олиб боради. Бизнинг коллективимизда кўп гапирмасдан, кўп иш қилишни ёқтирадиган инсонлар меҳнат қилишади.

Рўзиқул БЕРДИЕВ: – Бу йилга мавсумга тайёргарликлар кўнгилдагидек ўтди. Туркиянинг Анталия шаҳрида уч ҳафталик йиғин ўтказдик ва бир қанча назорат учрашувлари ўтказдик, бу ҳақда хабарларингиз бор. Таркибимизда унчалик катта ўзгариш бўлмади. Жамоамизни тарк этганлар ҳақида ҳам биласиз, бу йилдан сафимизда ёнимда ўтирган янги футболчилар ҳам жамоамизда фаолият юритишади. Бу футболчиларни яхшилаб ўрганиб, сафимизга қўшиб олдик. Бу билан жамоамиз жуда кучли ўйинчиларга эга бўлди деёлмайман, аммо биз сафимизда кемтик жойларимизни тўлдирдик. Ўзларингизга маълум ҳар қандай кучли футболчи янги жамоа ўзини дарров кўрсата олмайди, албатта бунга вақт керак. Умид қиламан сафимизга қўшилган янги футболчилар ишончимизни оқлашади.

Шундан сўнг ўйинчиларга рақамлари акс эттирилган футболкалар топширилди. Ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган Баҳром Абдураҳимовга 18-рақамли футболка, украиналик ҳужумчи Олександр Каблашга 99-рақамдаги футболка, словениялик ҳимоячи Рок Ройга 15-рақамдаги футболкалар танатанали равишда топширилди.

Маросимнинг кейинги қисмида янги футболчиларга сўз берилди ва улар билан савол-жавоблар бўлди.

Киритилди: 20.02.2015 17:08. Ўқилди: 5465 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.