Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Элдор Суюнов ва Артур Геворкян табризлик мухлислар эътирофида

Voha.uz сайти ижодкорларидан бири Азамат Умаров “Тракторсозий” мухлисларининг “Насаф” ҳақидаги фикрларини билишга уриниб кўрган. Қуйида ушбу кичик мақолани ўқиб чиқишингиз мумкин.

ОЧЛ ўйинларига яқинлашганимиз сари барча жамоалар рақибларни ўрганишни бошлаб юборишди.

Аммо фақат жамоаларгина эмас, балки жамоанинг мухлислари ҳам рақиблар ҳақида маълумотлар тўплашга бел боғлашган. Бу ёқда биз, Эронда эса қардошларимиз (Табриз шаҳри аҳолисининг каттагина қисми туркий тилда гаплашишади, яъни озарбайжон миллатидир) бизнинг “Насаф” ҳақида маълумот тўплашмоқда.

Бугун жамоа мухлисларининг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Насаф” логотипига кўзим тушди, аммо форс ёзувида ёзилганлиги учун тушунолмадим ва табризлик дўстимдан ўша постни инглиз тилига таржима қилиб беришини сўрадим. Оз муддат ичида таржима қилиб менга жўнатди. Ўқиб анчагина хурсанд бўлдим. Чунки ўша мақолада Қарши шаҳри ва “Насаф” жамоаси ҳақида ёқимли сўзлар ёзилган экан.

Аввалига табрезликларга Қарши шаҳри таништирилган, кейинчалик эса “Насаф” ҳақида батафсил ёзишибди, шунчалик меҳр билан ёзилганки ўқисангиз уни “Насаф”нинг ашаддий мухлиси ёзган деб ўйлайсиз. Мақолада жамоамизнинг 2012-2014 йиллар оралиғида эришган ютуқлари, ўйинлари ҳақида батафсил маълумот берилган.

Шунингдек, “Насаф” таркиби билан ҳам обдон танишиб чиқишгани кўриниб турибди. Айниқса Артур Геворкян ва Элдорбек Суюновга ( бу икковлондан рақиб мақтовларидан “эриб” кетмасликларини сўраймиз) алоҳида тўхталиб ўтишибди.

Бу футболчиларимизнинг савияси ва ўйинни кўра билиш қобилияти ҳақида роса кўп гапирилибди (бунча гапни қаердан олишган ҳайронман, ахир Олий Лига ўйинларини ўзимизникилар кўра олишмайди-ку, эронликлар қандай кўришди экан?).

Мақоланинг охирида қуйидаги жумлага қузим тушди:

Жамоанинг лақаби “Аждарлар” экан, лекин шуни биламизки, “Аждарлар” аллақачон қирилиб кетишган бўрилар эса ҳали ҳам ҳаёт, улар ҳали ҳам ўрмонни ларзага келтиришмоқда

Майли деймиз, кўнамиз, негаки уларнинг бўрилари ўрмонни ларзага келтириб юраверишсин, биз эса уларга яшил майдонда ҳақиқий тирик “аждар”ни кўрсатамиз, кейин ҳеч қачон бу кунларни унутишмайди…

Киритилди: 22.02.2015 00:47. Ўқилди: 6437 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.