Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Антонио Оливейра: «Насаф»ни Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири деб биламан»

Ҳозиргина “Насаф” — “Тракторсозий” учрашув олдидан матбуот анжуманининг биринчи қисми ўз ниҳоясига етди. Унда Тракторсозлар бош мураббийи Антонио Оливейра ва жамоанинг 6-рақамдаги ўйинчиси Меҳди Кианий иштирок этишди.

Антоно Оливейра: — Мен Ўзбекистонга яна бир марта келганимдан жуда хурсандман, аввал ҳам Тошкентга келганман. “Насаф” жамоаси билан танишман, муқаддам “Истиқлол” билан ўйнаган 6 ўйинчи ҳалиям жамоа сафида эканлигидан хабарим бор, қолаверса мураббий ҳам ўша-ўша, эртага чиройли ўйин бўлади, деб ўйлайман.

— Бизда мавсум бошланмаган, “Насаф” ўйинини қандай ўргандингиз?
— Тўғри, Ўзбекистонда мавсум бошланмаган, аммо биз яқинда “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинни кўрдик, ўзбек жамоалари ҳар қандай рақиб жамоа билан кураша олади. Жумладан, “Насаф” ҳам шундай Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан биридир.

— “Тракторсозий” ўз олдига ОЧЛда қандай мақсад қўйган?
— Аввало, биз гуруҳдан чиқишимиз керак. “Насаф” жамоасида ва бизда ҳам бошқа гуруҳдаги жамоаларга қараганда кўпроқ маҳаллий ўйинчилар тўп суришади. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, маҳаллий ўйинчиларда легионер ўйинчиларга нисбатан ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлади.

— Сиз вақтида Португалиянинг “Бенфика” жамоасини бошқаргансиз, жамоага яқинда келдингиз, сиз у ердан жамоага янги ўйинчилар таклиф этасизми, клубнинг бунга молиявий имкони йўл қўядими?

— Кўриб турибманки, матбуот анжумани иштирокчиларининг кўпчилиги ёшлардан иборат бўлса ҳам, муқаддам “Бенфика”да ишлаганимни билишлари мени жуда хурсанд қилди, аммо ҳозирча бундай режамиз йўқ, келгусида шунга қўл уришимиз мумкин.

Ўйинчи Маҳди Кианига савол:
— “Насаф” ҳақида қандай фикрдасиз? Янги мураббий жамоага келгач жамоа ўйинида ўзгариш бўлдими?
— “Насаф” ҳақида фикримиз жуда ижобий. Жамоамиз мавсум давомида қийин ҳолатга тушиб қолган эди, ушбу мураббий келгач, вазият яхши томонга ўзгарди.

— Бизнинг гуруҳдаги қайси жамоани кучли деб ҳисоблайсиз?
— Гуруҳдаги икки “Ал-Аҳли” кучли жамоа, аммо ҳеч бир жамоа ҳали гуруҳдаги ўйинини ўтказгани йўқ. Ўтказиладиган ўйинлар жамоанинг салоҳиятини кўрсатади, бу ҳақда кейинроқ фикр билдирсак бўлади.

— Жамоа билан мухлислар ўртасида қандай муносабат ўрнатилган?
— Мен кўп жамоаларда ишлаганман, “Тракторсозий” ҳам ўз мухлислари билан доимо яхши муносабатда, тўғрисини айтсам, айнан “Тракторсозий” мухлисларидек футбол ишқибозларини ҳали учратганим йўқ.

Киритилди: 24.02.2015 12:50. Ўқилди: 5307 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.